3- МАЪРУЗА
Темир йўл изи ва иншоотларини диагностика қилиш тизими Режа: 1.Йўл шаблонлари.Электрон йўл шаблонлари.
2. Йўл ўлчовчи аравачалар ва уларнинг асосий вазифаси
3. Дефектоскоп аравачалар ва вагонлар уларнинг ишлаш принципи
4. Йўл ўлчовчи вагонлар.
5.ПРП оптик асбоби қўллаш схемаси
Темир йўлларнинг йўл хўжалигини янги йўл хўжалиги тизимига ўтиш билан дастлаб поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат воситаси сифатида яратилган йўл диагностика воситаларининг функтсионал имкониятларини такомиллаштириш масаласи янада долзарб аҳамият касб этди. Бу бутунлай йўл ўлчовчи вагонлар воситалари учун амал қилади.
Йўл ўлчаш воситалари биргаликда йўл ҳолатини мониторинг қилиш вазифаларини бажарилишини таъминлаши керак, шу жумладан: поездларнинг хавфсиз ҳаракатига таҳдид солувчи носозликларни аниқлаш ва назорат қилиш; лойиҳа қийматларидан четга чиқиш даражасини таҳлил қилиш билан йўл қурилмаси параметрларини баҳолаш; муайян турдаги таъмирлаш ишларини бажаришни талаб қиладиган ҳудудларни аниқлаш; вақт ўтиши билан йўл ҳолатидаги ўзгаришларни прогнозлаш; ишларнинг сифатини баҳолаш ва бошқалар
Ушбу вазифаларнинг барчасини мавжуд ва ишлаб чиқилаётган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш, шунингдек, уларнинг бошқа йўл диагностика воситалари билан ўзаро алоқаси орқали ҳал қилиш мумкин
Умуман олганда, ўлчов воситаларини ўз мақсадлари учун икки гуруҳга бўлиш мумкин: йўлни маҳаллий ва доимий назорат қилиш.
Маҳаллий назорат воситалари деярли ҳар бир нарсани ўз ичига олади, бу йўл параметрларини ва унинг структуравий элементларини асосий ўлчашни таъминлайди. Улар йўл шаблонлари, турли хил ўлчаш аравачалари, релслар параметрларини аниқлаш учун асбоблар ва стрелка ўтказгичларининг металл қисмларии емирилганлигини ўлчовчи штангенциркул ва бошқалар киради.
Йулни назарот килиш ва диагностика килишда куйидаги машина , механизм ва асбоблардан фойдаланилади:
-йул шаблони (ЦУП);
-йўл щтангенциркули (ПШВ);
-йул улчовчи аравачалар;
- дефектоскоп аравачалар;
- йул улчовчи вагонлар;
- дефектоскоп вагонлар;
- автоматрицалар.
Бу асбоб ва ускуналарнинг хар бири билин алохида танишиб чикамиз.
Йул шаблони ёрдамида йул устаси ва йул бригадири узига бириктирилган околотка йулини , стрелкали утказгичларни ва станция йулларини бир ойда камида турт марта улчаб чикади. Улчанган маълумотлар ПУ-28 ва ПУ-29 китобчаларига езиб борилади.
Йул шаблони йўлнинг из кенглиги (шаблон) ва бир изнинг иккинчи изга нисбатан паст баланлигини (уровен) улчаш учун хизмат килади.
- из кенглиги: 1510-1560мм
- бир изнинг иккинчи изга нибатан паст баландлиги: -160мм дан +160 ммгача
Йул шаблонининг ЦУП-1, ЦУП-2, ЦУП-3 каби маркалари мавжуд.
Бугунги кунда йул шаблонларнинг замонавий электрон турлари яратилган булиб бу шаблонлар йул билан бирга стрелкали утказгичларнинг куйидаги параметрларини улчайди:
- из кенглиги: 1505-1560мм
- бир изнинг иккинчи изга нисбатан баландлиги(возвышения): -160…160 мм
- арикча (желоб) кенглиги: 40…100мм.
- утказувчи эгрилик ординатаси:100…1500мм.
- релс головкасининг енлама емирилиши: 0…20 мм
- релс головкасининг вертикал емирилиши: 0…20 мм.
- острякнинг каршисидаги рамали релсдан пасайиши: 0…35мм
- крестовина сердечниги ишчи киррасидан контррелс ишчи киррасигача булган масофа: 1460…1500мм
- крестовина усовиги ишчи киррасидан контр релс ишчи киррасигача масофа: 1420…1460мм.
- остряк кадами: 0…160мм.
Замонавий электрон йул шаблонлари куйидаги афзалликларга эга:
- хотира курилмасига эга;
-GPS курилмасига эга;
- олинган маълумотларни электрон кайта ишлаш;
- фойдаланиш вактида кулайлиги;
- стрелка утказгичларни носозликларини аниклаш имконияти.
Йўл ўлчовчи аравачалар релсга ортикча юклама туширмасдан йўлнинг параметрларини аниклайди. Йул улчовчи аравачалар механик ва электромеханик турлари мавжуд.Дастлабки йул улчовчи воситалар 1897 йил рус инженери Н.И.Ливчак томонидан яратилган булиб механик конструкцияли булиб аникланган камчиликлар қоғоз лентага тушириб борилган. Бу тележкалардан 1916 йилгача фойдаланилган. Шунингдек, профил ва режадаги йўлларнинг носозликларини бартараф этиш учун йўл ўлчагич аравачаларнинг функционал имкониятларини янада кенгайтириш максадида замонавий аравачалар яратилган. Бундай аравачалар асосий йулларда, шунингдек станцияларда, мустақил равишда ва махсус машиналари билан биргаликда ишлатилиши мумкин.