2021, Maxsus son “pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal issn 2181-6883


“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/235
Sana03.12.2022
Hajmi2,05 Mb.
#877409
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   235
Bog'liq
362 1 A3011398477DCFCEC93564A0FB670C108DCB6C7A

“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
 
136 
Алижон Турдалиевнинг юқорида қайд этилган мавзу бўйича диссертацион иши мактаб 
ўқувчиларини тасвирий санъат дарслари ва дарсдан ташқари машғулотларда бадиий касб-ҳунарга 
йўналтиришга бағишланган бўлиб, муаллиф томонидан тасвирий санъат воситасида бадиий касбларга 
йўналишнинг энг мақбул усуллари ишлаб чиқилган ва илмий асосланган.
Ишда ўқув дастурлари таҳлил қилинган, мавзулар ва соатлар нисбати кўриб чиқилган. Аммо 
юқоридаги ишларнинг барчаси фақат бир мақсадга яъни, касбга йўналтириш позициясини кўриб 
чиқиш, ўрганиш, илмий таҳлил қилишга бўйсундирилган. Муаллиф ўқувчиларни бадиий касб-ҳунарга 
йўналтиришда мактабдан ва синфдан ташқари турли фаолият турларидан фойдаланган. А.Турдалиев – 
тасвирий санъатнинг янги қирраларини очиб, илмий асослаб берган. 
Д.Т.Собирова мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий саводхонлик элементларини 
шакллантириш масаласини ўрганди. Ушбу масала А.Сулаймонов китобат санъати мисолида, 
Р.Ҳасанов бошланғич нақш чизиш мисолида, Х.Эгамов қуриш, ясаш фаолияти билан боғлиқ ишларида 
қисман таҳлил қилган бўлсалар-да, юқоридаги муаллифлар мактаб ўқувчилари билан тадқиқот олиб 
борганлар. 
Д.Т.Собирова Ўзбекистонда биринчи бўлиб ушбу илмий муаммони мактабгача ёшдаги 
болаларда алоҳида диссертацион тадқиқот доирасида ўрганган. Тадқиқот натижаларига кўра 
мактабгача катта ёшдаги болаларда тасвирий саводхонлик элементларини шакллантиришнинг назарий 
ва амалий асослари ишлаб чиқилди. Уни таъминловчи педагогик тизим ҳамда мақсадни амалга 
ошириш имконини берадиган илмий асосланган методика яратилди. “Тасвирий саводхонлик” 
тушунчасига педагогик таъриф берилди. Тасвирий саводхонликни таркибий қисмлари аниқланди 
ҳамда саводхонлик даражасини аниқлаб берувчи методика яратилди. Мактабгача катта ёшдаги болалар 
гуруҳининг тасвирий фаолият дастури тадқиқотда олинган натижалар асосида такомиллаштирилди.
Ўзбекистон мактабларида тасвирий санъат фани ўқитилишининг 1917-1995 йиллар давомидаги 
тарихи Ойсоат Худоярова томонидан тадқиқ этилган. Муаллиф диссертацион тадқиқотида 
Ўзбекистонда тасвирий санъат фани ўқитилишининг юзага келиши, шаклланиши, ривожланиши, иш 
якунланган йиллардаги ҳолатини икки тарихий давр (собиқ шўро 1917-1995 ва мустақиллик йиллари 
1991-1995 йиллар)га бўлиб ўрганган. 
Иш якунида Ўзбекистон умумтаълим мактабларида тасвирий санъат таълими истиқболлари 
ҳақида фикр-мулоҳазалар келтирилган. Муаллиф ёзишича, Иккинчи жаҳон уриши йиллари бир қатор 
рассом, ҳайкалтарош, санъаткорларнинг Москва, Киев, Минск, Львов шаҳарларидан юртимизга 
эвакуация қилинганлиги санъат тарғиботида катта ижобий рол ўйнади. Уларнинг ўша даврда яратган 
асарлари, ижодий меҳнат жараёни Ўзбекистон рассомларининг шаклланишига катта ижобий таъсир 
кўрсатди. Санъаткорларнинг ижодий фаолияти ўзбекистонлик ёшлар учун катта касб, маҳорат мактаби 
вазифасини ўтади.
Муаллифнинг биз ҳам қўллаб-қуватлайдиган фикрларидан бири – ўзга давлатлар, айниқса, 
Эстониянинг тажрибасини ўрганишдир, чунки сўнгги маълумотларга кўра, Эстония таълим (умумий 
ўрта таълим)да бир нечта кўрсаткичлар бўйича дунёдаги биринчи ўнта давлатлар қаторидан ўрин 
олган. Эстонияда собиқ шўро даврларида ҳам таълим мазмунини ташкил этишда ўз позицияси, 
ёндашуви, тажрибаси, қараши бор эди.
Тасвирий санъатдан дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг табиатга эстетик 
муносабатини шакллантириш муаммоси Б.У.Қўчқоров томонидан батафсил тадқиқ этилган. 
Б.Қўчқоров фикрича, ҳал этилмаган муаммолар, педагогика, психология, методика фанлари 
нуқтаи назаридан етарли эътибор берилмаётган масалалар, мавзуга оид дарслик, услубий қўлланмалар, 
барча ўқув адабиётларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар орадан 10 йилдан ортиқ вақт ўтганига 
қарамасдан бартараф этилмади, аксинча, мураккаблашиб, замон талаби асосида ўта долзарблашди. 
Табиатга бўлган муносабат эстетик тарбия доирасидан четга чиқиб, бевосита инсоният ҳаёти, эртанги 
куни билан боғлиқ экология муаммоларига айланди. Шу сабабли ҳам, бизнинг фикримизча, ушбу иш 
ва унда кўтарилган масалалар, муаллиф таклиф қилган тавсиялар бугунги кун талаби нуқтаи назардан 
янада чуқурроқ ўрганилиши ва амалиётга жорий этилиши шарт.
Б.У.Қўчқоров илмий тадқиқотида инсон зотининг табиатга бўлган эстетик муносабатни 
шакллантириш тушунчасига аниқлик киритилди, тасвирий санъат бўйича дарс ва дарсдан ташқари 
ишларда ўқувчиларда табиатга эстетик муносабатни шакллантириш тизими яратилди, табиатга эстетик 
муносабатни шакллантиришнинг самарали йўллари ҳамда методлари ишлаб чиқилди.
Мазкур тадқиқот фанда табиатни акс эттирувчи санъат асарларини танлаш принципи ва 
мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш йўлларини аниқлаб олиш имконини 
яратди.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish