- Қалампир (доривор) ялпиз - Мята перечная (Mentha piperita L.).
Қалампир ялпиз - Lamiaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Ўсимлик культиген бўлиб, маданий ҳолда Россия, Украина, Белорус, Шимолий Кавказ ва Ўрта Осиёда экилади. Доривор восита сифатида ўсимликнинг ер устки қисми ишлатилади. Хом - ашё таркибида кўп миқдорда эфир-мойлар мавжуд бўлиб, улардан ментол олинади. Ўсимликдан олинадиган эфир мойлари ошқозон – ичак касалликларини даволашда, иштаҳани очишда ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида ишлатилади [137] (илова – 289-бет).
Қалампир ялпиз, шўр тупроқларда илдизпоядан экилди. Ўртача шўрланган тупроқларда кўкарувчанлик – 85,6% ва сақланиш -100% ни ташкил этган бўлса, кучли шўрланган тупроқларда мувофиқ ҳолда 100 ва 85,7% ни ташкил этди.
Ўртача шўрланган тупроқларда ўсимликлар асосий поясининг баландлиги 1- вегетация йилида 31,02,49 см ва кейинги вегетация йилларида 81,64,04 - 88,35,42 см га етади. Кучли шўрланган ерларда эса бу кўрсаткич 1- вегетация йилида 26,20,93 см ва 2- вегетация йилида 64,03,47 см ни ташкил этади. Асосий поядаги барглар сони ўртача шўрланган тупроқларда 8,01,26 ва кейинги йилларда 39,33,61 та га кўпайган бўлса, кучли шўрланган тупроқларда 20,61,47 дан 19,82,41 гача кўпайган. Тажрибаларда кузатилишича, доривор ялпизнинг ўртача шўрланган (Бухоро воҳаси) ва кучли шўрланган (Мирзачўл) тупроқларда ўсиши ва кўпайиши жадал кечади. Ўсимликларнинг ўсиш кўрсаткичлари, ҳатто шўрланмаган (Тошкент ва Наманган) тупроқларда ўстирилган ўсимликларнинг ўсиши ва кўпайишига нисбатан юқори бўлган (Мурдахаев, 1990; 1991). Шўрланган тупроқларда 1- вегетация йилидаёқ ўсимликларда 1- ва 2- тартибли новдалар ҳосил бўлади. 1- тартибли новдаларнинг сони 18,01,89 , узунлиги -27,02,32 см ва 2- тартибли новдаларнинг сони 10,41,44 та ва узунлиги -10,61,46 см га етади. 2- вегетация йилида эса 1- тартибли новдалар сони 48,03,09 ва узунлиги -58,63,42 см га ва 2- тартибли новдалар сони 26,82,32 ва узунлиги -12,61,58 см ни ташкил этди. 3- вегетация йилида ўсимликлар асосий пояларининг зичлашиши (200-250 минг экз./га) билан 1- тартибли новдаларнинг ўсиши пасаяди. Уларнинг сони 17,32,40 , узунлиги эса 19,32,53 см ни ташкил этиб, 2- тартибли новдалар кузатилмаган. 3- вегетация йилида ўсимликлар шохланишининг камайиши билан, генератив аъзоларнинг асосий поянинг учки қисмида шаклланганлиги қайд этилган. 3.7 ва 3.8 - жадваллардан кўринадики, ўсимликларда генератив аъзоларнинг шаклланиши 2- вегетация йилида кўпайган. 1- вегетация йилида ўсимликларнинг ёш эканлиги ва 3- вегетация йилида ўсимликлар пояларининг майдонда зичлашиши, уларнинг шохланиши ва генератив аъзолари сонининг камайишига сабаби бўлади. Мисол келтирамиз, ўртача шўрланган тупроқларда 2- вегетация йилининг сентябрида 1 туп ўсимликда 86,4 та тўп ғунчалар, 313,56 та тўп гуллар, 115,96 та шаклланган тўп мевалар ва 94,25 та пишган тўп мевалар кузатилган бўлса, 3- вегетация йилининг сентябрида 57,85 та хом тўп мевалар ва 51,66 та етилган тўп мевалар кузатилган. Юқорида айтганимиздек, ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши кучли шўрланган (Мирзачўл) тупроқларда ҳам жадал ўтади. 1- вегетация йилида шўрланиш даражасининг юқорилиги ўсимликларнинг ўсишига халақит берган бўлсада, 2- вегетация йили улар жадал кўпаяди ва ўсади. 1- тартибли новдаларнинг сони 1- вегетация йилида 6,40,68 та, узунлиги -12,30,70 см га етгани кузатилган бўлса, 2- тартибли новдалар сони 14,40,93 та, узунлиги 10,31,90 см га етади. Ўсимликларнинг генератив аъзолари 2- вегетация йилида шаклланади: сентябр ойида тўп ғунчалар -52,63,64; тўп гуллар -95,86,72; шаклланган -98,67,73 ва етилган тўп мевалар -83,46,04 та га етади.
Шўрланмаган тупроқларда ўсимликлар ер устки қисмларининг ҳосилдорлиги аниқланганда, 12 марта суғориш ва 2 марта ўришдан сўнг 2,80 т/га ни ташкил этган [123,124,135,136]. Шўрланган тупроқларда бу кўрсаткич 2,500,11 т/га ни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |