13-расм. Ҳар хил экскаватор ва автомобилларни (грунтни транспортировка қилиш масофаси 3 км) қўллашда ер ишларининг баҳосини ўзгариш чизмаси.
14-расм. Автомобил-самосвални (транспортировка масофаси 2 км)
юк кўтариш қобилятига боғлиқ ҳолда ер ишларининг баҳосини ўзгариш
чизмаси.
15-расм Қурилишда ишлатиладиган ер қазиш-ортиш экскаваторлари
ва юклагичлар:
а) тўғри чўмичли; б)тескари чўмичли; в) драглайн; г) юклагич.
Тўғри чўмич билан қуролланган экскаваторни кўллашда ишлаб чиқариш. Ўймани тўғри чўмичли экскаватор билан ковлашда бажаради: ён забойдан, агар транспорт воситалари экскаватор ёнида турса (16а-расм); пешона забойдан, агар экскаватор траншея қазиганда, грунт экскаватор орқасида шу траншеяни тубида бир сатҳда турган транспорт воситасига (16б-расм) ортилса.
16-расм. Ўймани ковлаш чизмаси:
а-ён забойда; б-“пешона” забойда; в-кенгайтирилган забойда; 1-экскаваторни ҳаракатланиш йўналиши; 2-экскаваторни туриш жойи;
Ён забой билан ковлаш яхшироқ, ҳисобланади, чунки, транспорт воситаларини кириши ва юклашига яхши шароит яратилади, экскаваторни бурилиш бурчаги камаяди. Бу машинани иш унумдорлигини оширади.
Пешона усули керак бўлганда қўлланади. Бундай ковлаш ўйма ёки карьерни биринчи ўтишдаги қўлланади, агар бошланғич траншиясини куриш усули қўлланмаса. Пешона усули билан чуқур бўлмаган киска ўймалар ковланади, агар ишни экскаватор бир ўтшда бажарса. Каттарок пешона забойида иш олиб бориш экскаваторни бурилиш бурчагини камайишига олиб келади, уни иш унумдорлигини оширади ва автомобил-самасвалларни юришини яхшилайди.
Забойларни ўлчамини қўлланилаётган экскаваторларни модели белгилайди. Ишланмаган грунт қолмаслиги учун экскаватор ўқидан забойни ён қиялигигача бўлган энг катта масофа В энг катта қирқиш радиуси R дан 0,5 м кам олинади. Экскаваторни туриш сатҳида экскаватор ўқидан забойни тубигача бўлган энг катта масофа В радиуси R дан 0,2 м кам олинади.
Ён забойда экскаватор туриш сатҳида жойлашган транспорт воситасига грунт ортишда, экскаватор ўқидан ён қиялик остигача бўлган масофа (0,5-0,7)R бўлиши керак.
Бир чўмичли экскаватор учун забойни энг кам баландлиги шундай бўлиши керакки, чўмични тулиши таъминлансин.
Тўғри чўмични иш унумдорлигини ошириш учун забойни баландлигини экскаваторни энг катта кесиш баландлигига тенг белгилаш керак. Чуқурлиги ва кенглиги унча катта бўлмаган ўймалар асосан экскаваторни бир ўтишида ковланади. Катта чуқурлик ва кенглик бўлганда ковлаш бир нечта ўтиш билан амалга оширилади. Ўтилаётган забойни кесими қўлланилаётган эскаваторни ишчи ўлчамларига тенг бўлиши керак. Танланган экскаваторлар учун бу ўлчамларни сон қиймати бўйича забойни кесими чизилади, ва ундан ўтишга ўймани кесими (17-расм) булинади.
17-расм. Ўймани ўтиш учун бўлиш (разметка) чизмаси:
1а, 5а - “пешона” забой билан кенгайтириш; 2,3,4,6- ён забой билан ўтиш.
Ҳисоб ўймани энг катта чуқурлигидан олиб борилади. Энг кам чуқурлик билан ўтиш энг қисқа бўлган юқори ярус учун белгиланади. Биринчи (пионер) траншеяни ковлаш нормал кенгликда ёки кенгайтирилган ҳолда пешона ўтиш жойи билан бажарилади. Юклаш майдончасини хосил қилиш учун чуқур бўлмаган биринчи траншиясини ковлаш бульдозер ёки скрепер билан грунтни ағдаргичга суриш билан амалга оширилади. Бундай бошланғич траншияларни тагидаги кенглиги 4 м кам олинмайди. Ҳар бир ярусни (зинани) ости, охиргисидан ташқари, сувни олиб кетиш учун ковлаш бошланган томонга қараб қиялик 20‰ бўлиши керак. Охирги ярусни (зинани) ости лойиҳа қиялигига эга бўлиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |