2-мавзу: Спорт иншоотларига қўйилган гигиеник талаблар, спортчиларнинг шахсий гигиенаси. Режа


Спортчининг овқатланиш калориясини назорат қилиб бориш



Download 56,5 Kb.
bet14/14
Sana20.06.2022
Hajmi56,5 Kb.
#682476
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
jismoniy tar 1 2

Спортчининг овқатланиш калориясини назорат қилиб бориш.
Озиқ-овқат режимининг калорияси кеча-кундузда сарф қилинган энергияни тўла қопламоғи керак. Ана шундай қилинмаса, энергетика баланси салбий кўрсаткичга эга булади. Бу эса овқатланишнинг миқдорий жиҳатдан этарли бўлмаганлигини ифода этади.
Спортчиларнинг овқатланиши ҳақида гап кетганда уларнинг амалда овқатга тўймай қолиш ҳоллари деярли бўлмайди. Бироқ, спортчиларнинг ўзлари семириб кетишдан (масалан, оғирлик – вазн категориялари аниқ белгилаб қуйиладиган спорт турларида) ўзларини ўзлари овқатдан тийиб қўйишлари, айниқса мусобақалар атайин овқатланмасликлари ёки кам овқатланишлари бундан мустаснодир. Шароит шундайки, бу эрда овқатни нормадагидан кўпроқ истеъмол қилиш эҳтимоли мавжуд. Баъзи спортчилар кўпроқ куч орттириш ва бақувват бўлиш мақсадида, кўп ҳолларда эса интенсив машғулотлардан кейин иштаҳа очилиб кетганлиги учун нормадан ортиқроқ овқатланиб кўядилар.
Истеъмол қилинаётган овқатни сарф қилинаётган энергияга нисбатан аниқлашнинг энг осон усули мунтазам равишда торттириб туришдир. Агар шундай гавда оғирлиги у ёки бу даражада нормага яқин, яъни доимий вазнга яқин булса, демак овқатланиш тўғри ташкил этилган булади.
Етарли миқдорда овқатланишнинг юқорида келтирилган баҳолаш усули асосан киши ўз-ўзини назорат қилиб туриши учун фойдаланилади: буни ташкилий равишда ва мажбурий тарзда ҳамда кундалик овқатланишнинг бир кеча-кундузда сарфланган энергияга қай даражада мувофиқ келишини, яна ҳам аниқрок текшириш формаси – бу озиқ-овқат ратсионлари калориясини аниқлаш орқали текшириш усулидир.
Озиқ-овқат рационларининг сифати
Овқатнинг калорияси унинг фақат энергетик қимматини ифода этади. Бироқ, бунда овқат таркибидаги барча озуқа моддаларининг миқдори, организмнинг пластик ва муваффақиятлаштирувчи функсиялари учун зарур бўлган моддалар, тўлқин ҳиссининг ҳосил бўлиши, овқатнинг таъми ва бошқа хусусиятлари ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини унутмаслик керак. У ёки бу озуқа моддасининг этишмаслиги, ҳатто овқат этарли даражада калорияли бўлган такдирда ҳам, бир қатор функсияларга салбий таъсир кўрсатади.
Шундай қилиш керакки, айрим озуқа моддалари бир-бири билан муайян даражада ўзаро оптимал нисбатларда бўлмоғи даркор. Махсус парҳез овқатлар воситасида у ёки бу озуқа моддаларини кўпроқ истеъмол кили ш орқали организмдаги физиологик жараёнларга актив таъсир кўрсатиши мумкин. Бу кишининг фаолиятига ҳам ижобий таъсир қилиб, унинг суяк ва мушак ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади, тўқималардаги ортиқча сувларни ҳамда тўпланган ёғни йўқотади, организмнинг умумий ҳолатига ўзгартиш киритиб унинг иш қобилияти ва чиниқиш даражасини, бардошини оширади.
Асосий озиқ-овқат моддалари деганда оқсиллар, ёғлар ва углеводлар тушунилади. Катта ёшли кишилар учун 1:1:4 нисбатлари манна шу моддаларнинг оптимал нисбатлари деб ҳисобланади, спортчиларнинг овқатланишида бу нисбатлар бироз бошқачарок бўлади – 1:0; 8:4; яъни бунда ёғ миқдори камайтирилади, чунки жисмоний машқлар организмда кўпроқ углеводлар сарфлашни талаб қилади: кескин ҳаракатлар натижасида кислород танқислиги шароитида ёғлар ёмон оксидланади.
Саволлар:
1. Спорт иншоотларининг гигиенаси. Очиқ ва ёпиқ спорт иншоотлари гигиенаси.
2. Шахсий гигиенага риоя қилишни организм учун аҳамияти.
3. Юқумли касалликларнинг юқиш йўллари. Иммунитет ва уни хиллари.
4. Жисмоний фаолият тури билан мунтазам шуғулланувчиларнинг овқат ратсионини тузишда нималарга эътибор қаратилади.
5. Спортчининг овқатланиш тартиби, унинг калорияси.
6. Спорт билан шуғулланувчиларнинг овқат ратсионидаги оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва минералларнинг аҳамияти.
Download 56,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish