2 мавзу. Жамият яхлит тизим сифатида режа



Download 199,5 Kb.
bet10/11
Sana24.02.2022
Hajmi199,5 Kb.
#221555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу

2. Жамиятларнинг турлари. Барча жамиятлар турли нуқтаи назарлардан келиб чиқиб, бир неча турларга бўлинади. Масалан, марксистик аньана бўйича жамият ишлаб чиқариш усулига қараб турларга бўлинади, яьни ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодал, капиталистик ва коммунистик тузумлар.
Жамиятни таснифлаш ундаги ҳукмрон динлар (масалан, ислом жамияти), ёки тилига кўра (инглиз тилида ёки франсуз тилида сўзлашувчи жамият) амалга оширилиши мумкин.
1970 йил Г.Ленски ва Дж.Ленскилар жамиятни яшаш учун зарур восита олиш усулига кўра тасниф қилади:
а) овчилик ва йигиш билан шуғулланувчи жамият. Бундай жамиятларда (асосан, Африка қабилалари, Австралия аборигенлари) ижтимоий ҳаёт қариндошчилик алоқаларига асосланади. Уларда сиёсий структура деярли йўқ, жамоага оқсоқол, йўлбошчи бош бўлади. Меҳнат қуроллари тошболта, пичоқлар.
б) боғбончилик билан шуғулланувчи жамиятлар, дастлаб, Яқин Шарқда вужудга келди, кейин Хитойдан Йевропагача ёйилди. Меҳнат қуроллари ̶ омоч, оддий буюмлар. Сиёсий структура икки, баьзан тўрт ижтимоий қатламдан иборат. Уруғчилик алоқалари ижтимоий структуранинг асосини ташкил этади. Уруғ жамоаси ўзига хос қоида асосида никоҳ муносабатларини тартибга солади.
в) аграр жамиятлар даставвал Мисрда ташкил топди, улар омоч ва ҳайвонлардан ишчи кучи сифатида фойдаланишни йўлга қўйдилар. Уларнинг ишлаб чиқаришдаги маҳсулдорлиги ҳам юқори бўлган. Аграр жамиятда қўшимча маҳсулотнинг тўпланиши натижасида давлат вужудга келди, маьмурий аппарат ва армия ташкил топди. ёзув кашф қилинди, пул тазими шаклланди, савдо кенгайди. Нисбатан мураккаб сиёсий ташкилотлар таркиб топди, уруғ алоқалари жамият ижтимоий структурасининг асоси бўлмай қолди. Шундай бўлса, уруғчилик муносабатлари сиёсий ҳаётда муҳим рол ўйнади: фуқаролик ва ҳарбий амаллар отадан мерос бўлиб қоларди.
г) саноат (индустриал) жамиятлари. ХВИИИ аср охирларидагина Буюк Британияда индустриаллаштиришнинг вужудга келиши натижасида барпо бўлди. энг замонавий саноат жамиятлари Шимолий Америка, Йевропа, Шарқий Осиёда ташкил топди. Технологиянинг такомиллашувчи, энергиянинг янги манбаларидан фойдаланиш саноат жамиятлари ривожланишида асосий рол ўйнади. Саноат ишлаб чиқариши ушбу жараённи бошқариш учун зарур бўлган илмий билимларнинг қўлланилиши билан боғлиқ; инсон ва ҳайвоннинг иш кучи ўрнига иссиқлик энергиясидан (аввал тош кўмирни ёқиш орқали), кейинчалик электр ва атом энергиясидан фойдаланилади.
д) постиндустриал жамият. Америкалик сосиолог Д.Белл томонидан ишлаб чиқилган консепсия бўлиб, унга кўра назарий билимлар саноат ва ишлаб чиқаришнинг бир жойга тўпланиб қолишида асосий рол ўйнайди. Бундай жамиятда капиталистлар ҳукмронлиги йўқолиб, унинг ўрнини юқори билимга эга бўлган малакали ҳукуқий элита эгаллайди. Хусусийлик жамиятнинг асосий мезони сифатида ўзининг маьносини, унинг ўрнини таьлим ва билимнинг юксак даражаси эгаллайди. Индустриал жамиятда асосий низо меҳнат ва капитал орасида бўлса, постиндустриал жамиятда асосий низо билим ва чукур билимга эга эмаслик ўртасида боради. Чет мамлакатларга тайёр маҳсулотга қараганда янги ишлаб чиқариш технологиялари кўпроқ экспорт қилинади.
ХХ асрга келиб энг такомиллашган ва замонавий кишилик бирликлари фуқаролик жамияти, деб атала бошланди.
Шу ўринда фуқаролик жамияти тўғрисидаги ғоялар тарихига тўхташ мақсадга мувофиқ. Фуқаролар жамияти тўғрисидаги ғоялар диёримизда илк бор эрамиздан олдинги ВИИ асрларда сиёсий воқйелик мақсадини ҳиммат ва жоҳиллик каби қарама-қарши кучларнинг кураши орқали ҳал этган зардуштийликдир. Ҳиммат жоҳилликка қарши фаол курашишини инсон ҳаётининг мазмуни тарзида сиёсий омилга айлантирилди. Ўша замонлардаёқ жамиятга бир оила тарзида қараш, ижтимоий муносабатларни бошқарувчи сиёсий омил ̶ ахлоқ қоидалари негизида ҳал этиш маьнавий қадрият ҳисобланар эди.
«Фуқаролар жамияти» деган иборани ишлатган зот Томас Гоббс (1588-1679) бўлди. Жон Локк (1632-1704) эса фуқаролар жамиятининг давлатдан имтиёзли эканлигини таькидлаган. Луи де Монтескйе (1689-1755) фуқаролик жамияти зўрлик ва ҳукмронликдан қутулиш гарови эканлигини очди. Иммануил Кант (1724-1804) фуқаролар жамиятида ҳар бир кишининг эркинлиги бошқалар эркинлигига монанд келиши билан ифодаланишини уқтириб, қуйидаги принсипларни илгари суради: 1) Инсон сифатида жамият аьзолари эркинлиги; 2) Фуқаро сифатида уларнинг тенглиги; 3) Фуқаро сифатида ҳар бир жамият аьзоларишгаг мустақиллиги. Гегел (1770-1831) фуқаролар жамиятини давлат ичида эмас, давлат қаторида талқин этади.
Фуқаролик жамияти шахс учун кенг имкониятлар яратиб, унда ҳар бир шахс бошқалар билан бирлашиши ёки бошқалар билан ҳамкорликда фаолият кўрсата олиши мумкин. Фуқаролик жамияти шу тарзда инсон улуғворлигини юксакликка кўтаради. Фуқаролик жамиятининг барқарорлигини таьминловчи шарт-шароитлар ҳам борки, уларсиз бу жамиятнинг институтлари ривожланмайди. Булар жумласига жамиятдаги ижтимоий қатламларнинг турлича манфаатларини ифода этувчи ривожланган ижтимоий структуралар мавжуд бўлиши лозимлиги киради. Қолаверса, жамият аьзоларининг тўла мустақиллиги билан фаолият кўрсата олиш қобилияти, уларнинг энг ривожланган даражадаги, интеллектуал, руҳий жиҳатлардан юксалиши содир бўлиши ҳам тақозо қилинади. Кўриниб турибдики, демократик жамиятнинг асосини ўз-ўзини бошқариш ва жамият ташкилотлари ўзаро муносабатларининг мажмуаси ташкил қилинади. Фуқаролик жамиятида давлат ва ҳукуматнинг алоҳида ўз вазифалари, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўз вазифалари ҳам бўладики, улар бир-бирини тўлдириб, юксак ривожланган демократик жамиятнинг яшовчанлигини таьминлайди.



Download 199,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish