2 Мавзу: Популяциянинг тузилиши, унда организмларнинг жойлашиши. Популяциялар ўртасидаги боғланишлар, популяциялар динамикаси



Download 38,59 Kb.
bet4/8
Sana25.02.2022
Hajmi38,59 Kb.
#263624
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 Мавзу

Популяциянинг жинс тузилмаси. Популяциянинг жинс тузилмаси турли ёшдаги гуруҳлардаги эркак ва урғочи индивидларнинг сон жиҳатдан нисбатидир. Популяциядаги жинслар нисбати, биринчидан, жинсий хромосомаларнинг қўшилиши билан, яъни генетик қонуниятларга боғлиқ бўлса, иккинчидан, маълум даражада ташқи муҳит ҳам таъсир этиши мумкин.
Популяциянинг ёш тузилмаси. Популяциянинг ёш тузилмаси қайта тикланишнинг жадаллиги, нобуд бўлиш даражаси ва насллар галланишининг тезлиги каби муҳим жараёнларни ифодалайди.
Ўсимликлар популяциясининг ёш тузилмаси. Фитоценоздаги муайян турларнинг, ҳар хил ҳолатлардаги индивидларнинг йиғиндиси ценопопуляция деб аталади. Уни агар гулли ўсимликлар мисолида кўрадиган бўлсак, унга тупроқда (ёки унинг юзасида) ўз ҳаётчанлигини йўқотмаган уруғлар, ниҳоллар ва ҳар хил ёшдаги индивидлар киради.
Т.А.Работнов ўсимликлар жамоасидаги ўсимликларнинг ҳаётини қуйидаги асосий ёш даврларига ажратади:
а) Латент даври. Бунда ўсимлик спора, уруғ ёки мевалар ҳолида тиним даврида учрайди. Тиним даври ҳар хил ўсимликларда турлича давом этади. Масалан, теракнинг уруғи ҳаётчанлигини 3-4 кундан то 3 ҳафтагача сақлай олади, баъзи бир бегона ўт ўсимликлар эса уруғининг ҳаётчанлигини бир неча ўн йиллаб сақлай олади. Тупроқда турли ўсимликларнинг кўп сондаги уруғларини топиш мумкин. Улар қулай шароит вужудга келганда униб чиқиш хусусиятига эга. Шу билан бирга ҳар йили янги уруғлар тупроққа тушиб туради.
б) Виргил даври. Бу давр ўсимликнинг ниҳоллик, ёш ўсимлик ва вояга етган ҳолатидир. Ниҳоллар ёш ўсимликлардан уруғпалла баргларининг бўлиши билан фарқланади.
в) Генератив давр. Ўсимлик ҳаётида споралар ёки уруғлар билан кўпайишнинг бошланиши билан тавсифланади.
г) Сенил (қарилик) даври. Ўсимликнинг ёши ортиши билан генератив кўпайиш хусусияти йўқолади, ана шунда сенил даври бошланади.
Популяциянинг ёш тузилмаси ўсимлик ва ҳайвонларда ҳам бир неча омилларга боғлиқ. Биринчи навбатда балоғатга, вояга етиш вақти, умр кўриш муддати, кўпайиш даври муддати, авлодлар давомийлиги, ота-онасидан бир вақтда туғиладиган индивидларнинг бунёдга келиш муддати, ҳар хил жинс ва ёшдаги индивидларнинг нобуд бўлиш характери, популяциянинг сон жиҳатдан ўзгариб туриш динамикаси кабиларга боғлиқ.
Популяциянинг фазовий тузилмаси популяция майдонидаги айрим индивидлар ва гуруҳчаларнинг тарқалиш ҳарактерини ифодалайди.
Индивидларнинг уч турдаги тарқалиши маълум: бир текис, тасодифий ва гуруҳли (тўда-тўда).

Download 38,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish