Мамлакат-давлат суверенитетидан фойдаланувчи ва ҳудудий чегараларга эга бўлган дунёнинг бир қисми ёки ҳудуди.
Давлат-маьлум мамлакатнинг аниқ сиёсий режимга асосланган,бошқарув бўғинлари ва ҳукумат структурасига эга хокимият.
Давлат қуйидаги функсияларни бажаради:
1.Иқтисодий функсия.
2.Мудофаа функсияси.
3.Бошқарув ёки сиёсий функсия.
Жамиятлар асосан 2 системага бўлинади:
1.очиқ система.
2.ёпиқ система.
Ёпиқ системада киши ўз Социал ҳолатини ўзгартира олмайди,ўзгартирса ҳам қийинчилик билан ўзгартиради.Бундай системаларда белгиланадиган статуслар ҳукмронлик қилади.Информасион филтр кучли бўлади.
Очиқ системаларда киши ўз меҳнати,ҳаракати,қобилияти орқали ўз Социал статусини ўзгартира олади ва уларда демократия тамойиллари амал қилади.
Жамиятларнинг замонавий кўринишлари:
1)аграр жамиятлар
2)индустриал жамиятлар
3)постиндустриал жамиятлар
Аграр жамиятларда иқтисодиёт қишлоқ хўжалигига асосланади,асосий Социал институтлари армия ва черковлар (масчитлар) ҳисобланган.
Индустриал жамиятларда иқтисодиёт саноат ва ишлаб чиқаришга асосланади,асосий ташкилотлар коропорасия ва фирмалар бўлиб,инсонлар интиладиган қадрият пул ҳисобланади. Жамиятни мулкдорлар бошқаради.
Постиндустриал жамиятларда барча соҳаларда йетакчи компютер технологияларидан кенг кўламда фойдаланилади, асосий ташкилотлари университетлар бўлиб,асосий қадрият ва инсонлар интиладиган нарса билим ва малака ҳисобланади.Жамиятни зиёли ва юқори интеллектуал салоҳиятга эга инсонлар бошқаради
Жамиятлар сиёсий жиҳатдан авторитар,тоталитар ва демократик турларга бўлинади.
Ҳозирги кунда жамиятнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
1. Фаровонлик (мўл-кўллик) жамияти: – (Кўпроқ Ғарбда; Скандинавия давлатини мисол келтириш мумкин).
2. Истеьмол қилиш жамияти (АКШда ХХ аср 40–50-йилларда юзага келганлиги билан характерланади).
3. Очиқ ва ёпиқ жамият. Очиқ жамият - демократик жамият бўлиб, ташқи муҳит шароитларида осон ўзгарувчи ва мослашувчи, танқидни ёриб ўтмоқка мослашган жамият. Ёпиқ жамият – догматик-авторитар режим асосида бўлиб, сеҳрли (магик) тафаккур, догматизм ва коллективизм тамойиллари билан характерланади.
4 Индустриал (саноат) жамияти. (ХХ аср 50-60 -йилларида юзага келди. Бу консепсия ўз моҳиятига кўра, марксча ижтимоий-иқтисодий формасия тўғрисидаги таьлимотларга қарши қаратилган.
Индустриал жамият таьлимотига кўра, жамият тури техникавий, индустриал-ривожланиш даражаси билан белгиланади. Жамият типини синфий структурадан ажратиб олиб қарайди. Индустриал жамият 2 босқичда кечади:
1) Индустриал саноат жамияти;
2) Аньанавий жамиятдан саноат жамиятига ўтиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |