3-боб. Хорижда аудиторлик фаолияти ва аудитнинг халқаро стандартлари



Download 79,92 Kb.
bet1/8
Sana11.07.2022
Hajmi79,92 Kb.
#774310
  1   2   3   4   5   6   7   8

3-БОБ. ХОРИЖДА АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА АУДИТНИНГ
ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ


Тараққиёт тасодиф эмас,балки заруратдир.
Г.Спенсер


3.1. Хорижда аудиторлик фаолиятининг шаклланиши
Бозор иқтисодиёти тараққий этган Европа ва Америка мамлакатларида аудиторлик фаолияти кўп асрлик тажрибага эга. Аудит ривожланган ҳуқуқий иқтисодиёт ва замонавий ҳуқуқий жамият сифатида айнан Европада шаклланган (унинг тарихи жуда узун ва сермазмун бўлиб, алоҳида тадқиқот обьекти бўлиши мумкин).
Аудитнинг халқаро назарияси ва амалиёти рақобатли кураш шароитида юзага келган. Халқаро амалиётда буларнинг барчаси ушбу материалларни тегишли тадқиқотлар ва кенг оммавий муҳокамалар билан бирга олиб борилган. Натижада, ҳозирги даврга келиб аудитнинг мустаҳкам халқаро ҳуқуқий асоси яратилди, уни ташкил этишнинг батафсил шакллари ишлаб чиқилди, аудиторлар учун кенг кўламдаги услубий материаллар нашр қилинмоқда ва доимий равишда тўлдириб борилмоқда. Уларда аудиторлик фаолиятининг асосий тушунчалари, терминлари ва категориялари таърифланган ва туркумланган.
Республикамиздаги аудиторлик ташкилотларининг тўпланган тажрибаларини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, у аниқ яққол ифодаланган миллий хусусиятларга эга. Шу билан бирга, хорижий манбалардаги қоидалар Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятининг барпо бўлиши ва ривожлантирилиши учун фойдали ҳамда қизиқарли эканлигини таъкидлаш жоиздир. Чунончи, бизнинг республикамизда ҳам халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 1999-2010 йилларда 20 дан ошиқ аудиторлик фаолияти миллий стандарти (АФМС) ишлаб чиқилди ва Адлия Вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, аудиторлик амалиётида қўлланилмоқда ҳамда уларни ишлаб чиқиш давом этмоқда (бу ҳақда 2-Бобда батафсилроқ маълумот берилган).
Ғарб мамлакатларида, масалан, АҚШда, бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган принциплари – БХУП – (GAAP – Generally Accepted Accounting Principles) тизимига риоя қилиш барча бухгалтерлар ва аудиторлар учун мажбурий ҳисобланади. АҚШ нинг ўзида бухгалтерия ҳисоби стандартлари узоқ вақт оммавий муҳокама қилинганидан сўнг, мустақил кенгаш – Financial Accounting Standards Board (FASB) томонидан тасдиқланади.
Бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан бирга аудит стандартлари ҳам қўлланилади. АҚШда улар аудитнинг умумқабул қилинган стандартлари – АУС (GAAS – Generally Accepted Auditing Standards) деб аталади. Улар аудиторлик текширувларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳамда учрайдиган муамммоларни ҳал этишда қўлланилади. Стандартлар Америка қасамёд қилган бухгалтерлар институти – АҚБИ (AICPA – American Institute of certified Public Accountants)нинг махсус бўлими томонидан ишлаб чиқилган. Улар мамлакатдаги барча бухгалтерлар учун мажбурий ҳисобланади. Стандартларга риоя қилинмаган ҳолларда судлар ва аудиторлар устидан назорат қилувчи бошқа органлар улар фаолиятини тўхтатишга ҳақлидир.

Download 79,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish