Тезюрар магистралларида улоқсиз йўллар. Йўловчи поездларини тезюрар ҳаракатида йўлга оширилган талаблар қўйилади. Биринчидан – ҳам блок–участкалар чегарасида, ҳам стрелка ўтказгичлари худудида деярли барча чок туташмаларини йўқ қилиниши. Айрим ҳолларда 200км/с гача тезликларда сонли автоблокировкани жорий этишдан аввал блок–участкалар чегарасида пайвандланган ўрамлар чўзилишга 50кН дан кам бўлмаган кучланишга бардош берадиган махсус конструксияли изолятсияловчи қопламалар билан бириктирилган бўлиши мумкин. Иккинчидан – релс ўрамлари бошчаларини сирпаниш юзаси ўта тўғри чизиқли бўлиши керак (1.5м узунлигида вертикал тўлқинсимон нотекисликлар баландлиги 0,2—0,4 мм дан ошмаслиги керак, учларидаги горизонтал қийшайиши – 0,3мм гача бўлиши мумкин, пастга йўналган вертикал қийшайишга йўл қўйилмайди)
Ёғочли кўприк брусларига, металл кўндаланг тўсинларга ва БМП темир бетон плиталарга эга балластсиз бир оралиқли кўприкларда оралиқ қурилмаси узунлиги 55м гача, кўп оралиқлиларда – оралиқ қурилмаларининг жами узунлиги 66м гача бўлганда, Улоқсизйўл қуйидаги шартларга асосланган ҳолда ётқизилади:
11-маъруза
Улоқсиз йўлларда хароратни хусусиятлари
Режа;
1. Рельслар харорати ва плетларни қотириш харорати
2. Улоқсиз йўлларда плетларни ҳарорат кучланишлари
3. Плетларни қотиришнинг ҳисобий интервалини аниқлаш
Звеноли йўлдан улоқсиз йўлнинг асосий фарқи шундан ибортаки, плетларда шундай куч борки , у рельсларнинг ҳарорати ўзгаришига боғлиқ булади.
Рельслар ҳарорати кўпгина омилларга боғлиқ: ҳавонинг ҳарорати, рельс тури ва унинг текисликдаги вазияти, шунингдек рельснинг ёруғлик тушиши мўлжалланганлигига, йўлнинг план ваа профилига; ер полотноси кўндаланг профилига ( ўйма, кўтарма ва нол ўрни), атмосфера ўзгариши ва қуёш радиацияси интенсивлигига, шамолнинг йўналиши ва тезлигига, балластнинг сифити ва ишончли ишлаши ва бошқа сабабларга.
Хавонинг ҳарорати бир хил бўлганида ва бошқа келтирилган омиллар бир хил бўлганида рельс харорати перегонда хар ҳил бўлиши мумкин. Шароитга боғлиқ ҳолда ҳарорат 10-15°С ва ундан ортиқроқ бўлиши мумкин.
Ёзда куннинг ёруғ қисмида рельсларнинг ҳарорати хавонинг ҳароратидан юқори бўлади. Ёзда уларнинг орасидаги хисобий ҳарорат фарқи ҳозирги вақтда 20°С қилиб қабул қилинган, яъни
tp = tв + 20°С,
бунда tp – рельс ҳарорати;
tв – хаво ҳарорати.
Қишда рельсларнинг ҳарорати хавонинг ҳароратидан камроққа фарқ қилади. Қишнинг хавонинг ҳарорати экстремал бўлганида (-30°С ва ундан паст) уларнинг харорати 3-5°С га юқори бўлиши мумкин, кучли шамол бўлганида рельсларнинг харорати хавонинг ҳароратидан паст бўлиши мумкин. Шунинг учун одатда қишда рельсларнинг ҳарорати ва хавонинг ҳарорати ҳисобларда бир-бирига тенг деб қабул қилинади tp = tв
Рельс плетларининг ҳарорати кўтарилиб уларнинг қотирилганидаги ҳарорат билан фарқ юзага келганида, бу уларда йўлнинг вибросга олиб келувчи силжитувчи кўндаланг кучлар юзага келиши мумкин. Ҳарорат тушиб кетганида – тортувчи куч юзага келиб, плетларни синишига ва рельс стиклари больтларини синиши ёки стик оралиқларининг катталашишини келтириб чиқариб поездлар ўтишида хавф туғдиради. Нейтрал ҳарорат шундайки рельс плетларида кўндаланг кучлар ва кучланишлар бўлмайди –
Рельс плетларини ётқизиш ёки уларни ишлаб чиқаришда, улоқсиз йўлни таъмирлаш ва техник хихмат кўрсатиш ишларини бажаришда рельсларнинг ўша жойидаги (фактический) ҳарорати ўлчанади. Рельс плетлари ҳароратини биринчи навбатда рельспайвандлаш корхоналарида ўлчанади.
Рельс плетлари йўлга ётқизилганидан сўнг плетлар шпалларга қотирилганида рельсларнинг ҳарорати икки маротаба ўлчанади – қотиришдан олдин ва кейин. Рельс плетларининг ҳарорат ўзгариши интервалини қисқартириш мақсадида аввал ҳар бешта шпалда қотирилади.
Клемм ва закладной болтларни бўш,заиф махкамлаш натижасида бу кучлар рельс уламаларни бўшашига (разрыв) олиб келади.Бу кучлар тенглаштирувчи ораликларда пайдо бўлади,рельс плетининг синиши катта тирқиш (зазор)нинг юзага келиши,натижасида поездлар харакатига хавф бўлади.
Шунинг учун асосий талаблардан биттаси ,улоқсиз йўлларни жорий кунлик парваришлаш талаб этилади,динамик кучлар харорат таъсири билан биргаликда рельс плетларида буйлама кучларнинг олди олинади. Доимий равишда йўлдаги оралиқ ва релс қотиргичларни махкамлаб туриш,уларни доимий назорат қилиб туриш йўлнинг бўйлама силжишдан олдини олишга эришилади.
Плет силжишини назорат килишда хавфни олдини олиш учун “МАЯЧНЫЙ” шпал танлаб олинади бунда подкладканинг тўғрисига ўчиб кетмайдиган оқ мой бўёқда релс буйиннинг ён киррасидан метал подкладкага белги куйиш амалга оширилади.Чизиқ кенглиги 10 мм.
1-расм. Йўлнинг угонини назорат қилиш учун “Маячний
шпал”
1 – чизиқча; 2 – боғланиш чизиғи
“Маячний” шпални танлаш учун пикет столбик каршисидаги шпал танланади.Хар бир бундай шпалларни тепа кисмини учмайдиган ок бўёқ билан ранг суртилиб белги қўйиб қўйилади.
Маячный шпалда оддий клеммалар калта клеммаларга алмаштирилади,8-10 мм оёкчалари билан, резиналар эса кам ишкаланиш кам коэффициенти булган резинага алмаштирилади.
Клемма мавжуд эмаслигида,йуклигида кичкина оёкчадаги баландлик баъзи холларда,шароитларда маячный шпалга клеммани урнатишга рухсат берилади.Маячный шпал силжишга йўл куйилмайди,закладной болт котирилган шпал таги шиббаланган булиши керак.
Маячный шпал курилмалари доимий иш тартиби плетнинг махкамлашидан кейин чизиқни амалга ошириш такдим этилади.
Чизиқнинг силжиши подкладка киррасидан четга чикиши хар ой назорат килинади. Маячный шпалларда буйлама силжишлар металл линейка билан ўлчаб борилади. Назорати реперлар,опор контактной сеть(таянч ) сунъий иншоотлар ,махсус ихтисослаштирилган грунт столбиклари, киркилган рельслар ва йўл ёнидаги кузгалмас курилмалар хисобланади.
Плетнинг дастлабки холати рельс каллагининг ишсиз кисмидан ип(леска) кайд этилади.Агар маячный шпалларда назорат кесимидан 5 мм гача силжиш аникланса,плеть холати,бириктиргичлар,нуксонли рельсларни алмаштириш,резьбаларни мойлаш,закладной ва клемма болтларни махкамлаш амалга оширилади.
2-расм. “Маячний” шпаллар охирини бўёк билан бўяш.(хар 100 метрда)
Олти тешикли накладка ва болтлар сони тўлиқ бўлганда
Rс = 0,7 ∙ Мкрут., т,
где Мкрут. – айлантирувчи момент, стик болтининг сиқиш кучига мос келади.
Мкрут. = 600 Н∙м (60 кг∙м) да → Rс = 40-42 т.
Стикка юқори мустахкам болт ўрнатилганда
Мкрут. = 1100 Н∙м → Rс = 70-80 т.
Релс температураси ўзгариш катталиги ∆tн, қуйидаги формула орқали аниқланади
∆tн = Rс/α ∙E ∙Fр = Rс/2,07°С.
Агар стикларда оддий болт ўрнатилган , меъёр бўйича сиқилган бўлса, у холда релс температураси 20°С.га ўзгарса плет охирида стикларнинг сурилиши кузатилиши керак
Бўйлама харорат кучи релс стикларида қарши харакатни хосил қилади
Nт = α ∙E ∙Fр ∙∆t (т),
бунда: α – пўлатнинг чизиқли кенгайиш коэффициенти;
α = 0,0000118 1/град;
E – релс пўлатининг эластиклик модули; Е = 2,1∙106 кг/см2;
Fр – релснинг кундаланг кесим юзаси; Р65 учун → Fр=82,7 см2;
∆t – релс хароратининг ўзгариши, °С.
бундай холатда Р65 релс учун Nт = 2,07 ∙∆t (т).
Темир йўлларнинг бўйлама ҳаракатларида релслар бўйлаб ҳаракатланаётганда ишқаланиш кучларининг таъсиридан келиб чиқадиган релснинг бўйлама ҳаракатига қаршилик кучлари ёки баластдаги барча йўл панжарасига погонли қаршиликлари (q) деб аталади.
Погонли қаршилик экспериментал аниқланади. У шпал эпюрасига, тиргак турига, қотиргичлар турига, балласт ҳолати ва сифатига, клемма ва закладной больтларни тортиш кучига боғлиқ бўлади. Рельсларни оралиқ қотиргичлар билан меъёрий тортиш 19,6кН (≈2т) мос равишда Мкрут. = 180-200 Н∙м. га тенг.
Улоқсиз йўл шундай қабул қилинадики рельслар плетлари пайвандланиб шундай узунликда, нейтрал ҳароратдаги билан рельсларнинг ҳарорати энг катта ўзгаришида, рельс стик қотиргичлари қаршитлигига қарамай, погонли қаршилигига қарамай ўзининг бутун тўлиқ узунлигини ўзгартирмаса. Ушбу ҳолатда плетнинг фақатгина охирлари қисмининг узунлиги ўзгаради. Плетнинг ўрта қисми ҳар доим ҳаракатланмайдиган бўлиб қолади. Бу улоқсиз ҳарорат-кучланиш туридаги йўлнинг зарур ва етарли кўрсаткичлари ҳисобланади.
Плет охирларининг актив участкасини қуйидаги ифода орқали аниқлаш мумкин:
Х = Nт/ q (м).
Экспериментал тадқиқотларга асосан рельсларни погонли қаршилиги қишда q = 2,5 т/м ва ёзда 1,0 т/м хисоблаш мумкин
МИСОЛ:
Плет t = +30°С да қотирилди; tmin min = -40°С; t max max = +60°С.
Унда ҳарорат кучлари, қишда плетнинг ҳақиқий ҳарорати энг паст бўлади Nт = 2,07 ∙ 70°С ≈ 140 т. ва нафас олувчи охири узунлиги Х = 140/2,5 ≈ 56 м.
Ёзги вақтда Nт = 2,07 ∙ 30°С ≈ 60 т. ва нафас олувчи охири узунлиги Х = 60/1,0 ≈ 60 м.
Do'stlaringiz bilan baham: |