2 Мавзу: Популяциянинг тузилиши, унда организмларнинг жойлашиши. Популяциялар ўртасидаги боғланишлар, популяциялар динамикаси



Download 38,59 Kb.
bet5/8
Sana25.02.2022
Hajmi38,59 Kb.
#263624
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 Мавзу

Индивидлар бир текис тарқалганда худди мевали дарахтлар боғда ўтказилганидек, бир-бирига нисбатан бир хил масофада жойлашади.
Тасодифий тарқалишда индивидлар бир-биридан ҳар хил масофада жойлашади. Бундай жойлашиш популяциянинг зичлиги кам бўлган бир хил муҳитда учратилади.
Табиатда гуруҳли тарқалиш тури кўп учрайди. Бунда индивидлар тўда ҳосил қилиб бир-биридан турлича масофада жойлашади.
Этология (юнонча “ethos” – характер) ҳайвонлар хатти-ҳаракати (ҳулқи)нинг биологик асоси ҳақидаги фандир. Ҳайвонларнинг хулқи уларнинг ҳаёт кечириш тарзи билан боғлиқ. Одатда ҳайвонлар ёлғиз ва биргаликда ҳаёт кечиради.
Индивидларнинг жинсий мойиллиги ва ота-оналар билан янги авлод ўртасидаги боғланишлар, ҳудудий умумийлик, насл учун қайғуриш натижасида оила деб аталган ҳайвонларнинг биргаликда яшаш шакли келиб чиқади.
Ҳайвонларнинг анча йирик бирлашмалари подалар, галалар ва колониялар ҳисобланиб, уларнинг шаклланишида популяциялардаги хулқий муносабатлар янада мураккаблашади.
Колониялар ўтроқ ҳаёт кечирувчи ҳайвонларнинг биргаликдаги яшашидир.
Галалар бир турга кирувчи баъзи гуруҳ ҳайвонларнинг бирор-бир биологик жиҳатдан фойдали ҳаракатни амалга ошириш учун вақтинчалик бирлашиши ҳисобланади.
Подалар галаларга нисбатан ҳайвонлардаги анча узоқ муддат давомида доимий бирлашиш шаклидир. Подалар одатда тур учун хос бўлган барча функцияларни, яъни озуқа топиш, йиртқичдан сақланиш, миграция, кўпайиш ва болаларни тарбиялаш кабиларни амалга оширади. Подалардаги ҳайвонларнинг гуруҳли хулқий хатти-ҳаракатлари “ҳукмдор” ва “итоаткор” асосидаги ўзаро муносабатлардан ташкил топади.


ПОПУЛЯЦИЯ (лотинча pоpulus – гурух, уюшма, халқ) — эркин чатиша оладиган (ёки чатишиш имкониятига эга бўлган), аниқ яшаш ареалини эгаллаган ва маълум даражада макон ва замонда бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатадиган организмлар гурухидир. Популяциядаги генетик ўзгаришлар турларнинг келиб чиқиши, янги ўсимлик навлари, ҳайвон зотларини яратиш ва бошқалар асосини ташкил қилади. “Популяция” терминини даниялик генетик олим В.Иогансен генетик жихатдан бир хил бўлмаган индивидлар гурухини соф линия (генетик жихатдан бир хил бўлган индивидлар гурух)дан фарқ қилиш учун таклиф этган (1903).
Популяциялар бир-бирлари билан асосан эклогик алоқалар орқали боғланиб туради. Популяция ичидаги асосий қонун бу муҳитдаги жуда оз, чегараланган ресурслардан фойдаланиб, келажакда авлод қолдиришдан иборатдир. Бундай ҳолат популяция аъзоларининг миқдор ўзгариши, тур вакилларининг ўз сонини бошқариб туриши орқали амалга оширилади.
Популяция – бу тур вакилларининг гуруҳлик уюшмалари, бирлашмалари бўлиб, улар ўзига хос специфик хусусиятларга эгаки, бундай ҳислатлар айрим вакилларга тааллуқли эмасдир. Популяциянинг гуруҳлик хоссалари қуйидагилардан иборат:

  1. Тур вакилларининг маълум худуддаги умумий сони;

  2. Маълум майдонда тур вакилларининг ўртача сони, популяция зичлиги ёки маълум ҳажмда ва маконда популяция аъзоларининг массаси;

  3. Туғилиш – маълум вақт ичида тур вакилларидан ҳосил бўлган янги вакиллар сони;

  4. Ўлиш – маълум вақтда популяция ичида ўлган аъзолар сони;

  5. Популяциянинг ўсиши туғилиш ва ўлиш ўртасидаги фарқ бўлиб, бу фарқ салбий ёки ижобий бўлиши мумкин;

  6. Ўсиш тезлиги – маълум вақт ичида популяция аъзолари сонининг ўртача ўсиш тезлиги.

Табиатда популяцияларнинг турли хил типлари учрайди: ёпиқ популяция (фақат бир-бири билан жуфтлаша оладиган индивидлар гуруҳи); панмиктик популяция (индивидлар жуфтлашиши жуфт танламасдан амалга ошади); менделча популяция (бир географик ареалда тарқалган, кўпайиш ва бошқа хусусиятлари бир хил бўлган индивидлар мажмуи); изоген популяция (генетик жихатдан айнан ўхшаш, яъни барча локуслар (хромосоманинг бир ген жойлашган чизиқли участкаси) бўйича кўпчилик ҳолларда гомозигота бўлган индивидлар гурухи); мувозанатланган популяция (генлар частотаси (такрорланиши) мутацион ва селекцион тазйиқлар ўртасидаги мувозанатга асосланиб ўзгариб туради тасодифий жуфтлашиш тамойилига кўра жуфтлашишда ҳамда локуслараро эркин рекомбинацияланишда генотипларнинг амалдаги частотаси назарий кутилган ҳолатга мос келади).
Фанда мавжуд бўлган идеал популяция тушунчаси табиатда учрамайди ва у фақат математик моделларда ҳисобга олинади.

Download 38,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish