8 – рельснинг вертикал ва горизонтал сатҳлардаги букилишлари;
9 – рельснинг ўзгача нуқсон ва шикастланишлари.
Нуқсон ва шикастланиш турлари уларнинг асосий пайдо бўлиш сабабларини (нуқсон рақамидаги иккинчи сон) ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тарзда белгилаб қўйиладилар:
0 – камчиликлар ва издан чиқишлар билан боғлиқ нуқсонлар ва шикастланишлар;
1 – рельс металлининг контакт-толиқиш мустаҳкамлиги пасайиши туфайли келиб чиққан нуқсонлар ва шикастланишлар;
2 – йўлнинг жорий сақланиш қоидалари бузилиши оқибатида келиб чиққан нуқсонлар ва шикастланишлар;
3 – ҳаракатланувчи таркибнинг рельсларга кўрсатган кучли таъсири билан боғлиқ нуқсонлар ва шикастланишлар (бокслаш, сирғалиш, ползунлар ва ҳ.к.);
4 – рельсларга кўрсатилган механик таъсирлар натижасида олинган нуқсонлар ва шикастланишлар (асбоб-ускуналар билан уриш, рельснинг рельсга урилиши ва ҳ.к.);
5 – рельсларни пайвандлаш камчиликлари ва технологияси бузилиши билан боғлиқ нуқсонлар ва шикастланишлар;
6 – рельсларни тоблаш технологияси камчиликлари билан боғлиқ нуқсонлар ва шикастланишлар;
7 – рельсларни технологияси камчиликлари ёки бузилишлари билан боғлиқ нуқсонлар ва шикастланишлар, связанные с недостатками и нарушениями технологии наплавки рельсов или приварки рельсовых соединителей;
8 – бошқа, юқорида санаб ўтилмаган сабаблар туфайли келиб чиққан нуқсонлар ва шикастланишлар.
Нуқсон ёки носозлик жойлашган жойининг рақамли белгиланиши (нуқсон рақамидаги учинчи сон) қуйидагича қабул қилинган:
1 – стикда (қиррадан 75 см гача масофада);
2 – стикдан ташқарида;
3 – рельсларни электр контактли пайвандлаш жойида.
ИЗОҲ. Пайвандли стиклардаги нуқсонлар пайвандли чокнинг у ёки бу томонидан 10 см масофада ҳисобга олинади.
Релс нуқсонлари асосан дефектоскоп воситалари орқали аниқланади. Дефектоскоп аниқлашларнинг хам бир неча усуллари мавжуд.
Бундан ташқари релс нуқсонларини аниқлашда оддий мосламалардан хам фойдаланилади.Бу усул визуал-акустик услуб деб аталади.Бу усулда релс нуқсонларини оддий кўз билан кўриб ёки эшитиш орқали аниқлаш мумкин.Бу усулда болға, кўзгу,лупа ва шуплардан фойдаланилади.Бу асбоблар релс нуқсонларини айнан аниқлаб бера олмайди,фақатгина дефекоскоп воситаларига ёрдамчи сифатида қўлланилади.