Key words: visual art, aesthetic education, reader, subject matte, spirituality
Кириш.
Ўзбекистон халқи, аниқроғи республика ҳудудида яшовчи маҳаллий халқ ўзининг
қадимий тарихий-маданий мероси, жаҳонга машҳур алломалари (Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо
Улуғбек, Амир Темур, Алишер Навоий, ал Хоразмий, Нақшбандий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Беруний, Аҳмад Яссавий, Камолиддин Беҳзод ва б.) билан ҳақли равишда ғурурланса арзийди. Ҳар бир
соҳада дунёга танилган, яшаб ижод этган буюк шахслари қаторида Ўзбекистоннинг тасвирий санъат
тарихи ҳам бениҳоя бой. Бунга мисол сифатида Варахша, Афросиёб, Тупроққалъа, Қўйқирилган қалъа,
Айритом, Далварзинтепа ва бошқаларни келтиришимиз мумкин. Археологик қазилмаларнинг
гувоҳлигича, юқоридаги ҳудудларнинг барчасида қадимги замонларда юксак маданият, шу жумладан,
тасвирий санъат ривож топган.
Асосий қисм.
Ўзбекистонда тасвирий санъат соҳасида фан доктори, профессор, бир қатор
дарслик, ўқув ҳамда методик қўлланмалари мактаб таълимида фойдаланилаётган, давлат таълим
стандартларининг тузувчиларидан бири Раҳим Ҳасанов ҳамда қатор илмий ва илмий-методик ишлар
муаллифи Асқарали Сулаймоновлардир. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллари “Тасвирий
санъат дарслари ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларни бадиий касб-ҳунарларга
йўналтириш” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган Алимжон Турдалиев, “Ўзбекистон
умумтаълим мактабларида тасвирий санъат ўқитилишининг шаклланиши ва тараққиёти” (1917-1995
йиллар) мавзусидаги номзодлик диссертацияси муаллифи Ойсоат Худоярова, “Мактабгача катта
ёшдаги болаларда тасвирий саводхонлик элементларини шакллантириш” мавзусидаги номзодлик
диссертацияси муаллифи Доно Собирова; “Тасвирий санъатдан дарс ва дарсдан ташқари
машғулотларда ўқувчиларнинг табиатга эстетик муносабатларини шакллантириш” мавзусидаги
номзодлик диссертацияси муаллифи Баҳодир Қўчқоровларнинг ишлари бугунги кунда
республикамизда тасвирий санъат фани бўйича ДТС, ўқув дастурлари ва дарсликларни илмий асосда
такомиллаштиришда ўта муҳим илмий материаллар вазифасини ўтайди.
Олий малакали илмий-педагогик кадрлар ҳамда мактаб ўқувчиларини тайёрлашда, ёшларда
тасвирий санъатга меҳр уйғотишда, уларни эстетик тарбиясида профессор С.Булатовнинг илмий-
методик, илмий-оммабоп асарлари, илмий-педагогик фаолиятининг роли бениҳоя катта.
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллари Москвада ҳимоя қилинган Асқарали
Сулаймановнинг “Китобат санъати машғулотларида юқори синф ўқувчиларининг бадиий таълими”
мавзусидаги номзодлик диссертацияси ҳозиргача, айниқса, Ўзбекистон каби тараққий этаётган
давлатлар учун ўта муҳимдир. Чунки китобат санъати соҳасида Ўзбекистонда муаммоларимиз етарли,
айниқса, мактаб дарсликларини тайёрлашда дарсликлардаги иллюстрациялар кўпгина ҳолларда
эстетик дидни эмас, балки дидсизликни шакллантиришга кўпроқ хизмат қилиши мумкин.
Айниқса, тасвирий санъат бўйича чоп этилган ўқув ва методик адабиётларда машҳур асарлар оқ
қора рангларда тасвирланиб, на эстетик завқ бағишлайди, на эстетик тарбияга хизмат қилади, на
эстетик дидни шакллантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |