Иммунитет ва уни кўтариш чоралари
Епидемиологик занжирнинг энг сўнгги халқаси–у ёки бу касалликка организмнинг таъсирчанлигидир. Микробларга қарши курашиш жараёнида пайдо бўлган иммунобиологик хусусиятлар туфайли одам баъзи бир касалликларга чалинмаслик, уларни ўзига юқтирмаслик хусусиятига, бошқача қилиб айтганда, у ёки бу юқумли касалликка карши иммунитет ҳосил қилиш қобилиятига эга булиши мумкин.
Иммунитет туғма бўлиши ҳам мумкин ёки муайян бир касалликка, масалан, қизамиқ, қизилча, тепкили терлама сингари касалликлар билан оғриб-тузалиш натижасида ҳам шу касалликларга қарши иммунитет ҳосил қилиниши мумкин.
Шунингдек, касалликнинг олдини олувчи эмлашлар қилиш (емлаш) орқали олдиндан иммунитет сунъий равишда ҳосил қилиниши мумкин. Бунда организмда ўша касаллик микробининг кучсизлантирилган ёки ўлдирилган бактериялари ёки бошқа бир махсус микроб материали юборилади. Юборилган микробнинг миқдори одамни касалликдан батамом сақлаш учун ёки у мазкур касал билан энгил-елпи, қисқа муддат оғриб-тузалиш учун ҳамда мана шу даврда ўзида ўша касалликка қарши ҳимоя хусусиятини пайдо қилиб олиши учун этарли бўлмоғи лозим. Бу соҳада, шунингдек, мазкур касалликка карши иммунитет ҳосил қилган ҳайвонлар қонидан тайёрланган зардобдан ҳам фойдаланилади.
Болаларда юқумли касалликлари ва уни олдини олиш.
Болаларда юқумли касалликлар билан биргаликда гижжа касалликлари учрайди. Гижжа касаллигига айниқса, шахсий гигиена қоидаларига риоя килмаган болалар учрайди. Гижжа касаллик билан касалланган болаларни болалар тиббий ходимларига курсатиб даволаш керак.
Ҳаёт асосида учта оқимнинг - моддалар, энергия ва ахборотнинг бирлашуви ётади. Бу учта оқимнинг мавжудлигини таъминлаш учун, асосан озиқ моддалар билан ташқи муҳитдан бошланғич материал тушиб туриши керак. Асосий озиқ моддаларга оқсиллар, ёғлар, углеводлар, сув, витаминлар, менерал моддалар киради.
Оқсиллар организмда қуйидаги вазифаларни бажаради:
- пластик ҳужайраларнинг қурилиш материли;
- каталитик, ферментларнинг асосий қисмини ташкил этади;
- иммун, турнинг индивидуал хоссасини намоён қилади;
- транспорт, қоннинг қисмини ташийди.
Овқат таркибидаги оқсиллар 20 та аминокислотадан иборат, улардан 8 таси алмаштирилмайди (яъни организмда синтезланмайди). Азот ҳаво билан киради (артериал қонда азот миқдори веноз қонга нисбата кўп). Йўғон ичакда баъзи бир аминокислоталар синтезланади. Алмаштирилмайдиган аминокислоталар 30% дан кам бўлмаслиги керак. Этук оқсиллар ҳайвондан, этук бўлмаган оқсиллар ўсимликдан келиб чиқади. 1-1,5г вазнга оқсилни нормада қабул қилиш керак, лекин бунда 1г оқсил миқдорида 1мг витамин C юбориш кераклигини инобатга олиш лозим, бўлмаса овқат ҳазм қилиш бузилиб, йўғон ичакда оқсил чирийди. Ҳайвонда юзага келадиган аминокислоталар йиғими, одам организми учун керакли аминокилоталар йиғими, одам организми учун керакли аминокислоталарга яқин. 46-480 C иссиқликда овқатга ишлов берилганда оқсиллар коагулясияси, 540 C да эса ферментлар активлиги йўқолиб, оқсиллар ҳазм қилиниши пасаяди.
Ёғлар организмида кўп вазифаларни бажаради:
- ҳужайра қурилиши учун пластик материал (жинсий ва асаб ҳужайраларининг қобиғи 50% ёшдан иборат);
- гормон сентезида иштирок этади (гипофиз, буйрак усти бези гормонлари);
- организмнинг юқори энергетик заҳираси ҳисобланади (1г ёнганда 9,3 ккал иссиқлик чиқади);
- А,К,Е витаминлар функсияси учун керак.
Замонавий одам ратсионига ўсимлик ва ҳайвон ёғлари киради. Биринчисига ярим тўйинган ёғ кислоталар киради. Линолин кислотаси организмда синтезланмайди. Ҳайвон ёғлари таркибидаги холимикрон, холестерин ёғ пуфаклари қоннинг қуйилишига олиб келади. Бу ёғлар токсинларни йиғади. Ўсимликлар ёғлари ярим тўйинган кислоталардан тузилган. Бу турдаги кислоталар холестерин ва унинг ҳосилаларининг организмдан чиқиб кетишига сабаб бўлади. Қайнатилганда ёғлар алдегид, кетон таначалари ва радикаллар, консерогенларгача парчаланади.
Овқат ҳазм қилиш трактикада ёғлар ферментлар ёрдамида глитсерин ва ёғ кислотасигача парчаланади. Организмнинг ёғларга бўлган кўплик эҳтиёжи 25-30г, углеводлар синтезланмайди, лекин уларнинг энергик аҳамияти бор. Моносахаридлар, олигосахаридлар ва полисахаридларга бўлинади. Моносахаридлар: глюкоза, фруктоза. Олигосахаридалар: сахароза, малътоза, лактоза. Полисахаридлар: крахмал, селюлоза, клетчатка, пепкин. Мураккаб полисахаридлар оддийларгача парчаланади, агар ҳазм бўлиш жараёни бузилса, улар ачийди ва чирийди. Озиқ толалари ҳазм бўлмайди, лекин улар қуйидагилар учун керак: озиқ ҳазм бўладиган массанинг гелсимон структурасини ҳосил қилади, ошқозон бўшаши, ҳазм бўлиш тезлиги ва озиқ массасининг ҳаракатига таъсир қилади.
- ахлат тошларини ҳосил бўлишини, сувни ушланишини, массаси ва консистенсиясини фаоллаштиради;
ўт кислотасини йўқотишини тўхтатади ва адеорблайди, натижада холестерин ва ўт кислотаси, шунингдек, қондаги гемоглобин нормал даражасини таъминлайди.;
- яллиғланишга қарши ва антитоксин таъсир этади;
- витаминлар синтезида қатнашади;
- 50% озиқ толалари микрофлора ёрдамида йўғон ичакда сингдирилади ва кейинчалик бу янги моддалар организмда ишлатилади;
- организмдан токсинлар ва оғир метан чиқишини таъминлайди;
- атеросклероз, гипертония, қандли диабет касалликларини олдини олади.
Организмда парчаланадиган ва сўриладиган нозик озиқ толаларини (олма, карам, картошка) ва дағал (сабзи, лавлаги) толалари фарқланади. 1 суткалик эҳтиёжи 15-20г
Сув. Одамда 65% озиқ-овқатни сув ҳосил қилади. Сув нормал модда алвидаги асосий муҳитни ҳосил қилади. Суюқликни кўп истеъмол қилш одамда зарар этказади (юрак, буйракка).
Do'stlaringiz bilan baham: |