2-мавзу. ҚОя тоғ жинслари бўлмаган грунтлардан йўл пойини қуриш режа


Бульдозер билан ён резервдан кўтарма қуришда ишлар технологияси ва уларни ташкиллаштириш



Download 2,42 Mb.
bet7/9
Sana06.07.2022
Hajmi2,42 Mb.
#750111
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу

Бульдозер билан ён резервдан кўтарма қуришда ишлар технологияси ва уларни ташкиллаштириш.
Одатда резервлар икки томондан қурилади, агар жойлардаги шароит буни қилишни имконини бермаса, унда резерв бир томондан чегараланади. Резервнинг ўлчами кўтармани баландлиги ва кенглигига қараб белгиланади. Резервнинг чуқурлиги сув қочириш имконидан келиб чикиб белгиланади (1 м дан катта эмас). Бир резерв атрофида уни кенглиги ва чуқурлиги узгармасдир. Агар қурилаётган кўтармани ёнида грунт ёки бошқа шароитга асосан ён резервлар қуриш мумкин бўлмаса, унда грунт яқин резервдан олинади. Бундай ҳолатларда резервдан грунт аввал кўтарма учун тайёрланган асосга ташилади ва вақтинчалик (оралиқ) тўплам ҳолида ёткизилади. Кейин грунт бу валдан кўрсатилган жойга сурилади.
Шу усулда қувурга, кичик кўприкларга олиб келувчи ва пастлик жойлардаги кўтармалар қурилади. Кўтармалар учун грунт ён резервдан олинганда бульдозерлар қуйидаги асосий иш комплексини бажаради: асосни тайёрлаш (бульдозер билан ўсимлик қатламини олиш); кўтармани табиий асосини грунтларни зичлаш учун фойдаланиладиган машиналар билан зичлаш; резервда грунтни ковлаш, кўтармага суриш; ҳар бир қатлам грунтини бульдозер билан суриш; ҳар бир қатлам грунтини каток билан зичлаш; йўл пойи ва резервни юзасини автогрейдер билан текислаш; бульдозер билан резервни тиклаш ва ён қияликка йўл ёқасига грунтни таркатиш.
Кўтарма асоси ва резерв эгаллаган майдонни тайёрлаш асосдаги ўсимлик қаватини олиш ва грунтларни зичлашдан иборат. Одатда грунтни ўсимлик қаватини йўл полосасини аввалдан тозалашда олинмасдан, кўтармани қуришда олинади. Шунинг учун биринчи технологик жараён бульдозер билан бажариладиган ўсимлик қаватини олиш бўлади. Қирқиладиган ўсимлик қатламини қалинлиги ердан фойдаланувчилар билан келишган ҳолда белгиланади.
Агар табиий асос грунтини зичлиги кам бўлса, унда уни зичлаштирилади. Кўтармани табиий асосини грунти зичлиги йўл пойини юқори қисминикидек бўлиши керак.
Резервда грунтни ковлаш, уни горизонтал қатлам қилиб кўтарага суриш ва тарқатишни траншия усулида бульдозер бажаради. Бульдозер билан грунтни биринчи кесиш резервни ички қисмида бажарилади, кейингилари - ташқидан шундай қилинадики, унда йўл ўқига перпендикуляр бир чуқур бўлмаган траншия ҳосил бўлсин. Кесилган грунт кўтармага сурилади ва қатламлаб, қалинлиги 20 - 25 см, текисланади, шунингдек йўл ўқига перпендикуляр (грунтларни зичлаш учун кўлланиладиган машиналарга боғлиқ ҳолда). Кейин кесишни биринчи траншияга параллел ҳолда ундан 0,5 - 0,8 м масофада олиб борилади. Кейинчалик кесишни ҳамма масофа учун кетма-кет олиб борилади ва бу масофада кўтармани биринчи қатламини ҳаммаси учун грунт олинади. Кўтармани биринчи қатламини текислаб ва зичлаб бўлгандан сўнг траншия ҳосил бўлган жойда янгидан грунтни бульдозер билан кесилади ва шу тариқада кўтармани иккинчи қатламини яратиш учун грунт олинади. Бу жараён бир неча маротаба кўтармани қуриш керак бўлган миқдорда бажарилади. Грунтларни ковлашда кўтармани охирги қатлами учун траншия оралиғида «девор» ҳосил қилинади ва ундан грунт кўтармани охирги қатламига сурилади.
Грунтларни текислаш ва қатламларни юзасини режалаштириш бульдозер ёки автогрейдер билан бажарилади. Кўпинча дастлабки текислаш грунтни ётқизиш жараёнида амалга оширилади. Грунтларни қатламлаб текислаш ва юзани режалаштириш ҳар бир қатламни ётқизгандан сўнг йўл пойини кенглиги ва қамраб олиш масофаси бўйича бажарилади. Кўтармани юқори қатламини юзасига йўл ўқидан йўл пойи қошига қараб 20 - 40 ‰ кўндаланг кесим берилади. Бошқа қатламларни юзасига ҳам шундай қиялик берилади, агар иш жараёнида узоқ муддат танаффус қилинса ёмғир сувларини қочириш учун, бошқа ҳолатларда юза текисланади.
Ишни бошлашдан аввал машинист қамраб олиш масофасини бошида автогредерни тухтатади, ағдаргични ишчи ҳолатга келтиради ва йўл қошидан ўқига қараб ҳар бир аввалги ўтишни 0,6 м ёпиб кетма-кет ўтиш билан тукилган қатламни текисланади. Ҳар бир ишчи ўтишни охирида машинист ағдаргични кўтариб кўтармадан ташқарига чиқмасдан айланади. Биринчи ўтишда автогрейдерни ғилдираги қошидан 1 м дан яқин бўлмаган масофада туриши керак. Иш жараёнида кесиш бурчаги а=45-50°, қиялик бурчаги у=2о, қамраб олиш бурчаги р=70-75о.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish