2-мавзу. ҚОя тоғ жинслари бўлмаган грунтлардан йўл пойини қуриш режа


Экскаватор-драглайн қуллаб иш бажариш



Download 2,42 Mb.
bet6/9
Sana06.07.2022
Hajmi2,42 Mb.
#750111
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу

Экскаватор-драглайн қуллаб иш бажариш. Экскаватор-драглайн билан ўйма ёки грунт карьерларини ковлаш иккита усул билан амалга оширилади: Ёндан (пешона) ўтиш жойи билан ўтиш, қачонки экскаватор ўзи ишлаётган майдонда оралиғида ҳаракатланса; ён забой билан ўтса, қачонки экскаватор ўзи ишлаётган майдондан ташқарида ҳаракатланса.
Ён ўтиш жойи ёнданга нисбатан караганда афзалликлари бор, чунки бир ўтишда икки маротаба катта кесиш радиусига тенг йўлакчадаги грунтни ковлаш имконини беради. Ёндан ўтиш жойини чуқурлиги ёнга караганда сезиларли катта бўлиши мумкин.
Драглайн билан экскаватор турган жой сатҳидан пастдаги грунтларни ковлаб ўймани устида ёки тубида турувчи ағдаргич ёки транспорт воситасига ортишни амалга ошириш мумкин. Экскаватор-драглайн билан ўйма ёки грунт карьерини ковлашда грунтни ортишни, транспорт воситаси ўйма ёки карьерни тубида жойлашганда, челнок усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Ўймани уйиш грунтни ўймани лойиҳа чизиғига 20-30 см еткизмасдан олиб амалга оширилади амалга оширилади. Олинмаган грунтни бульдозер, автогрейдер ёки экскаватор-текисловчи билан олинади. Ўймада олинмаган грунтни олиш билан биргаликда сув қочирувчи ариқлар қурилади.
Роторли экскаваторлар билан иш бажариш. Грунтларни ковлашда роторли экскаваторлар асосан ёндан (пешона) ўтиш жойида қўлланилади.
Грунтни кесишни тури ва кетма-кетлиги бўйича ўтиш жойини ковлашни иккита усули кенг тарқалган - горизонтал ва вертикал кўп каторли кесиш (18-расм).

18-расм. Роторли экскаватор билан ўтиш жойини ковлаш чизмаси


Шунингдек, икки хил усулни бирлаштирувчи комбинация усули кўлланилади. Экскаваторни ўтиш жойига киритиш учун аввалдан бульдозер билан тайёрланади. Ўймаларни ковлащда ўтишни кенглиги ва чуқурлиги уларни ишчи белгисига қараб аниқланади. Бунда ўтишни шундай белгиланадики, унда экскаватор ва транспорт воситасини максимал иш унумдорлигига эришилсин.


Ўймалар ва карьерларни ковлашда биринчи ўтишни кенглиги иккита авиомобил-самасвални ёнма-ён куйиш ва юкланганда ўтиш жойи тубида ҳаракатлана олиши учун 12 м дан кам бўлмаслиги керак.
Автомобил-самосваллар юк ортиш учун экскаваторни орқасига у билан бир сатҳга қуйилади. Ишни шундай ташқил қилинадики, унда биринчи автомобил-самасвалга юк ортиш томом бўлганда уни ёнида имкони борича яқин иккинчиси қуйилади, юк ортиш учун ағдаргичли транспортерни стреласи у томонга қайирилади ва кузовни устига ўрнатилади.
Юкловчи қурилма билан бир чўмичли экскаваторни қўллаш. Оҳирги йилларда қурилишда бир чўмичли экскаваторлар юкловчи ишчи қурилма билан биргаликда кенг қўлланилмоқда, буни яхши томони катта сиғимдаги чўмични, тўғри чўмичлини сиғимига қараганда 2 - 2,5 марта катта, тўлдириш имконини борлиги. Экскаваторлар юкловчи қурилма билан баландлиги 2.5 м гача бўлган ўтиш жойиларда грунтларни ковлаш ва ортиш, ўсимлик қатламини олиш ва автомобилга ортиш, йирик котлованларни тубини тозалаш учун самарали ишлатилмокда. Экскаватор ва бульдозердан иборат бундай машиналарни биргаликда ишлатиш меҳнат сарфини ва иш баҳосини, иш унумдорлигини ошириш ҳисобига ва бульдозердан фодаланиш кераклигини йўқ қилиб, сезиларли камайтиради.
Ўймаларни ва грунт карьерини ковлаш учун юк ортгични қўллаш. Бир чўмичли фронтал юк ортгичларни иш унумдорлиги яхши, ҳаракатчан ва универсалдир, шунингдек энг ишончли ва фойдаланишда қиммат эмас. Юк кўтариши 5-10 т бўлган пневмо ғилдиракли ва гусеницали юк ортгичлар ишлаб чиқарилмокда. Катта юк кўтарадиган (15 ва 25 т) юк ортгичларни яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмокда.
Бир ковушли ортгични ишчи циклини вақти тахминан бир чўмичли тўлиқ айланувчи экскаваторни цикл вақтига тенг. Бир чўмичли фронтал юк ортгични сочилувчан ва бўлакли материалларни ортиш баҳоси экскаватор билан бу ишни бажариш баҳосига тенг ёки кам.
Катта юк ортгич билан бажариладиган ортиш-тушириш ишларига меҳнат сарфи, бир хил иш унумдорлигида, экскаваторни уша ишни бажаришга қилган меҳнат сарфидан 1,5-2 маротаба кам.
Ер уювчи чўмич билан қуролланган бир чўмичли фронтал юк ортгичлар грунтни қатламлаб ковлашга ва транспорт воситасига ортишга ёки ағдаргичга суришга хизмат қилади. I - III гуруҳ грунтлари юк ортгичлар билан ковланади, IV гуруҳ - дастлабки юмшатиш билан.
Бир чўмичли юк ортгични ер уювчи транспорт машинаси сифатида самарадорлиги грунтни 130 - 150 м масофага суриш билан чегараланган, катта масофада транспорт воситаларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Юк ортгичлар аввал материални кесиб олади, кейин ўтиш жойидан четга чикади, транспорт воситаси ёнига келади ва чўмични бушатади. Чўмич бўшагандан сўнг цикл кайтарилади. Юк ортгич ва транспорт воситасини танлашда уларни конструхтив хусусиятини ва ўлчам кўрсатҳичларини (Гусеницали ғилдирагини, узунлиги бўйича ўлчами, баландлик бўйича ўлчами, стрела бошини чуқурлашиш қиймати, энг катта юк бушатиш баландлиги, энг катта юк бушатиш баландлигида чўмични четини ташқарига чиқиши) ҳисобга олинади.

19- расм. Пневмо ғилдиракли ёки гусеницали бир чўмичли юк ортгични транспорт воситаси билан комплектда ишлаш чизмаси



20 расм. Юк ортгични автомобил-самасвални юклаш чизмаси

Пневмоғилдиракли юк ортгичлар гусеницали юк ортгичларга қараганда қуйдаги ҳолларда нисбатан яхши томони бор: грунтни 25 м дан кўпга суриш керак бўлганда; юк ортгич бир объектдан иккинчи объектга тез-тез ҳаракатланиши керак бўладиган бир ерга йиғилган катта ҳажмдаги иш бўлса; юк ортгичдан тез ҳаракатланиш талаб қилинадиган тор жойларда.


Гусеницали юк ортгичларнинг қуйидаги ҳолларда яхши томони бор: катта кучни талаб қиладиган оғир, зич материални ортиш керак бўлса; объектда юк ортгич узоқ вақт ишласа; буш грунтли асослар ва ўтиш қобиляти катта бўлган машинани қўллаш керак бўлса.
Тадқиқотлар бир чўмичли фронтал юк ортгичниниг ишчи циклини довамийлиги унинг бош ўлчами-юк кўтариш қобилияти q-ни функцияси эканлигини кўрсатади.
Текис ёки паст тепаликлар бўлган жойларда автомобил йўлларини йўл пойи асосан баланд бўлмаган кўтарма (0,6-0,8 м, айрим ҳолларда 1 м дан катта) кўринишида бўлади. Бундай кўтармаларни куриш учун нисбатан кам грунт талаб қилинади ва шунинг учун яқин-яқин вақтгача уни, йўл буйлаб бир ёки иккита томонидан, унинг бутун узунлигича ён резервдан олинган. Бундай ечим натижасида ер ишлари баҳоси энг кам бўлган, ва йўл пойи учун грунт қидиришда бу омил ҳал қилувчи бўлган. Агар бу масалани сарф иқтисоди жихатидан кўрилмаса, бундай ечим энг яхши ечим ҳисобланмайди, ва одатда рационал эмас.
2
1-расм. Ён резервдан грунт олиб кўтарма қуриш

Ён резервлар бор бўлганда йўл ер майдонини 2 мартта кўп эгаллайди. Йўл қурилиб бўлгандан сўнг резерв ерлари ифлосланиши ва ўсимлик ўсиши натижасида ахлат тупланадиган жойга айланиб, йўл пойини сув-иссиқлик тартибини ёмонлаштиради, йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминланмайди. Шунинг учун ён резервлардан грунт олиб йўл пойи жуда кам қурилади. Ён резервларда йўл ҳосил бермайдиган жойлардан ўтганда, қуйи даражали йўл қурилганда ва ер кайта тикланиши керак бўлган, резерв вақтинчалик эгаллаган жойларда ўтқазиш рационал ҳисобланади. Ишни бульдозер, скрепер ёки грейдер-элеваторда бажарилади.





Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish