2. Меҳнат муҳофазаси ходимлар учун xавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари яратиш, ишлаб чиқариш участкаларида теxникавий, санитария-гигиена шароитларини таъминлаш



Download 53,27 Kb.
bet1/20
Sana24.02.2022
Hajmi53,27 Kb.
#201791
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Саволларга Жавоблар (2)

Билет № 1


2. Меҳнат муҳофазаси ходимлар учун xавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари яратиш, ишлаб чиқариш участкаларида теxникавий, санитария-гигиена шароитларини таъминлаш мақсадида белгиланган стандартлар ва нормативларнинг ишлаб чиқилиши ва уларга амал қилишни таьминлашга оид иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий чора-тадбирлар ўтказиш, меҳнат муҳофазаси устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш каби долзарб вазифалар – ҳар бир иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
3. Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари: нормал ҳолатдаги кучланиш остида бўлган электр қурилмаларининг ток ўтказувчи қисмларига тегиб кетиш, ва нормал бўлмаган кучланиш остидаги электр қурилмалари қисмларига тегиб кетиши натижасида, изоляция қилинган симларни очилиб қолиши, кабелларга зиён етиши натижасида ва бошқалар.
Бошқача қилиб айтганда, металл корпусли электр қурилмаларида, бирор сабабга кўра, фаза симлари узилган (изоляцияси зарарланган) ва электр токи қурилма корпусида туриб қолган бўлиши мумкин. Табиийки ушбу корпусга тегиб кетган ходимни ток уради.
Кучланиш остидаги электр қурилмаларига текканда ток урмаслиги учун қуйидагилардан фойдаланилади:

  • Изоляциланган воситалар (диэлектрик қўлқоп, калиш, гиламчалардан фойдаланиш);

  • Эрга уланганлик (заземление);

  • Ноллаш (зануление);

  • Ҳимоя ўчириш (защитное отключение).

Изоляцияланган воситалар одатда электр қурилмаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатишда қўлланилади.

Билет № 2


2. Ишлаб чикаришда бахтсиз ходиса туфайли жабрланувчи 1 кун ва ундан ортик иш кобилиятини йўқотса ёки бошка енгилрок ишга утказиш зарурияти тугилса Н-1 шаклидаги далолатнома тузилади. Далолатнома тузиш муддати бахтсиз ходиса содир булган кундан бошлаб 3 кун муддатда, бахтсиз ходисани махсус текширишда текшириш тугагач 1 кун давомида.
3. «Мехнатни мухофаза килиш тугрисида”ги Конуннинг (янги таҳрири) 28- моддаси.
Меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
назорат ва текширув вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни, тушунтиришларни, ахборотни ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларидан сўраш ва олиш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни махсус текширишлардан ўтказиш ёки текширишда иштирок этиш;
ташкилотларнинг раҳбарларига ва бошқа мансабдор шахсларига меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф қилиш ҳақида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни тақдим этиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш ҳақида тақдимномалар киритиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга мувофиқ бўлмаган шахсий ҳимоя воситаларидан ва жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузганликда айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;
меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ҳамда ходимларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган ташкилотларнинг фаолиятини ёки асбоб-ускуналардан фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;
қурилиши, реконструкцияси тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссия ишида иштирок этиш ва улар меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда тегишли хулосалар бериш;
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳамда ишлаб чиқаришда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар юзасидан судда эксперт сифатида иш юритиш.
Меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари томонидан ҳам амалга оширилади.

Download 53,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish