3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


Доривор галега - Галега (Козлятник) лекарственная



Download 2,55 Mb.
bet14/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39
Bog'liq
3 боб

Доривор галега - Галега (Козлятник) лекарственная

(Galega officinalis L.).
Доривор галега - Fabaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Ўсимлик табиатда Ўрта Ер денгизи бўйлари, Балқон ярим ороллари, Кичик Осиё, Эрон, Шимолий Кавказ, Қрим ва Украинада тарқалган. Доривор хом-ашё сифатида ўсимликнинг ер устки қисми ва уруғлари ишлатилади. Уларнинг таркибида галегин алкалоиди, гликозидлар, оқсиллар ва ёғлар мавжуд бўлиб, халқ табобатида сийдик хайдовчи, оғриқ қолдирувчи ва қандли диабет касалликларини даволаш воситаси сифатида фойдаланилади. Ўсимликлар табиий ҳолда бўлганда ёки маданий ҳолда ўстирилганда, уларнинг ўсиши ва ривожланиши учун яхши шароит яратилса, илдиз ва илдиз поясида туганак (азотобактер) бактериялар ривожланади [97,20] ( илова – 297-бет).
Ўртача шўрланган тупроқларда ўсимликлар уруғдан экилди. Уруғ унувчанлиги -20,3% ва сақланувчанлиги -60,0% ни ташкил этди. Дастлабки вегетация йилида ўсимликларнинг ўсиши жуда секин бўлиб, асосий поялар 10,3±0,98 см ўсади ва уларда 4,0±0,89 та барглар ҳосил бўлади. Вегетация охиригача асосий поялардаги баргларнинг 4,6±1,08 та си тўкилганлиги қайд этилган. 2- вегетация йилида эса ўсимликлар бир мунча бақувватлашиб, тез ўсади. Вегетация охирида асосий поялар 38,7±2,74 см га ўсади ва уларда 13,4±1,03 та барглар ҳосил бўлади. Асосий пояларда 16,6±2,13 та 1- тартибли новдалар ҳосил бўлиб, ўртача 8,7±1,79 см га ўсганлиги кузатилган (3.7 жадвал). Кучли шўрланган тупроқларда доривор галега кўчатдан экилди. Ўсимликлар кўчатдан экилганда 60,0 % сақланувчанликни ташкил этди. Вегетация давомида ўсимликлар жадал ўсади ва июн ойида генератив даврга киради. Вегетация охирида эса асосий поялар 42,1±1,41 см ва улардаги барглар сони 14,8±2,67 та ни ташкил этди. Ўсимликларда ўртача 29,0±2,19 та тўп гуллар; 22,0±1,30 та шаклланган тўп мевалар ва 27,0±1,58 та пишган тўп мевалар кузатилди. Доривор галега шўр тупроқларда кўчатдан интродукция қилинганда, ўсимликларнинг вегетация давомидаги ҳолати ва ўсиш, ривожланиш кўрсаткичларига асосланиб, шўрга чидамли эканлиги кузатилади (3.8, 3.9 - жадваллар).

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish