Спортчиларни кийим гигиенаси.
Спорт кийимларига қуйиладиган умумий гигиеник талаблар. Оддий кийимларга қуйиладиган ҳамма талаблар спорт кийимларига ҳам тўла таълуқлидир, бироқ баъзи вақтларда уларга ҳар хил турдаги спорт машғулотларининг шароитига қараб, янада юқори талаб қўйилади.
Спорт кийимлари анча энгил, спортчилар ишига халакит бермайдиган, тез ва кескин ҳаракатига ва юқори энергия сарфлашига мос тушадиган булиши керак. Бироқ бу бошқа гигиеник сифатлари ҳисобига бўлмаслиги керак. Масалан, қишки турдаги спортда этарли иссиқликни сақлай олмайдиган жуда энгил кийимлар мақсадга мувофик эмас. Бундай кийимлар организмдан кўп иссиқлик чиқаради ва шамоллашга олиб келади. Кийимлар спорт машғулоти шароитига мос бўлиши зарур (масалан, конкида учувчилар кийими чанғичилар кийимига нисбатан энгил бўлади). Спорт кийимининг кенглиги табиийки, эркин ҳаракатга халақит бермаслиги керак. Кийимлар чоклари қўпол тиқилиши ва баъзи бир жойлари тор бўлмаслиги керак, чунки бу ҳаракат вақтида шилинишига олиб келади. Костюмларни бўйини, кенглигини ҳисобга олиб танлаш зарур, чунки жуда узун ва кенг костюмлар ишга халакит бериши ва жароҳатланишининг сабабчиси бўлиши мумкин.
Спорт кийимлари учун ишлатиладиган материалларга бўлган мажбурий талаб уларнинг эластиклигидир. Бунга риоя қилганда терига бўлган босим, туртки, йиқилганда лат эйиш, турли шикастланишлардан сақлайди.
Машғулот пайтида кучли терлаш натижасида спорт кийимлари жуда ифлосланади, шунинг учун буларга яхши эътибор бериш керак. Жисмоний машқ ва мусобақалардан сўнг баданга ёпишиб қолган кийимларни қуруқ ва тоза кийим билан алмаштириб туриш керак. Ҳар бир машғулотдан сўнг футболка, труси ва майкани ювиш тавсия қилинади; ҳар бир машғулотдан кейин сунъий ёпиқ бассейнларда сузувчилар костюмларини курашчилар, боксчилар ҳам ўз костюмларини ювишлари шарт. Спорт кийимларидан фақат жисмоний маданият ва спорт пайтларида фойдаланиш керак.
Спорт пояфзалини гигиеник хусусиятини сақлаш учун унга қунт билан қараб туриш зарур. Намланган ва ифлосланган пояфзални 25-30о ҳаво температурасида, яхши вентилясия қилинадиган хонада тозалаш ва қуритиш керак. Оёқ кийимини иссиқ радиаторларда олов олдида қуритиш тавсия қилинмайди, чунки бунда материал бузилиб, қайишиб қолади. Чарм пояфзални қуритгандан кейин унга мой суртилади, бу эса унга юмшоқлик, эластиклик беради ва нам тортишини камайтиради.
Пайпоқ, пайтаваларнинг ҳолати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Улар юмшоқ матолардан тайёрланади, шилинишига сабабчи бўлиши мумкин бўлган дағал чок, ямоқ ва бошқа ғадир-будирликлар бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |