Очиқ сув ҳавзаларидаги бассейнларга қўйиладиган гигиеник талаблар.
Сузиш ва сувга сакраш бўйича ўқув-машқ машғулотлари учун басейнлар қуришга жой талаётганда худди ер юзасидаги очиқ спорт иншоотларига қуйиладиган талаблар (ҳавони ва тупроқни ифлослантирадиган манбаларда, шовқиндан нари бўлиши, кўкаламзор жойларга яқинлиги, кириб келинадиган йўллларнинг қулай бўлиши) ҳисобга олиниши керак; бундан ташқари, сувнинг соҳилларнинг гигиеник ҳолати, сув оқимининг тезлиги ҳисобга олинади.
Бассейнларни ўз-ўзини тозалаб туришга қодир бўладиган оқар сувларга (дарйларга) жойлаштирган маъқул. Башарти, кўллар ва ҳовузларнинг сувлар маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари ташланмаган, оқова сувлар билан ифлос қилинмаган бўлса, уларда уй хайвонлари чўмилтирилмаган, кир ювилмаган бўлса, у ҳолда бўндай жойларда ҳам бассейнлар қуриш мумкин. Бассейнлар сувнинг ифлосланиши мумкин бўлган (оқова сувларнинг чиқиш жойлари, сувда фойдаланиладиган соҳиллар ва бошқалар) жойлардан камида 200-250м юқорида жойлашган бўлиши керак. Шамол ва сув тўлқинлари орқали бассейнга ҳар хил нарсалар тушиб ифлосланмаслиги учун шундай қилинади. Айрим ҳолларда сувнинг ифлосланиши манбаида камида 2км узоқликда бассейн қурилишига рухсат беришлари мумкин. Барча ҳоллларда ҳам бассейнлар қурилиши лойхалаштирилаёган вақтда сувнинг сифати аниқланмоғи лозим. У II категориядаги сув ҳавзалари учун белгиланган санитария талабларига мувофиқ келмоғи керак (ер юзасидаги сувларни оқава сувлар билан ифлосланишдан сақлаш қоидалари №372-61)
Спорт залларида санитария режими. залларда спортнинг мазкур бир тури буйича машғулотлар ўтказиш учун зарур бўлган жиҳоз ва асбоб-ускуналаргина жойлаштирилади. Бундан бўлак ортиқча предметлар залга қўйилмаслиги керак, ностатсионар жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сақлаш учун залнинг ёнидан махсус хоналар ажратилади. Шундай қилиш керакки, водопровод, иситиш трубалари ва бошқа санитария-гигиена коммуникатсиялари полдан 3 марта юқорига – деворнинг орасига жойлаштирилиб юборилиши ёки хавфсизлик мақсадида ёғоч панжаралар билан беркитиб қўйилиши лозим, залдаги барча девор ва бошқа коммуникатсия ўтган жойларнинг сиртлари ўткир бурчакларсиз, текис бўлиши, артиб-суртиш, супириб-сидириш учун қулай бўлмоғи лозим. Жиҳоз ва спорт инвентарлари мазкур спорт тури бўйича машғулот ва мусабақаларнинг қоидаларига мувофик келадиган бўлиши, барча залларга дорихона ва туфдонлар қўйилган бўлиши зарур.
Залдаги снаряд ва спорт инвентарларини кунига камида 2-3 мартадан ҳўл латта билан артиш зарур. Зални сипириб-сидираётганда чанг юткичлардан фойдаланган маъқул.
Боксчилар рингдаги қоплама ва кураш тушувчи полвонларнинг гиламлари айниқса яхшилаб тозаланиши лозим. Уларни бир кунда бир неча марта ҳўл латта билан артиш зарур. Чанг юткич билан тозалаш, ҳафтасига бир-икки марта водород перекисининг 3%-ли эритмасига 0,5%-ли кир ювиш порошоги қўшиб артиш, уни кетидан яна ҳўл латта билан артиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |