Витаминлар-овқатнинг ажралмас қисми бўлиб, биологик катализатор вазифасини бажаради. Улар организмнинг озиқ моддаларини тўғри ва экологик ишлатилишини таъминлайди. Витаминлар сувда ва ёғда эрийдиганларга бўлинади. Биринчилари ферментларнинг тузилиши ва функсиясини шаклланишига, иккинчиси ҳужайра мембранасини ҳосил бўлишида иштирок этади. Овқатларни узоқ вақт сақлашда витаминлар миқдори камаяди. Витаминлар активлиги озиқ моддаларнинг таркибидаги оқсил компонентлари билан бошланишига боғлиқ. Организмни витаминларга бўлган талаби индивидуалдир.
Минерал моддаларнинг турли аҳамиятли вазифалари мавжуд:
- кўпгина ферментатив тизимларнинг вазифаси ва структурасини белгилайди;
- алоҳида муҳим физиологик жараёнларнинг нормал кечишини таъминлайди;
- тўқима тузилиши ва пластик жараёнларда қатнашади;
- қондаги туз таркибини белгилайди;
- сув-туз алмашинувини нормаллаштиради.
Организмга минерал моддалар мева ва сабзавотлар билан киради. Уларнинг катта аҳамияти шундаки, улар биологик боғлиқ тузилмаларда бўлиб, бу комплекслар организм томонидан яхши ҳазм бўлади. Организмга кирган минерал моддаларнинг абсалют киришигина эмас, балки, уларнинг миқдори ҳам аҳамиятлидир. Ўсимлик маҳсулотлари оксидланади, ҳайвон (товуқ, тухум, мол гўшти) қайтарилади. Бу эса голеостоз учун катта аҳамиятга эга. Тузларнинг (К ионлари) миқдори ошиши ҳазм бўлиш жараёнини ратсионал кечишини таъминлайди. На ионини ошиши эса ҳужайра, нафас олишини қийинлаштиради, ҳимоя кучларини сусайтиради, аноболизм жараёнлари ҳам сусаяди. На миқдорининг кескин ошиши организмда суюқликни ушланиб қолишига, қонда осматик босимини кўтарилишига, бу эса тўқималардаги суюқликни қонга ўтказишга, томирлар тўлишига, артерал босими ошишига олиб келади.
Озиқ-овқатда тузларни чегаралаш лозим.
Модда алмашинув жараёни самарали ўтиши учун овқат таркибида микроелементлар бўлиши шарт. Булар тана ҳужайраларида жуда кичик миқдорда учрашига қарамай, турли аъзоларни хусусий вазифаларини бажарилишини таъминлайдилар. Масалан, синк-жинсий безларда; ёд-қалқонсимон безда; мис-жигарда; никел-ошқозон ости безида; стронсий-суякда; хром, марганетс - гипофизда, темир-талоқда учрайди. Агар ушбу аъзоларда кўрсатилган микроелементлар этишмаса, турли касалликлар келиб чиқиши мумкин. Масалан, ёд микроелементи қалқонсимон безнинг тироксин гармони таркибига киради. Организмга овқат орқали тушаётган ёд бутунлай қалқонсимон бездан ўтади. Шунинг учун овқатда ёд этишмаса, организмда модда алмашинув жараёнлари бузилади, миксидема ёки гипотериоз касалликларига чалиниш мумкин.
Микроелементлар жуда кўп миқдорда (21-23 хили) ўсимликлар аъзоларида йиғилади. Организм микроелементларга қониқиши учун овқат ратсионига 60 хил ўсимликларни қўшиш зарур. Мавсумга боғлиқ ратсионал овқатланиш лозим, масалан эрта баҳорда, ёзда таркибида фитонсидлар мавжуд бўлган ўсимликларни (қулупнай, олма, ситрус мевалар, саримсоқ пиёз, сабзи, хрен, аччиқ гармдори, помидор) истеъмол қилиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |