3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Бўёқдор рўян - Марена красильная (Rubia tinctorum L.)



Download 2,55 Mb.
bet7/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
3 боб

- Бўёқдор рўян - Марена красильная (Rubia tinctorum L.).
Бўёқдор рўян - Rubiaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Ўсимлик табиий ҳолда шарқи – жанубий Европа, Ўрта Осиё ва Кавказда учрайди. Доривор восита сифатида ўсимликнинг илдиз ва илдизпояси фойдаланилиб, унинг таркибида бўёқли моддалар гликозид шаклида мавжуддир. Ўсимликнинг илдиз ва илдизпояси тўқимачилик саноатида бўёвчи хом-ашё сифатида ишлатилса, табобатда рахит, ич қотганда, ревматизм ва жигар касалликларини даволашда ишлатилади [20] (илова – 288-бет).
Бўёқдор рўян шўр тупроқларда интродуцент сифатида илдизпоядан экилди. Илдизпоянинг кўкарувчанлиги (75,4%) ва сақланиши (100%) юқори бўлсада, 1- вегетация йилида ўсимликларнинг ўсиши паст бўлди. Ўртача шўрланган (Бухоро воҳаси) тупроқларда 1- вегетация йилида асосий поянинг узунлиги 16,81,83 см ва барг сони 9,61,38 ни ташкил этади. Кучли шўрланган (Мирзачўл) тупроқларда ҳам илдизпоянинг кўкарувчанлиги (100%) ва сақланиши (60,0%) юқори бўлди. Асосий поянинг узунлиги 14,21,51 см ва барг сони 13,02,53 га етади. Дастлабки вегетация йилида ўртача шўрланган тупроқларда ўсимликларнинг ўсиши суст бўлсада, 1- тартибли новдалар (сони 7,21,20 ва узунлиги 20,42,02 см) ва 2- тартибли новдалар (сони 5,21,02 ва узунлиги 9,41,37 см) ҳосил бўлиб, вегетация охирига келиб жадал ўсади. Кучли шўрланган тупроқлардаги ўсимликларда эса, 1- вегетация йилида бу аъзолар ҳосил бўлмайди. 2- вегетация йилининг дастлабки кунларидан ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши жадал бошланади. Солиштирадиган бўлсак, ўртача шўрланган тупроқларда асосий поянинг узунлиги 49,33,51 см ва кучли шўрланган тупроқларда 32,71,94 см га етади. Кейинги вегетация йилида эса, ҳар 2 хил шўрланишдаги тупроқларда ҳам, ўсимликлар 1- ва 2- тартибли новдаларининг ҳосил бўлиш ва ўсиш суръатининг жадаллиги кузатилади. Яъни, ўртача шўрланган тупроқларда 1- тартибли новдалар сони 15,81,98 ва узунлиги 28,52,15 см, 2- тартибли новдалар сони 17,52,09 ва узунлиги 11,81,72 см ни ташкил этган бўлса, кучли шўрланган тупроқларда ўстирилган ўсимликларда бу кўрсаткичлар мувофиқ ҳолда 10,22,11 ва 12,91,70 см, 8,81,02 ва 9,20,89 см ни ташкил этди. Вегетациянинг 2- йилида ўсимликларда генератив аъзолар шаклланган бўлсада, лекин гуллаш фазасида уларнинг қуриб қолганлиги қайд этилди. 3- вегетация йилида ўсимликлар ер устки аъзоларининг ўсиши ва кўпайиши 2 баравар ошганлиги 3.7 - ва 3.8 - жадвалларда келтирилган. Яъни, ўсимликлар асосий поясининг узунлиги 110,36,06 см ва барглар сони 92,35,55 га етиб, асосий поядаги 1- тартибли новдалар сони 34,33,38 ва узунлиги 55,04,28 см, 2- тартибли новдалар сони 8,71,70 ва узунлиги 12,02,00 см га етганлиги кузатилади. Бўёқдор рўяннинг ғунчалаш фазаси май ойининг биринчи декадасида, гуллаш фазаси май ойининг охирида бошланади ва вегетация охиригача давом этади. Вегетация йилининг сентябрида, бир туп ўсимликда ўртача 35,3- ғунчалар, 31,0-гуллар, 44,9- шаклланган мевалар ва 54,1- пишган мевалар кузатилган.
3- вегетация йилида бўёқдор рўян экилган майдонда поя зичлиги 46,8 минг экз/га етади ва тупроқ юзаси қопланади. Ўсимликларнинг ер ости қисм (илдиз ва илдизпоя) ҳосилдорлиги аниқланганда, бу кўрсаткич шўрланмаган тупроқларда 0,95 т/га ва шўрланган тупроқларда 0,750,07 т/га (қуруқ ҳолда) ни ташкил этди [129].

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish