2021, Maxsus son “pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal issn 2181-6883


Key words: visual art, aesthetic education, reader, subject matte, spirituality    Кириш



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/235
Sana03.12.2022
Hajmi2,05 Mb.
#877409
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   235
Bog'liq
362 1 A3011398477DCFCEC93564A0FB670C108DCB6C7A

Key words: visual art, aesthetic education, reader, subject matte, spirituality 
 
Кириш.
Ўзбекистон халқи, аниқроғи республика ҳудудида яшовчи маҳаллий халқ ўзининг 
қадимий тарихий-маданий мероси, жаҳонга машҳур алломалари (Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо 
Улуғбек, Амир Темур, Алишер Навоий, ал Хоразмий, Нақшбандий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, 
Беруний, Аҳмад Яссавий, Камолиддин Беҳзод ва б.) билан ҳақли равишда ғурурланса арзийди. Ҳар бир 
соҳада дунёга танилган, яшаб ижод этган буюк шахслари қаторида Ўзбекистоннинг тасвирий санъат 
тарихи ҳам бениҳоя бой. Бунга мисол сифатида Варахша, Афросиёб, Тупроққалъа, Қўйқирилган қалъа, 
Айритом, Далварзинтепа ва бошқаларни келтиришимиз мумкин. Археологик қазилмаларнинг 
гувоҳлигича, юқоридаги ҳудудларнинг барчасида қадимги замонларда юксак маданият, шу жумладан, 
тасвирий санъат ривож топган.
Асосий қисм.
Ўзбекистонда тасвирий санъат соҳасида фан доктори, профессор, бир қатор 
дарслик, ўқув ҳамда методик қўлланмалари мактаб таълимида фойдаланилаётган, давлат таълим 
стандартларининг тузувчиларидан бири Раҳим Ҳасанов ҳамда қатор илмий ва илмий-методик ишлар 
муаллифи Асқарали Сулаймоновлардир. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллари “Тасвирий 
санъат дарслари ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларни бадиий касб-ҳунарларга 
йўналтириш” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган Алимжон Турдалиев, “Ўзбекистон 
умумтаълим мактабларида тасвирий санъат ўқитилишининг шаклланиши ва тараққиёти” (1917-1995 
йиллар) мавзусидаги номзодлик диссертацияси муаллифи Ойсоат Худоярова, “Мактабгача катта 
ёшдаги болаларда тасвирий саводхонлик элементларини шакллантириш” мавзусидаги номзодлик 
диссертацияси муаллифи Доно Собирова; “Тасвирий санъатдан дарс ва дарсдан ташқари 
машғулотларда ўқувчиларнинг табиатга эстетик муносабатларини шакллантириш” мавзусидаги 
номзодлик диссертацияси муаллифи Баҳодир Қўчқоровларнинг ишлари бугунги кунда 
республикамизда тасвирий санъат фани бўйича ДТС, ўқув дастурлари ва дарсликларни илмий асосда 
такомиллаштиришда ўта муҳим илмий материаллар вазифасини ўтайди.
Олий малакали илмий-педагогик кадрлар ҳамда мактаб ўқувчиларини тайёрлашда, ёшларда 
тасвирий санъатга меҳр уйғотишда, уларни эстетик тарбиясида профессор С.Булатовнинг илмий-
методик, илмий-оммабоп асарлари, илмий-педагогик фаолиятининг роли бениҳоя катта. 
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллари Москвада ҳимоя қилинган Асқарали 
Сулаймановнинг “Китобат санъати машғулотларида юқори синф ўқувчиларининг бадиий таълими” 
мавзусидаги номзодлик диссертацияси ҳозиргача, айниқса, Ўзбекистон каби тараққий этаётган 
давлатлар учун ўта муҳимдир. Чунки китобат санъати соҳасида Ўзбекистонда муаммоларимиз етарли, 
айниқса, мактаб дарсликларини тайёрлашда дарсликлардаги иллюстрациялар кўпгина ҳолларда 
эстетик дидни эмас, балки дидсизликни шакллантиришга кўпроқ хизмат қилиши мумкин. 
Айниқса, тасвирий санъат бўйича чоп этилган ўқув ва методик адабиётларда машҳур асарлар оқ 
қора рангларда тасвирланиб, на эстетик завқ бағишлайди, на эстетик тарбияга хизмат қилади, на 
эстетик дидни шакллантиради.



Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish