2-мавзу:Операцион тизим тарихи ва унинг функциялари.
Компьютер конфигурацияси.
Режа:
Операцион тизим – виртуал, кенгайтирилган машина, ресурсларни бошқарувчи сифатида.
Операцион тизим ривожланиш босқичлари.
Операцион тизимлар асосий функциялари.
Операцион тизим таркибий қисмлари ва синфларга ажратиш.Операцион тизим структураси (ядро, команда процессори, киритиш-чиқариш тизими, файл тизими).
Компьютер конфигурацияси киритиш ва чиқариш тизими.
Аппарат таъминоти киритиш-чиқариш принциплари.
Таянч сўз ва иборалар: кенгайтирилган машина, виртуал машина, ресурслар, аутентификация, муаллифлаштириш, ОТ ни синфларга ажратиш, ОТ тузилиши, ядро, команда процессори, киритиш – чиқариш тизими, файл тизими, конфигурация, супервизор.
<<1>>
Операцион тизим – виртуал, кенгайтирилган машина, ресурсларни бошқарувчи сифатида.
Кўпгина компьютерлардан машина тиллари даражасида фойдаланиш анча мураккабдир, айниқса бу киритиш – чиқариш масалаларига тегишлидир. М-н, юмшоқ дискдан маълумотлар блокини ўқишни ташкил этиш учун дастурчига 16 турли командалардан фойдаланишига тўғри келади, уларнинг ҳар бири 13 та параметрни аниқлашни талаб қилади, яъни масалан: дискдан блок тартиб рақами, йўлдаги сектор тартиб рақами ва ҳ.к.лар. диск билан бажариладиган амал тугалланиши билан, контроллер, тахлил қилиниши керак бўлганхатолик мавжудлигини ва типларини кўрсатувчи 23 та қийматни қайтаради. Киритиш ва чиқариш масалаларини дастурлашни реал хақиқий муаммоларига чуқур эътибор бермаган ҳолда ҳам, дастурчилар орасида бу амалларни дастурлаш билан шуғулланишни ҳоҳловчилар топилиши даргумондир. Диск билан ишлашда дастурчи – фойдаланувчига, дискни ҳар бири ўз номига эга бўлган файллар тўпламидан иборат деб тасаввур қилиш кифоядир.
Файл билан ишлаш, уни очиш, ўқиш ва ёзиш амалларини бажариш ва файлни ёпишдан иборатдир. М-н, бунда, частотали модуляцияни мукаммалаштириш ёки ўқийдиган механизм “головка” лари ҳолати, жойини ўзгариш каби саволлар фойдаланувчини безовта қилиши керак эмас. Дастурчидан қурилмалар (аппаратура) моҳиятини ҳаммасини яшириб, унга кўрсатилган файлларни қулай ва содда ўқиш, ёки ёзиш, кўришни имконини берадиган дастур – бу албатта ОТ дир
Худди шу каби, ОТ дастурчиларни диск жамламаси аппаратурасидан ажратиб, унга оддий файл интерфейсини тақдим этади, ва бу ҳолда ОТ узилишларни қайта ишлаш, таймерни ва оператив хотирани бошқариш ва талай шу каби қуйи даражадаги муаммолар билан боғлиқ ёқимсиз амалларни ўз зиммасига олади.
Ҳар бир ҳолда, фойдаланувчи, реал аппаратура билан иш кўриш ўрнига мулоқот учун қулай ва соддадир. Бу нуқтаи назардан, ОТ фойдаланувчига маълум кенгайтирилган ёки виртуал машинани тақдим этадики, уни дастурлаш ҳам осон ва у билан ишлаш соддадир, албатта бу реал машина ташкил этадиган аппаратура билан бевосита ишлаш қулай ва енгилдир.
1>
Do'stlaringiz bilan baham: |