Қурилиш материаллари саноати оғир ва умуман саноат мажмуасининг ўзига хос тармоғи ҳисобланади. Энг аввало қизил рангли мергели, учламчи давр ётқизиқлари, охактош керак бўлади. Бундай хусусият цемент саноати географиясининг унча ривожланмаганлигига олиб келади. Цемент ишлаб чиқаришини металлургия комбинатлари, алюминий (глинозем) заводлари қошида ёки яқинида, уларнинг чиқиндилари асосида ҳам ривожлантириш мумкин. Ўзбекистонда жами 2 мингдан зиёдроқ қурилиш материллари саноати корхоналари фаолият кўрсатган. Ушбу саноат республика ялпи саноат маҳсулотининг 5 фоизини таъминлайди, унда жами саноат ишчи-ходимларининг 8 фоизи банд, ишлаб чиқаришнинг асосий фондлари ҳиссаси эса 6 %.
Республикамизда йилига 7,5-8 минг т. цемент, 950 минг куб метр атрофида темир-бетон қурилмалари (конструкциялари), 8 минг куб метрдан ортиқроқ ойна, 10500 минг кв. м юмшоқ том ёпгич материаллари ва изол ишлаб чиқарилган. Деворбоп материаллар эса 90 млн. шартли ғишт доналарини ташкил этади. Цемент саноати асосан Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ривожланган. Биргина Навоий цемент заводи мамлакатимизнинг 2/5 қисм цементини беради; деярли шунча маҳсулот Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бекобод, Ангрен шаҳарларида ишлаб чиқарилади. Қолган қисми Фарғона вилоятига (Қувасой) тўғри келади. Ҳозирги вақтда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон, Шеробод, ҚҚРсининг Қораўзак туманида цемент заводи барпо этилди.
Енгил саноат. Саноат тармоқлари орасида энг қадимгиларидан бири енгил саноатдир. Ҳозирги замон саноат ишлаб чиқаришининг негизини ҳам айнан шу тармоқ ташкил қилади. Енгил саноат халқ истеъмол молларини ишлаб чиқарувчи асосий саноат тармоғидир.
Енгил саноат тармоқлари кам капитал маблағ, аммо кўп ишчи кучини талаб қилади.
Енгил саноатнинг юқоридаги хусусиятлари унинг ҳудудий ташкил этиш жиҳатларини белгилаб беради. Мазкур саноат тармоғи корхоналарини жойлашатиришга қуйидига омиллар ўз таъсири кўрсатади:
- хом ашё омили;
- истеъмол омили;
- меҳнат ресурслари омили.
Ҳозирги вақтда енгил саноат республика саноати ишлаб чиқариш фондларининг 9, ялпи маҳсулотининг 15 фоизини ташкил қилади. Маҳсулот ҳажмига кўра, ёқилғи, металлургия ва машинасозликдан кейинги 4-чи ўринда туради. Мамлакатимизда 3000 га яқин енгил саноат корхоналари, шу жумладан 1560 та тикув ва 1300 та тўқимачилик корхоналари мавжуд бўлиб, уларнинг барчасида 170 минг киши атрофида аҳоли банд бўлган; нодавлат секторининг улуши 99,4 %.
Пахта тозалаш заводлари республикамиз ҳудудида XIX асрнинг 2-чи ярмида барпо этила бошлаган. Масалан, Каттақўрғон пахта тозалаш заводи XIX асрнинг 70- йилларида ишга туширилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |