- Доривор гулхайри - Алтей лекарственный (Althaea officinalis Kr.).
Доривор гулхайри – Malvaceae оиласига мансуб кўп йиллик йирик илдизпояли ўт. Ўсимлик табиатда жанубий Европа (Украина, жанубий Белорус, Қрим), Шарқий ва Ғарбий Сибир, Кавказ орти ва Ўрта Осиёда учрайди ҳамда маданий ҳолда экилади. Доривор хом-ашё сифатида ўсимликнинг илдиз ва илдизпояси ишлатилади. Ўсимлик илдизининг таркибида 35 % га яқин шиллиқ моддалар, крахмал, аспарагин ва шакар мавжуд бўлиб, табобатда томоқ, нафас ва сийдик йўллари яллиғланганда, ич кетишида юмшатувчи сифатида фойдаланиладиган доривор воситаларнинг асосий қисмини ташкил этади [29,178,179] (илова – 300-бет).
Доривор гулхайри ўртача шўрланган (Бухоро воҳаси) тупроқларда уруғдан ва кучли шўрланган (Мирзачўл) тупроқларда кўчатдан экилди. Ўсимликларнинг уруғ унувчанлиги 6,3% ва сақланиши 39,3%, кўчат кўкарувчанлиги 100% ва сақланиши 71,4% ни ташкил этди.
Дастлабки вегетация йилида ўсимликлар асосий поясининг узунлиги -32,11,21 см, барглар сони эса 17,71,36 тага етади. Асосий поя пастки қисмининг ёғочланиши -18,11,71 см ва шу жойдан тўкилган барглар сони 6,40,68 тани ташкил этади. 1- вегетация йилида ўсимликларда 1- тартибли новдалар ҳосил бўлсада, улар секин ўсади (узунлиги -1,50,33 см ва барг сони 2,60,50) ва генератив аъзолар ҳам шаклланмайди. 2- вегетация йилида асосий поянинг баландлиги -85,83,86 см ва барг сони 19,02,70 га етади. Асосий пояда 1- тартибли новдалар 17,62,44 та ни ташкил этиб, уларнинг баландлиги ўртача 7,11,79 см га етади. Шунингдек, 2- тартибли новдалар ҳосил бўлиб, вегетация охирида уларнинг сони 7,01,22; баландлиги - 4,20,70 см ни ташкил этади. Ўсимликларда 2- вегетация йилининг охирида
1 туп ўсимликда ўртача 16,01,81 та тўп ғунчалар; 19,21,39 та тўп гуллар; 19,81,65 та хом тўп мевалар ва 28,03,39 та етилган тўп мевалар кузатилди.
Доривор гулхайри кўчатдан экилганда анча бақувват бўлиб тез ўсади, 1- вегетация йилининг ўзидаёқ генератив фазага киради. Асосий поялар 146,04,23 см гача ўсади ва уларда 13,82,03 та барглар ҳосил бўлади, 2- вегетация йилида эса бу кўрсаткичлар 160,03,89 см ва 20,01,97 та га етади. 1- вегетация йилида 1- тартибли новдалар 15,03,21 та ва баландлиги -10,80,91 см га етади ёки 2- вегетация йилида ўсимликларнинг майдонда зичлашганлиги сабабли, шохланиш ва уларнинг ўсиши бироз пасаяди. Яъни, асосий пояда 1- тартибли новдалар 27,01,94 та ва баландлиги -20,02,95 см ни ташкил этади. Ўсимликларда, 1- вегетация йилидаёқ 2- тартибли новдаларнинг ҳосил бўлиши ва генератив аъзоларнинг шаклланиши, кўчатдан экилган ўсимликларнинг юқори даражали шўрланишга чидамли эканлигини англатади. 3.8 - жадвалдан кўринадики, 1- вегетация йилида 2- тартибли новдалар сони -7,01,30; узунлиги -23,42,37 см ва 2- вегетация йилида тегишли ҳолда 12,00,95 та - 24,01,12 см ни ташкил этган. Генератив аъзолар эса, 1- вегетация йилида 100,06,78 та тўп ғунчалар, 30,85,23 та тўп гуллар, 20,03,78 та шаклланган тўп мевалар ва 32,02,10 та пишган тўп мевалар кузатилган бўлса, 2- вегетация йилида улар 3-4 бараварга кўпаяди (3.8 - жадвал).
Ю. М. Мурдахаев (1990) нинг маълумотларига кўра, шўрланмаган тупроқларда доривор гулхайри ер остки қисмининг ҳосилдорлиги 4,20 т/га ни ташкил этган[135]. Шўр тупроқларда эса ҳосилдорлик кўрсаткичлари аниқланганда: ер остки қисм (илдиз ва илдизпоя) – 5,601,19 т/га; ер утски қисм (хашак)-3,77 т/га ва уруғ-0,400,05 т/га ни ташкил этди (3.9 - жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |