Кимё ва нефт кимё саноати. Кимё ва нефт кимё саноати ўз номига мос ҳолда икки қисмдан, яъни нефт ҳамда нефт кимё тармоқларидан иборат.
2020 йилда 1650 минг тонна сунъий аммиак, 1270 минг т. минерал ўғитлар, 1250 тонна олтингугурт кислотаси, 20 минг т. кимёвий толалар, 25 минг т каустик ва 100 минг тонна кальций сода, 6 минг тонна ҳар хил ўсимликни ҳимоялаш воситалари ишлаб чиқарилган.
Республикамизда ҳозирги кунда 3 та нефтни қайта ишлаш заводи бор. Уларнинг биринчи XIX аср охирида Фарғона водийси нефт заҳиралари асосида Олтиариқ (Ваннов, Ҳамза) заводи, собиқ Иттифоқ даврида Фарғона (Қиргули) ва мустақиллик йилларида Бухоро (Қоровулбозор) заводлари барпо этилган. Ҳозирги вақтда йирик Қоровулбозор заводининг биринчи навбати ишлаб турибди, у қўшни Қашқадарё вилоятининг Кўкдумалоқ нефть кони асосида ишлайди.
Олтингугурт кислотаси кимё саноатининг ўзига хос “нони” ҳисобланади. Республикамизда олтингугурт кислотасининг 70 % яқини Тошкент вилоятига, қолган қисми Навоий вилоятига тўғри келади.
Минерал ўғитлар азот, фосфор ва омухта ўғитлар турларидан иборат. Жами ишлаб чиқарилган 1,3 млн. тоннадан ортиқ ўғитларнинг 80-85 фоизини азот ўғити ташкил қилади.
Минерал ўғитлар Тошкент, Навоий, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари корхоналарида ишлаб чиқарилади.
Навоий, Фарғона ва Чирчиқда азот, Қўқон ва Самарқандда эса фосфор ўғитлари ишлаб чиқарилади. Авваллари суперфосфат қўшни Қозоғистон Республикаси Жанбул вилоятининг Қоратов фосфорти конлари асосида ишлар эди. Ҳозирги кунда эса уларни маҳаллий, яъни Навоий вилоятида топилган йирик фосфорит кони таъминламоқда.
Ҳозирги вақтда Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлини қуриш муносабати билан Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида йирик калий заводи барпо этилди. У маҳаллий туз конлари асосида ишлайди. Натижада, Қашқадарёнинг республика газ ва нефт кимё саноатида тутган ўрни янада мустаҳкамланади. Бу ерда Муборак, Шўртан газ-кимё мажмуалари мавжуд.
Лак-бўёқ саноати Тошкентда, формацевтика Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида ривожланган. Турли хил гербицидлар Навоий электркимё комбинатида, резина буюмлари Ангрен ва Попда ишлаб чиқарилади.
Замонавий машинасозлик корхоналари барпо этилди. М:, 1996 йилда Асака шаҳрида йирик автокорхонанинг ишга туширилди. Жаҳоннинг 30 га яқин автомобилсозлик ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин олди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда автобус ва юк машиналарини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Дастлаб бу корхона (Самарқанд ш.) Туркия фирмалари билан бирга ишлаган бўлса, сўнгги йилларда у Япония давлати билан ҳамкорлик қилмоқда.
Мамлакатимизда 2020 йилда 280080 дона енгил автомобиллар, 4163,0 дона юк автомобил, 642 дона автобус, 673 тракторлар, 20 минг дона совутгич ва музлатгичлар, шунингдек, турли хил кабел, трансформатор, кўтаргичлар, культиватор ва бошқа кўплаб маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Машинасозлик ва метални қайта ишлаш саноатининг географияси республикамизда унча кенг эмас. Унинг асосий маркази Тошкент (станоксозлик ва асбобсозлик, трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги, электротехника ва б.), Самарқанд (автобуслар, юк машиналари, совутгич ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш), Асака (автомобилсозлик), Чирчиқ (қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, трансформаторлар ишлаб чиқариш) ҳисобланади. Ушбу саноатнинг айрим корхоналари, шунингдек, Наманган, Фарғона, Қўқон, Андижон, Урганч, Каттақўрғон каби шаҳарларда ҳам мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |