Йўлдош туғруқ йўлига тушиб қолганда беморни юритиш тактикаси
Қон кетиши кузатилмаса, ҳомиладорликни 37 ҳафтагача чўзиш мақсадга мувофиқ, сўнгра муайян акушерлик ҳолатига қараб ҳаракат қилиш керак.
Туғруққача қон кетиши ривожланганда ёрдам кўрсатишда бир пайтнинг ўзида бир неча тадбирларни амалга оширилишини тақозо қилади, улардан биринчи галдагиси – она ва ҳомила ҳолатини тезкорлик билан баҳолашдир.
Қон кетиши сабабларидан қатъий назар аёлнинг ҳолатини барқарорлаштириш бўйича бирламчи ҳаракатлар универсал характерга эга: тирсак венасини катетерлаштириш ва зудлик билан 15 дақиқа давомида 1000 мл илиқ физиологик эритмани қуйиш керак. Сўнгра каталкада аёлни туғруқ залига, операция хонасига ёки акушерлик реанимацияси бўлимига олиб бориш керак.
Антенатал қон кетишининг ҳар қандай ҳолати – энг яқин туғруққа кўмаклашувчи муассасага тезкорлик билан госпитализация қилиш учун кўрсатмадир.
Йўлдош нотўғри жойлашганлиги, айниқса, бачадонида чандиғи бор аёллар учун кўпинча назорат қилинмайдиган акушерлик қон кетиши хавфини уйғотади. Бундай ҳолларда мижозга қарашга энг тажрибали акушер-гинекологлар ва анестезиологларни жалб этиш ўта тавсия этилади.
ЙНЖ да қон кетишини тўхтатишнинг энг самарали усули – бу туғруқни амалга ошириш: ҳомила ва йўлдошнинг туғилиши кўп ҳолларда аёлнинг ҳаётини сақлаб қолади.
ЙНЖ мавжуд бўлса, унинг бўлиниши ва ажралиб чиқиши қон кетишини тўхтатиши керак, аммо тиббиёт ходимлари рўй бериши мумкин бўлган қон кетишини унутмаслиги керак. Аралашувлар энг тажрибали мутахассислар томонидан бажарилиши зарур.
Ҳомила дистресси борлиги ёки йўқлигидан қатъий назар, ҳар қандай қон кетиш ҳолатида онанинг аҳволи устувор ҳисобланади.
Йўлдоши нотўғри жойлашган ҳомиладор аёл келиб тушганда қабул бўлимида унинг ҳолатининг бирламчи тезкор баҳоланишини амалга ошириш ва келгуси акушерлик тактикаси тўғрисидаги масалани ҳал қилиш керак, чунки нафақат амалга ошириладиган даволаш тадбирларининг ҳажми, балки мижозни госпитализация қилиш маршрути ҳам шунга боғлиқ бўлади:
ЙНЖ ва қон кўп кетмаган ҳолларда, геморрагик шок аломатлари кузатилмаса ва аёлнинг аҳволи барқарор бўлса – УТТ ни амалга ошириш. Ташхис тасдиқланган тақдирда – туғруқ блокига ёки акушерлик реанимацияси бўлимига ўтказиш.
Бундай мижозлар ётоқ режимига риоя қилиши керак, ҳомиладорлик муддати 35 ҳафтадан кам бўлса, РДС профилактикаси курсини ўтказиш ва транексам кислотасини юбориш керак бўлади. Транексамкислота – бу антифибринолитик восита бўлиб, у гемостатик самара беради.
кўп миқдорда (одатда латта 5 дақиқада қонга тўлади) ва давомли қон кетишда ҳомиладор аёлни операцион хонага олиб бориш ва кесарев кесимини амалга ошириш керак. Операцияни сменада ҳозир бўлган энг тажрибали акушер-гинеколог бажариши керак. Йўлдош бачадондаги чандиқ соҳасида локаллашган бўлса, амалиётни бажарувчи жарроҳ гистерэктомия техникасини қўллай билиши керак.
Тўлиқ ЙНЖ ҳолда беморни юритиш тактикасининг ўзига хослиги:
йўлдошнинг тўлиқ туғруқ йўлига тушиб қолиши (қон кетиши бўлмаса) – ҳомиладорликнинг 34 ҳафтасида туғруққача госпитализация учун кўрсатма.
мижоз ва оила аъзолари билан қуйидаги саволлар муҳокама қилиниши керак:
- тўлиқ ЙНЖ ҳолатда туғруқни амалга оширишнинг ягона йўли – кесар кесими
- энг кўп учрайдиган асорат – қон кетиши, шу сабабли трансфузия ўтказилиши мумкин
- операция ҳажмининг кенгайиши эҳтимоли, гистерэктомиягача (бачадоннинг олиб ташланиши)
- мижозни ва унинг қариндошларини қизиқтирувич бошқа масалалар
йўлдошнинг тўлиқ туғруқ йўлига тушиб қолиши– туғруқни кесарев кесими билан амалга оширилиши учун мутлақ кўрсатмадир. Етилмаган бола туғилиши таваккалчилигининг олдини олиш учун режали кесар кесимини амалга оширишнинг энг мақбул муддати – ҳомиладорликнинг 37 ҳафтаси.
Тўлиқ ЙНЖ да туғруқни шошилинч амалга ошириш ҳомиладорлик муддатидан қатъий назар, кўп ташқи қон кетганда ёки ҳомиланинг аҳволи ноаниқ бўлганда амалга оширилади.
Йўлдош нотўғри жойлашганда текор аралашувда трансфузия ҳолати эҳтимоли учун бир гуруҳли СЗП ва бир гуруҳли эритроцитар масса заҳираси бўлиши керак.
Йўлдош қуйи қисмда жойлашганда туғруқни табиий туғруқ йўллари орқали амалга ошириш мумкин. Бу ҳолда қон кетишини тўхтатиш ёки даражасини камайтириш учун эрта амниотомия кўзда тутилади (бачадон бўйни 5-6 см гача очилганда), чунки ҳомила олди сувлари оқиб тушгач, ҳомиланинг пастда жойлашган боши йўлдош четини сиқиб қўяди.
Йўлдош нотўғри жойлашганда туғруқни амалга ошириш тамойиллари (қон кетиши тўхтаган бўлса ва ҳомиладорлик муддати тўлган бўлса):
йўлдош тўлиқ туғруқ йўлига тушиб қолиши бор мижозлар туғруғини кесар кесими билан амалга ошириш керак
йўлдош нотўлиқ туғруқ йўлига тушиб қолишибор мижозлар туғруғини кесар кесими билан амалга ошириш тавсия қилиниши керак
ЙНЖ пастки қисмда бўлса, қон кетиши таваккалчилиги бўлмайди ва аёл табиий туғруқ йўллари орқали туғдирилиши мумкин.
Йўлдош туғруқ йўлига тушиб қолганда беморни юритишнинг умумлаштирилган тактикаси 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал. Йўлдош туғруқ йўлига тушиб қолганда беморни юритишнинг умумлаштирилган тактикаси
Do'stlaringiz bilan baham: |