2 Мавзу: Популяциянинг тузилиши, унда организмларнинг жойлашиши. Популяциялар ўртасидаги боғланишлар, популяциялар динамикаси



Download 38,59 Kb.
bet6/8
Sana25.02.2022
Hajmi38,59 Kb.
#263624
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 Мавзу

Популяция динамикаси - бу унинг асосий биологик характеристикаларининг вақт давомида ўзгариш жараёнидир. Популяция динамикасини ўрганишда сон, биомасса ва популяцион тузилмалар ўзгаришларига асосий эътибор қаратилади. Популяция динамикаси - энг ахамиятли бўлган биологик ва экологик xодисалардан биридир.
Популяция узликсиз ўзгаришда бўлади ва шу билан ташқи шароитларнинг доимий ўзгаришларига гўёки мослашади.
Организмлар сони хам вақт давомида ўзгаради. Бу ўзгаришлар кўплаб омилларга боғлиқ. Қулай иқлимий шароитлар, озуқанинг етарлилиги, йиртқичликнинг камайиши туғилиш ва махсулдорликнинг ортишига, соннинг кўпайишига олиб келади. Аксинча, емиш заҳираларининг камайиши, рақобатнинг кучайиши, ноқулай шарт-шароитлар организмлар сонини камайтиради. Ўсимлик ва хайвонларнинг кўплаб турлари сонининг ўзгариши кенг миқёсларда кечади. Уларнинг озайиши ва кўпайиши сони ўнлаб, юзлаб, баъзан эса минглаб миқдорда фарқ қилиши мумкин.
Популяциянинг динамик таснифи (ўсиш ва ўсиш тезлиги)ни туғилиш, маҳсулдорлик, нобуд бўлиш, ҳаётчанлик, эмиграция ва иммиграция кабилар белгилайди.
Туғилиш ва маҳсулдорлик. Туғилиш кўпайиш тезлигини миқдорий жиҳатдан тавсифловчи, яъни вегетатив ёки генератив йўллар билан кўпайишдан қатъий назар популяцияда янги ҳосил бўлган индивидлар сонини билдиради.
Туғилиш ноль бўлиши мумкин ёки ижобий характерга эга бўлади, лекин салбий кўрсаткичга эга бўлмайди. Популяцияда индивидлар сонининг ортиши туғилиш ҳисобига ортмай, балки иммиграция туфайли, яъни бошқа популяциялардан индивидларнинг келиб қўшилиши ҳисобига ҳам ўзгаради.
Туғилиш тушунчаси популяцияга нисбатан ишлатилади. Индивидларга нисбатан маҳсулдорлик тушунчасидан фойдаланилади. Маҳсулдорлик маълум вақт оралиғида пайдо бўлган янги туғилган индивидлар сонидир. Популяциянинг сони, маҳсулдорлиги статистик таҳлил қилинганда урғочи индивид ҳисобига чиқарилади. Кўпинча маълум синфдаги урғочи индивидларнинг маҳсулдорлиги қизиқтиради.


Популяцияда нобуд бўлиш ва ҳаётчанлик
Нобуд бўлиш. Нобуд бўлиш популяцияда индивидларнинг ўлишини тавсифлайди. Экологик нобуд бўлиш деганда, маълум шароитда индивидларнинг нобуд бўлиши тушунилади. Бу кўрсаткич ташқи муҳит ва бошқалар таъсирида ўзгариб туради.
Нобуд бўлишдан ташқари популяцияда индивидлар сонининг камайишига эмиграция таъсир этади. Эмиграция муайян бир популяциядаги индивидларнинг бошқа популяцияга чиқиб кетиб, жадал кўпайиши ва индивидларнинг юқори зичлиги натижасида келиб чиқади.
Ҳаётчанлик. Популяциядаги индивидларнинг туғилиши билан нобуд бўлиш ўртасидаги фарқ ҳаётчанлик деб қаралади. Кўпинча бир вақтда туғилган индивидларнинг ҳар бирини маълум ёшгача яшаши ҳисобга олинади. Ҳаётчанлик ва маҳсулдорлик асосида популяциялар учун ҳаётчанлик жадвали тузилади.

Download 38,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish