2-мавзу. ҚОя тоғ жинслари бўлмаган грунтлардан йўл пойини қуриш режа



Download 2,42 Mb.
bet4/9
Sana06.07.2022
Hajmi2,42 Mb.
#750111
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу

8-расм Тиркама ва ярим тиркама скреперлар

Аравачали скреперлар, гусеницали ёки пневмо ғилдиракли тракторлар базасидаги агрегатлар билан ишлайдилар. Улар транспортировка қилиш масофаси 100 дан 500 м гача бўлганда ишлатилади. Масофа катта бўлганда аравали скреперлар унумдорлиги бўйича ўзи юрар скреперлардан , шунингдек экскаватор ёки фронтал юклагич билан ортиладиган автомобил-самасвалдан орқада қоладилар.


Ярим аравачали (ўзи юрар) скреперлар тез юрувчи пневмо ғилдиракли тягачлар базасидаги агрегатлар билан ишлайди. Улардан транспортлаш масофаси 300 дан 3000 м гача бўлганда фойдаланадилар.
Скреперлар нисбатан енгил грунтларни ковлаш учун ишлатиладилар. Скреперлардан ботқоқлик йўл бўлакларида, ўта намланган гилли грунтларда, сочлувчан қумларда ва йирик тошлари бор грунтларда фойдаланиш мумкин булмайди.
Скрепер билан грунтларни кесиш бир неча хил усулда (9-расм) олиб борилади.

9-расм. Скреперлар билан грунтни кесиш усуллари (стрелка билан скрепер ҳарактини йўналиши кўрсатилган):


а-зич грунтларда; б-буш грунтларда; в-ўртача зичликда; г-қумларда

Скреперни чўмичи тўғри чизиқли ҳаракатланганда, грунтни катта қалинликда кесишга ҳаракат қилиб, тулдирилади. Бу чўмични тўлдириш учун жуда яхши шароит яратади. Тўлдириш йўлини узунлиги 15 - 25 м. Грунтни йиғиш 3 – 6 ° қияликда ҳаракатланганда мақсадга мувофиқдир, аммо шуни билиш керакки, катта қияликда грунт чўмичга тўлиқ кирмайди, скреперни ишлашини оғирлаштиради.


Қуруқ қумли грунтларда уларни намланади ёки тепаликка 30 қияликда ҳаракатланиб йиғади.
Грунтларни ковлаш ўймаларда ёки грунт карьерларида шахмат кетма-кетлигида шахмат-шашка (10-расм) ёки қовурға-шахмат (11-расм) чизмаси бўйича олиб борилади.

10- расм. Скрепер билан грунтларни шахмат-шашка чизмасида кесиш



11-расм. Скрепер билан грунтларни қовуpғa-шахмат чизмасида кесиш

Грунтларни шашка усулида кесиш чўмични ўзгарувчан чуқурлаштириб тўлқинсимон бажарилади.


Юмшатилмаган зич грунтларда ковишни яхшилаб тўлдиришни имконини берувчи йиғишни қовурға-шахмат чизмаси кўлланилади. Скрепер чўмичини тўлдиришни яхшилаш учун зич грунтлар бушатилади ва кесишни трактор-итаргич ёрдамида бажарилади. Итаргич сифатида махсус қурилма билан куролланган гусеничли тракторлардан ёки гусеничли тракторли бульдозерлардан фойдаланилади. Айрим ҳолларда трактор-итаргичлар ўтиш қийин бўлган йўл бўлакларида қўлланади.
Грунт олинадиган қалинлигида майдаланса йўл юмшатилади, бу ковишни тўлдиришни ёманлаштириши мумкин.
Скреперларни ишини самараорлиги грунтли йўлларни тайёргарлигига ва ҳолатига боғлиқ бўлади, улар тракторни 10 км/соат тезликда ҳаракатланишини таъминлаши керак, тортувчини - 20 км/соатгача.
Подъезд йўллари юкланган ҳолатда ҳаракатланиш йўналишини ҳисобга олиб тепаликка қиялик 150 ‰ гача, пастликка - 200 ‰ гача, кўндаланг қиялик 100 ‰ гача, буш йўналишга ҳаракатланиш учун мос равишда тепаликка 200 ‰ гача, пастликка - 300 ‰ гача, кўндаланг қиялик 120 ‰ гача. Иккала йўналиш бўйича эгрини радиуси 15-20 м дан кам эмас.
Бўш скреперларни ҳаракатланишидан грунт йўлларини текислаш ва режлашда фойдаланиш мумкин.
Скреперларни бушатиш фақат тўғрига кичик тезликда (3-4 км/соат) ҳаракатланиб амалга оширилади. Туқиш грунтларни қатламлаб ётикизишга имкон беради. Пичоғини чети грунт қатламини керакли қалинлигига ўрнатилади.
Йўл пойини қуриш бўйича ишлар шундай ташқиллаштириладики, юкланган машинани бушатиш ва ҳаракати пастликка бўлсин. Ўймаларни ўйиш бир ёнма-ён кўтармаларда ёки бир вақтда иккита кўтармада олиб борилсин; иккинчи ҳолатларда скреперни ҳаракати ўймага бурилмасдан амалга оширилади. Агар иккита ўйма ва кўтарма яқин жойлашаган бўлса уларни орасида иккала ўймани бир вақтда бир кўтармага суриб бажариш мумкин.
Скреперни айланиши учун майдонни кенглиги чўмичини ҳажми 3 м3 бўлган скрепер учун 7-8 м; чўмичини ҳажми 6 м3 бўлган скрепер учун 12 м; чўмичини ҳажми 10 м3 бўлган скрепер учун 15 м; чўмичини ҳажми 6 м3 катта бўлган скрепер учун 20 м. Грунтни ковшга тўлиқ олиш учун кавланган жойни узунлиги керакли узунликда бўлиши керак, аммо скреперни ҳаракатланиш йўли - қайрилишларсиз қисқа, айниқса юкланган скреперлар учун, бўлиши керак.
Кўтармалар скреперни йўл ўқи буйлаб четидан ўртага қараб ҳаракатланишида, параллел йўлакчалар қилиб тўкилади.
Карьерларда ўймаларни қазиш ва кўтармаларни қуриш технологик жараёнлари қуйидаги операциялардан иборат:

  • кўтармани асоси, ўймани ёки карьерни майдонини тайёрлаш - бульдозер ёки скрепер билан ўсимлик қатламини олиш ва уни захирага суриш;

  • каток ёки бошқа грунтларни зичлаш учун машина билан кўтармани табиий асосини зичлаш;

  • юмшатгич билан қатламлаб, грунтни ковлаш жароёни давомида ўйма ёки карьерда грунтни бушатиш (агар грунт зич бўлса);

  • ўймада ёки грунт карьерида итаргич қуллаб скрепердан фрйдаланиш, кўтармага транспортировка қилиш ва лойиҳада келтирилган қалинликда ёйиш;

  • кўтармада грунтни автогрейдер билан қатламлаб текислаш;

  • каток ёки бошқа грунтларни зичлаш учун машина билан кўтарма грунтини қатламлаб зичлаш;

Текислаш учун, ён қияликнинг қиялиги ва қийматига боғлиқ ҳолда бульдозерлар, автогрейдерлар, телескопли стрелали ёки махсус қурилмали экскаваторлар кўлланилади.
Кўрсатилган асосий технологик жараёнлардан ташқари грунт йўлларини қуриш ва сақлаш, ўсимлик қатламини ён қияликка уларни ўт экиб мустаҳкамлаш учун суриш ёки ўсимлик қатламини қишлок хужалик жойларига - ерни рекультивацияси учун суриш ишлари бажарилади.
Ўйма ва грунт карьерларини экскаватор билан қазиш. Кўтарма қуриш. Автомобиль йўлларини кўтармасини қуришда мақсади, ишчи қурилмасини тури, чўмич ҳажми, юриш қисмини тури, ишчи қурилмани айланишини чегаралаш даражасига қараб экскаваторлар фойдаланилади.
Экскаваторни тури, уни модели ва ишчи қурилмасини грунт ва иқлим шароитига, ишни муддати ва ҳажмига, грунтни транспортировка қилиш шароитига ва бошқа бир қанча омилларга қараб танланади.
Иш унумдорлиги катта бўлган роторли экскаваторлар катта ҳажмли бир жойга йиғилган (объектда ҳажм 20 минг м3 дан кўп ) ишларда кўлланилади. Бир чўмичли экскаваторлар асосан оғир грунтлар - юмшатилган тоғ жинслари, жуда зич гилли грунтлар бўлган ҳар хил грунтлар, агар скрепер, бульдозер ёки бошқа ер машиналарини ишлатиш ноқулай бўлса, қазиш учун кўлланилади.

12-расм Грунтни резервда экскаватор билан қазиб автосамосвалга ортиш

Гусеницали экскаваторлар бир ерга йиғилган, тез-тез жойини ўзгартириш талаб килнмайдиган, буш асос бўлганда, пневмошинали тез катордан чикадиган тоғ жинсларини ковлаш ишларида кўлланилади, Пневмо ғилдиракли экскаваторлар тарқалган ишларда грунтни юк кўтариш кобилияти керакли даражада бўлганда, мақсадга мувофиқ. Ишнинг асосий ҳажми тўғри чўмич билан жихозланган экскаваторларда олиб борилади; драглайн ва тескари чўмич кам ишлатилади.


Драглайн, агар экскаваторни туриш жойининг сатҳидан пастдаги грунтни ковланса, грунт сувлари таъсирида ёки бошқа сабабли иш олиб бориш қийин бўлса, кўтармани ён резервдан олиб қуриш керак бўлса, ўймани уйишда грунт ағдаргичга ташланса, кўлланилади. Тескари чўмич асосан траншеялар ва пойдевор ости котлованларни қазишда қўлланади. Қуввати (иш унумдорлиги) бўйича экскаваторларни объектдаги (57 расм) ишни ҳажмига қараб танланади. Одатда, экскаваторлар транспорт воситалари - автомобил-самасвал ёки землевозлар билан комплексда ишлатилади. Айрим хрлларда грунт 200-300 м узунликдаги лентали звеноли транспортерлар билан транспортировка қилинади. Землевозлар, кўпинча унча катта бўлмаган масофаларга (1-3 км) транспортировка қилищда қўлланилади. Транспорт воситасини танлаш экскаваторни иш унумдорлигига (чўмич сиғими) ва грунтни транспртировка қилиш масофасига боғлиқ бўлади.




Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish