Тизим ̶ ўзаро бир-бири билан боғлиқ ва функсионал муносабатлар ҳамда алоқаларда бўлган элементларнинг бир бутун мажмуидир.
Ижтимоий тизим ̶ ўз ичига айрим индивидлар, гуруҳлар, ташкилотлар, институтлар, ҳамжамиятларнинг ижтимоий алоқа ва муносабатларда бирлашган, тартибга солинган бир бутунликдир.
Тизимларнинг умумий назариясида (Л. фон. Берталанфига кўра) жамият мураккаб, бир бутун ташкил этилган тизим сифатада талқин қилинади.
Социологияда, одатда, ижтимоий тизим 4 аспектда ўрганилади:
1) индивидларнинг ўзаро таьсири;
2) гуруҳларнинг ўзаро таьсири;
3) ижтимоий мақомлар ийерархияси;
4) индивидлар хулқ-атворини белгилайдиган ижтимоий меьёр ва қадриятларнинг мажмуи.
Ижтимоий тизим динамикаси. Тизимнинг тинч ҳолатини баён қилиш у ҳақда тўла маьлумот бермайди. Тизим динамикаси унга йўналиши, хусусиятларининг ўзгариш сурьати, шунингдек, ривожланиш тенденсияларини ўрганишни тақозо қилади. Тизимларнинг турли-туманлиги, тўғри чизиқли ва тўғри чизиқли бўлмаган динамик тизимлар, ривожланиш манбаи ҳамда ҳаракатлантирувчи кучлари тизимли динамиканинг тадқиқот предмети ҳисобланади.
Демак, ижтимоий тизим динамикаси тушунчаси ижтимоий воқйеликни ўрганишдаги турли муносабатларни ифодалайди. Ижтимоий тазим динамикаси воқйелик ўзгаришидаги жараёнларни, уларнинг боғлиқлиги, йўналиши ва оқибатларини ўрганади. Унинг доирасида бу ўзгаришларга таьсир қилувчи омиллар, ижтимоий муносабатларга индивидларнинг мослашиш қонуниятлари киради.
Табиатшуносликда динамик тизим деганда, тизимнинг ҳолатини аниқлаш мумкин бўлган ҳар қандай обйект ёки жараён тушунилади.
Динамик тизимлар тўғри чизиқли ёки сиклли бўлади.
Тўғри чизиқли динамик тизим ҳатти-ҳаракати бир жойда турадиган нарса атрофида (масалан, маятникнинг тебраниши) бўлади, у вақтга боғлиқ эмас.
Тўғри чизиқли бўлмаган тизим барқарор ва беқарор стасионар ҳолатга эга. Барқарор стасионар ҳолат тизимнинг ўзига хос, беқарор стасионар ҳолат тизимдаги ўзгаришларни кўрсатади.
Тўғри чизиқли бўлмаган тизим тушунчаси кўп вариантлиликни, тараққиётни ва орқага қайтмасликни ўз ичига олади.
Жамият ривожининг асосий манбаи кишиларнинг ҳатти-ҳаракатида мужассамланган энергиядир. У жамиятнинг институсионал ва маданий тизимида ўзгаршларга сабаб бўлади. Бу ўзгаришлар ички ўз-ўзини тартибга солиш ва назорат қилиш механизми ёрдамида амалга оширилади.
Мураккаб тизимларда эволюсия ва инволюсия, интеграсия ва дезинтеграсия намоён бўлади. Масалан, қадимги сивилизасиялар асрлар давомида гуллаб яшнади ва ҳалокатга учради. А.Тойнби сўнгги 3000 йил ичида бўлган 21 сивилизасияни ўрганиб, ўртача прогрессив тараққиёт ўртача регрессив тараққиётга ўтишни кўрсатади. Сивилизасиялар, уларнинг ривожланиши, инқирози тўхтовсиз ва тўпланиб борадиган тарзда намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |