2-мавзу. ҚОя тоғ жинслари бўлмаган грунтлардан йўл пойини қуриш режа



Download 2,42 Mb.
bet3/9
Sana06.07.2022
Hajmi2,42 Mb.
#750111
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу

6-расм. Бульдозер билан грунтларни кесиш схемаси

Оғир грунтларни ковлашда қирқишга қаршилиқ жуда катта бўлиши мумкин, бу грунт керакли миқдорда йиғилмаса ҳам ағдаргични бир мунча баландликка кўтаришга олиб келади. Бу ҳолда трактор двигатели нормал оборот олиши билан ағдаргични чуқурлаштиришни қайтаришга тўғри келади, бу усулни кўп марта такрорлаш мумкин. Бундай ишлашда қирқишда ҳосил бўлган шакл гребенчатали (6б-расм) бўлади. Гребенчатали қирқишда уч маротаба чуқурлаштиришда ўртача кийинликдаги (II ва III гуруу) грунтлар учун шакилни қуйидаги ўлчамлари таклиф қилинади: hi = 25 - 30 см, L = 3 - 3,5 м; h2 = 15 - 12 см, L2 = 2 - 2,5 м; h3 = 12 - 10 см, L3 = 1,5 - 2,0 м.


Тракторларни тортиш кучини ҳаммаси ишлатилмайдиган енгил грунтларда, максимал чуқурлиги бир хил бўлган грунтлар ковланади. Бу ҳолда қазилган грунтни шакли лентали (6в-расм) бўлади. Кесиладиган бўлакни узунлиги L ва грунтни ағдаргич олдига тўлиқ олиш энг кам бўлади. Лентали кесиш, ишлаб чиқариш шароитидан келиб чиқиб нисбатан чуқур бўлмаса, масалан 10 - 15 см қалинликдаги ўсимлик қатламини олишда қўлланилади.
Ковлашда энг кўп унумдорлик қозиқ усулида бўлади. Аммо бу усулни айрим ҳолларда қуллаб булмайди. Қаттиқ ва қуруқ грунтларда, асосан бульдозерни бошқариш системаси арқонли-блокли бўлганда ағдаргич грунтнинг керакли чуқурлигигача бота олмайди. Бундай ҳолларда ковлаш гребенчатий усулда олиб борилади.
Жой шароитидан келиб чиқиб грунтни пастга қиялик бўйича ковлаш керак бўлса, бу машинани иш унумдорлигини сезиларли оширади. Пастга қиялик бўйича ковлашда машинани тортиш кучи ортади, грунтни суришга қаршилиги камаяди ва ағдаргич билан суриладиган грунтни ҳажми ортади. Тепага қиялик бўйича ковлашда тескари ҳодиса кузатилади - машинани оғирлиги ва сурилаётган грунтни қаршилиқ кучи тракторни тортиш кучини сезиларли камайтиради, мос равишда ағдаргич билан суриладиган грунтни ҳажми бирдан камаяди. Пастга қиялик бўйича машинани ишлашида иш унумдорлигини горизонтал йўл бўлагида ишлашига нисбатан ортиши қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади: горизонтал йўл бўлагида 100%; пастга қиялик 10‰ бўлган жойда - 150-200%; пастга қиялик 20‰ бўлган жойда - 250% гача; тепага қиялик 10‰ бўлган жойда - 60-70%.
Пастга қиялик билан ишлашда тортиш кучини ошиши кўпроқ лентали ёки қозиқли шакл билан грунтни ковлашга имкон беради. Ағдаргич олдидаги грунтни ҳажми 50% дан кўпга ошади. Бульдозер қиялиги 30 ‰ гача бўлган йўл бўлагида, грунтни кесишда юқоридан пастга ҳаракатланиб ва орқага ҳаракатланганда тепаликка кўтарилиб, ишлаши мумкин. Грунтни кесиш ва йиғиш жараёнига 12-18 с вақт кетади.
Ётқизиладиган жойига грунтни суриш уни ағдаргич олдига йиғиш тугаллангандан сўнг дарров бошланади. Грунтларни суришда йўқотилишни камайтириш учун иккита усул кўлланилади: грунтни табиий ҳолатида траншея бўйича; бульдозерни олдинги ўтишида тўқилган грунт тўпламидан ҳосил бўлган траншея бўйича. Грунтда траншея бульдозер билан бир издан бир неча маротаба ўтиб ковлашдан ҳосил қилинади. Траншея бўйича бульдозерни бир ўтишида грунт ҳажми ўртача 20% га ортади. Грунтда траншея қазиш мумкин бўлмаса (сочулувчан қумли ёки қуруқ тукма грунтлари), грунт бир издан бир неча маротаба сурилади, натижада ағдаргични четида грунт тўплами ҳосил бўлади, уларни орасида траншея юзага келади. Бу ҳолда тўпламни баландлиги 40-60 см га йитиши мумкин, кейинчалик грунтни траншияда суриш вақтида йўқолишини деярли йўқотади. Траншиясиз грунтни суришда ағдаргич олдида грунтни бир хил ҳажмини ҳосил қилиш учун ағдаргични 1,0 - 1,5 см га чуқурлаштириш керак бўлади. Булдозердан фойдаланилганда ер ишларининг асосий ҳажми (60% гача) траншия усули билан бажарилади.
Грунтни йўқолишини камайтириш учун бульдозер ағдаргичи открылка билан жихозланади, у бир циклда ағдаргич олдидаги грунт ҳажмини оширади, бу бульдозерни иш унумдорлигини 1,5 марта ошириш имконини беради. Ағдаргичи открылка ва бошқа кенгайтирувчилар билан жихозланган бульдозерларни камчилигига уларни харакатчанлигини камайишини кўрсатиш мумкин.
Сурилган грунтни ёйиш ҳар хил усуллар билан олиб борилади. Энг кўп тарқалган қатламлаб ёйиш 7-расмда кўрсатилган. Грунтни ёйишда бульдозерни ағдаргичи ҳаракат давомида 15-20 см баландга кўтарилади ва грунт керакли қалинликдаги қатлам билан бир текис ёйилади. Усул «ўзидан» ётқизиш усули (7а-расм) деб аталади.

7-расм. Бульдозер билан грунтни ётқизиш

Қатламлаб ётқизишни бошқа усулида, машинист, грунтни ётқизиш керак бўладиган жойга олиб келиб ва бульдозерни тўхтатмасдан, тезликда ағдаргични баландликка кўтаради ва 1,0 - 1,5 м га ағдаргичи кўтарилган холатда олдинга юради, ундан сўнг машинани тўхтатади, ағдаргични грунтга қўяди, орқа передачани қушади, ва орқага юриб, ағдаргични орқа томони билан келтирилган грунтни текислайди (7б-расм). Бу усул «ўзига» деб аталади.


Грунтни каттароқ қалинликда ётқизиш учун грунтни ёйишни бошқа усуллари ишлатилади. Аввалам бор келтирилган грунт бир-бириан маълум масофада ётган айрим тўплам холида қолдирилади (7в-расм), кейин ағдаргични керакли баландликка кўтариб бульдозер грунтни талаб қилинган қалинликда ёйади.
Грунтни айрим тўплам холида ёйишда уларни баландлиги тахминан 0,6 - 0.7 м га тенг, орасидаги масофа шундай бўлиши керакки, унда ён қиялик асоси бир- бирига тегиб турсин.Текислангандан сўнг 0,25 - 0,3 м қатлам хосил бўлади. Грунтни «ярим сикик» ҳолида ёйишда (7г-расм) тўпламни баландлиги 0,7 - 0,9 м га тенг; уларни текислагандан сўнг 0.6 - 0,8 м қатлам хосил бўлади.
Грунтни «сиқиқ» ҳолатда ёйишда (7д-расм) тўпламни баландлиги 1,0 - 1,2 м га етади; уларни текислагандан сўнг 0.6 - 0,8 м қатлам хосил бўлади.
Ағдаргични грунтдан бушатиш бўйича жараёнлар тугагандан сўнг машинист бульдозерни дастлабки ҳолатига кайтаради. Грунтни суриш масофасини узоқлилигига қараб машина дастлабки ҳолатига орқага юриш (машина орқага айланмайди) билан қайтади ёки олди билан (машина айланади). Агар грунт 50 м дан кам масофага сурилса бульдозер бўш юришни орқага юриш билан қилади.
Унча чуқур бўлмаган (таминан 6 м гача) ўймаларни ковлашда олинган грунтдан кўтармага ёндошган унча катта бўлмаган йўл бўлагини қуради. Бу холда грунтни суриш масофаси 100 м дан ошмайди, шунинг учун бундай ишларга бульдозер қўлланилади. Ўймани ўйиш ярусно-траншея усули билан бажарилади. Грунтни 20 - 25 м дан кўп масофага суришда оралиқ валли чизмадан фойдаланилади. Кўтармани қуриш кўпинча қатламлаб усули билан амалга оширилади. Ҳар бир қатламга грунтни ёйиш, кўтармани энг узоқ қисмидан, четидан ўртага қараб бошланади. Ишни асосан қамраб олиш масофасини иккита ишчи қисмида олиб борилади - бирисида грунт ёткизилади, иккинчисида уни зичлаштирилади.
Ҳар бир ярус ва ҳар бир траншияни қазиш кўтармага яқин турган ўймани охиридан бошланади ва қурилаётган кўтарма қатламининг энг узоқ томонига сурилади. Траншиялар орасидаги грунтни ҳар бир ярус ковлангандан сўнг, кўтарманинг узоқ томонидан бошлаб, бульдозерни траншияга бурчак остида ҳаракатлантириб, олинади. Уни кўтармада ҳаракатланишида грунтни йўқолишини олдини олиш мақсадида ағдаргичида открылкаси ёки хокондоз туридаги ағдаргичи бор бульдозерлардан фойдаланилади. Бульдозерларни парлаб ишлатиш мақсадга мувофиқдир, чунки ўймадаги икки кўшни траншеядаги грунтни қирқиш ва уни суриш иккита бульдозер билан бир вақтда олиб борилади. Грунтни суриб бўлгандан сўнг кўтармани бош бўлагига бульдозер шундай суриладики, ағдаргичлар орасидаги масофа 15-20 см дан ошмасин, ва шундай ҳолатда улар бир хил тезликда грунтни умумий тўплам ҳолатида ёткизиладиган жойга кейинчалик сурадилар.
Ёнида открылкаси бўлмаган ағдаргичли бульдозер билан грунтни 25 м дан кўп масофага суришда йўлда кўп лаб йўқолади. Бундай ҳолларда оралиқ йиғилган тўплам хосил қилиб грунтни кетма-кет суриш таклиф қилинади, бунда бульдозер кейинги суриш учун грунтни тўлиқ олади.
Ҳар бир тўқилган кўтармани қатлами автогрейдер билан текисланади. Сменани охирида ҳамма кўндаланг кесим ва ҳамма қамраб олиш масофаси бўйича грунт қатлами тўлиқ ёйилган, тексланган ва зичланган бўлиши керак. Бу тасодифан ёмғир ёққанда сув оқимини таъминлаш учун керак бўлади.
Скрепер билан кўтарма қуриш, ўйма ва грунт карьерини уйиш. Скреперлар грунтларни ковлаш ва нисбатан катта масофаларга транспортировка қилиш учун мўлжалланган. Хозирги вақтда скреперларни бир қанча моделлари ишлаб чиқилади, улар тортиш усули, чўмичини ҳажми (4,5 дан 25 м гача), бошқариш тури, тушириш усули ва бошқа кўрсатҳичларига қараб фарқланадилар.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish