2-мавзу. ҚОя тоғ жинслари бўлмаган грунтлардан йўл пойини қуриш режа



Download 2,42 Mb.
bet1/9
Sana06.07.2022
Hajmi2,42 Mb.
#750111
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу


2-МАВЗУ. ҚОЯ ТОҒ ЖИНСЛАРИ БЎЛМАГАН ГРУНТЛАРДАН ЙЎЛ ПОЙИНИ ҚУРИШ
РЕЖА:

  1. Йўл пойини кўтарма ва ўймада қуришнинг усуллари.

  2. Йўл пойини кўтармада қуришда грунтни олиш манбалари.

  3. Йўл пойини кўтармасини ўйма грунтларидан ва карьердан ташиб келтириладиган грунтлардан қуриш технологик жараёнлари.

  4. Кўтармани ён заҳирадаги грунтлардан қуриш усуллари.

  5. Кўтармани ён заҳирадаги грунтлардан қуриш технологик жараёнлари. Йўл пойини қуришда ўймага ишлов бериш усуллари.



Таянч иборалар: кўтарма, ўйма, карерлар, ён захира, қуриш усуллари, машина-механизмлар отряди, технология, пардозлаш, етакчи механизм, мураккаб шароит, мустаҳкамлаш, “бошидан” усули.

Кўтармаларни қуриш асосан грунтларни кетма-кет ётқизишдан иборат бўлади. Кўтарма қуриладиган жойга олиб келинган грунт жойнинг релъефи, йўл пойи тузилмаси ва бошқа бир қанча омилларга боғлиқ маълум тартиб билан ётқизилади, бунда зичлаштирилган маълум қалинликдаги текис қатлам ҳосил бўлади. Грунт қатламини бирини устига бошқасини кетма-кет ёткизиб кўтармани баландлигини керакли баландликкача (лойиҳа белгисига) ётқизилади. Кўтармани бундай қуриш усули қатламлаб ётқизиш усули деб аталади. Бу усулни асосий яхши томони - кўтармани ҳар қандай қисмида талаб қилинган зичликка эришишдир.


Бундан ташқари, грунтни қатламлаб ётқизиш кўтармани ҳар хил грунтдан қуриш имконини беради. Кўтармани қатламлаб қуришда асосий ишлар иккита йўл бўлагида бир хил узунликда олиб борилади - биринчисида грунт қатлами хосил қилинади, иккинчисида уни зичлаштирилади. Кейин бу жараёнлар жойини ўзгартирилади ва кўтарма тўлиқ кўтарулгунча давом эттирилади. Йўл бўлагини узунлиги шундай танланадики, бунда кўтармани қуриш смена давомида тўлиқ тугатилиши керак. Агар кўтарма баланд бўлмаса ёки аксинча катта баландликда бўлса, йўл бўлагини узунлиги бошқа тахлил билан аникланади, чунончи иссиқ ҳавода ва бошқаларда грунтни намлигини сақлаб қўлланилаётган машиналар учун керакли иш фронти таъминлаш кузда тўтилади.
Ботқоқлик ёки қиялиги катта бўлган жарликларни кесиб ўтиладиган йўл бўлакларида йўл пойини қуришда грунтни қатламлаб ётқизиш мумкин бўлмасдан қолади. Бундай ҳолларда кўтармани қуришни бошиданусули қўлланилади. Бу усулда кўтарма бошидан бошлаб лойиҳа белгисигача қурилади, уни тукишни ботқоқлик ёки жарликни ҳамма бўлагини кесиб ўтмагунча тухтовсиз бажарилади.
Бу усулнинг асосий камчилиги ҳамма кўтармани баландлиги бўйича зичлаштиришни қийинлигидир. Грунт массаси ва бошқа табиий омиллар таъсири (шунингдек ўтувчи автомобиллар таъсири) остида кўтармада аста-секин чўкиш руй бериши натижасида зичлашиш тугалланади. Бу усулни камчилигини камайтириш учун кўтармани қуришни комбинациялашган усулидан (1в-расм) фойдаланилади. Бунинг мақсади “бошидан” ва “қатламлаб” усулларини бирлаштиришдир. Масалан, ботқоқликда “кўтарма” қуришда уни остки тубидан ботқоқликни юқориги қисмигача “бошидан” усули буйича, юза қисмини эса қатламлаб қурилади.




Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish