7 -8- мавзу: Республика саноати ва унинг тармоқлар таркиби.
Р Е Ж А:
1. Саноат тармоқларига умумий таъриф.
2. Ёқилғи-энергетика мажмуи.
3. Металлургия мажмуаси.
4. Кимё ва нефт кимё саноати.
5. Машинасозлик ва метални қайта ишлаш саноати.
6. Қурилиш материаллари саноати.
7. Енгил саноат.
8. Озиқ-овқат, ун-ёрма ва комбикорм саноати.
Миллий иқтисодиётни ривожлантириш кўп жиҳатдан айнан ишлаб чиқариш жараёнининг саноатлашувига боғлиқ.
Саноат, қисқача айтганда, асосан табиатдан олинган хом ашёга қайта ишлов бериш натижасида ўзининг дастлабки ҳолатини ўзгартирган маҳсулот турларини ўз ичига олади. Дастлабки саноат тармоқлари бевосита табиат ва унинг ресурслари билан боғлиқ бўлган.
Масалан, тоғ-кон саноати, балиқчилик, қурилиш материаллари саноати шулар жумласидандир.
Саноат тармоқлари маълум мезонларга асосланади; бу тармоқлар хом ашё бирлиги, маҳсулотни қайси мақсадда яратилганлиги ҳамда технологик жараённинг умумийлигига кўра асосланади.
Саноат тармоқлари, ўз навбатида, оғир ва енгил, ишлаб чиқариш воситалари ва халқ истеъмол молларини ишлаб чиқарувчи йирик гуруҳларга бирлаштирилади.
Республикамизда 2020 йилда ЯИМ ҳажми 580 203,2 млярд сўмни ташкил этади. Шундан, саноатнинг улуши 367 078,9 млярд сўмни ташкил қилади. Саноатнинг 3 тармоғи : 1- тоғ-кон саноати, 2- ишлаб чиқариладиган (қайта ишлаш саноати), 3- саноатнинг бошқа тармоқлари.
Саноатда исьтемол товарлар ишлаб чиқариш (119 159?8 млярд сўм)да: Ноозиқ овқат 68.8%, озиқ-овқат 31.2% ини ташкил этади. Шунингдек, Ишлаб чиқариш саноати 66,8%, тоғ-кон саноати 25,9%, бошқа саноат турлари 7,3% ни ташкил этади.
Республикадаги руйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг (355 мингта) 70,6 мингтаси саноат тармоғидадир.
Саноатдаги улушлар: 24,5% металлургия ва метални қайта ишлаш, 17,0% озиқ овқат ва ичимлик, тамаки, 16,1% тўқимачилик, кийим, тери, 11,3% резина, пластмасса, нометаль, 9,2% кимё маҳсулотлари, 7,4% автотранспорт воситалари, 3,5% электр ускуналари ишлаб чиқариш, 11,0% ишлаб чиқаришни қайта ишлаш саноати маҳсулотлари ташкил этади.
Ўзбекистон ҳудудида қадимдан баъзи саноат турлари мавжуд бўлган (тоғ-кон саноати, метал эритиш, тўқимачилик ва б.). Улар бу ер учун анъанавий саналган ҳунармандчилик асосида ривожланиб борган.
Ҳозирги замон саноатининг дастлабки корхоналари XIX аср охири ва ХХ аср бошларида вужудга келган. Масалан, Фарғона водийсида нефть конларининг топилиши ва ишга туширилиши, пахта тозалаш, кўнчилик заводлари шулар жумласидандир.
2020 йил якунларига кўра, республикамизда 64,961,0 млн кВт/м электр энергия, 27703,3 минг К/Кал. Иссиқлик энергияси, 733,6 минг т. нефт, 49,738,7млн куб метр табиий газ,1408,2минг т. газ конденсати, 731,4 минг т. пўлат, 691,6 минг т. тайёр прокат, 1135 минг т. ҳар хил минерал ўғитлар, 280 080дона енгил автомобиллар, 4163,0 дона юк автомобили, 642 дона автобуслар, 673 дона тракторлар, 574,8 минг т. пахта толаси, 161,4минг т. ўсимлик ёғи ва бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |