Ёқилғи-энергетика мажмуи. Ёқилғи саноати таркибига кўмир, нефт ва газ қазиб чиқариш киради. Ўзбекистон ҳудудида дастлабки нефт конлари XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида Фарғона вилоятида очилган (Чимён, Шўрсув), 1924 йилда Қўқон шаҳрида “Ўзбекнефт” трести ташкил қилинган.
Бугунги кунда нефт заҳиралари бўйича Қашқадарё вилояти етакчилик қилади. Бу ерда энг йирик кон Кўкдумалоқ ҳисобланади. Шунингдек, нефт конлари Сурхондарё (Кўкайди, Лалмикор), Андижон (Полвонтош, Ж.Оламушук), Наманган (Мингбулоқ) вилоятларида ҳам бор.
У қисман Бухоро вилоятида ҳам қазиб олинади. Истиқболли ҳудудлар эса, энг аввало, Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи ва Устюрт платоси, Сурхон водийси ҳисобланади. Ҳозирги кунда Оқшалоқ, Шахпахты, Урга каби конлардан нефт олинмоқда.
1950-1960 йилларда Бухоро вилоятида жуда катта заҳирага эга бўлган Газли конини ишга туширилиши билан бошланган. Жумладан, 1955 йилда Жарқоқ, 1956 йилда Газли конлари очилган. Айнан шу конлар асосида Жиззах – Бухоро – Самарқанд – Тошкент (1958-1960 йй.), Бухоро-Челябинск (1963 й.), Бухоро-Урал (1965 й.), Ўрта Осиё – Марказ (1967 й.) магистрал газ қувурлари қуриб, ишга туширлиган. Бухоро-Тошкент-Бишкек-Олма-ота газ қувури ҳам ўтган асрнинг 60 нчи йилларида қурилган.
2020 йилда 49 738,7 млн. куб метр табиий газ қазиб олинди (Ўз-н МДҲ да (Рос-я ва Туркман.) учинчи ўринда туради.
Маълумки, электр энергия кўмир, ёнувчи сланец, торф, нефт ва газ, қуёш радиацияси, радиоактив элементлар (уран) шамол, “прилив ва отлив”, сув асосида ишлаб чиқарилади.
Кўмир қазиб чиқариш. 2020 йилда 4 131,8 минг тонна қазиб олинган. Жами кўмирнинг 97.8 % қўнғир кўмир (Ангрен) қолгани тошкўмир (Бойсун ва Шарғун) дир.
Қайси манбадан фойдаланишга қараб электр станциялар асосан икки катта гуруҳга бўлинади– иссиқлик ва сув электр станциялари.
ИЭС кўпроқ кўмир, торф, ёнувчи сланец,газ, нефть асосида ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда сўнгги йилларда электр энергетика республика ялпи саноат маҳсулотининг 8-10 фоизини таъминламоқда; унда жами саноат ходимларининг 6-9 фоизи банд. Ҳар йили ўртача 65 млрд кВт/с миқдорида электр энергияси ишлаб чиқарилади. Электр станцияларининг таркибида ИЭС етакчилик қилади ва улар жами электр станциялар ишлаб чиққан электр энергиянинг 80-85- фоизини ташкил қилади. Сув электр станцияларига (СЭС) эса бор-йўғи 8-9 % тўғри келади.
Энг йирик ИЭС Сирдарё, Тошкент, Навоий, Янги Ангрен, Толимаржон станциялари ҳисобланади.
Мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг 1/10 қисмидан кўпроғи СЭСларга тўғри келади. Жами мавжуд электр станцияларнинг лойиҳавий қуввати 1710 мВт (ИЭС – 10756 ёки СЭС ларга қараганда деярли 6 марта зиёд).
Do'stlaringiz bilan baham: |