2 мавзу. Жамият яхлит тизим сифатида режа


Жамият ва тизим тушунчаси. Жамият ва тараққиёт тўғрисида ривожланиш назариялари



Download 199,5 Kb.
bet8/11
Sana24.02.2022
Hajmi199,5 Kb.
#221555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу

Жамият ва тизим тушунчаси. Жамият ва тараққиёт тўғрисида ривожланиш назариялари.
Замонавий Социологиянинг диққат марказида жамият тушунчаси туради. У мамлакатнинг ижтимоий ташкил этилишини характерлайди. Сосиолог Н. Смелзер жамият ҳақида шундай дейди: «Муайян географик чегара, умумий қонунчилик тизими ва муайян миллий (ижтимоий-маданий) тенгликка эга бўлган кишилар бирлашмаси жамият ҳисобланади».
Социологияда жамият аньанавий ва замонавий жамиятга ажратиб ўргаюшади.
Аньанавий жамият қуйидаги хусусиятларга эга:
1) меҳнат табиий тақсимланади ва ихтисослашади (асосан, ёш ва жинс белгиларига кўра);
2) шахслараро муносабат бевосита индивидлар орқали намоён бўлади;
3) ўзаро алоқалар норасмий равишда тартибга солинади, (дин ва ахлоқ қонунлари ёрдамида);
4) жамият аьзолари қариндошчилик алоқалари билан боғлиқ бўлади;
5) ҳамжамият оддий бошқарув тизимига эга (ҳокимиятнинг мерос бўлиб қолиши, оқсоқоллар бошқаруви).
Кўриниб турибдики, аньанавий жамиятда инсоннинг яратувчилик, моддий қобилияти анча чекланган эди. Чунки аньанавий жамиятда меҳнатнинг табиий тақсимланиши ва ихтисослашуви, шахслараро муносабатларнинг табақалашуви, ижтимоий алоқалар ва муносабатларни норасмий мувофиқиаштириш, жамият аьзоларининг бир-бирига тобелик, уруғчилик ва қон-қариндошлик муносабатлари билан боғлиқлиги, бошқарувдаги примитив тизимлар имтиёзсиз жамият аьзоларининг фаоллигини чеклаб қўйган бўлиб, бу ҳолат шахснинг ижодий фаолият кўрсатиш ва фикр юритишини ривожлантиришга йўл бермас, ўзаро муносабатларнинг эса биқиқ бўлишини тақозо этарди.
Аньанавий жамият каби замонавий жамият ҳам бир қатор хусусиятларга эгадир:
1) ўзаро таьсир расмий характерга эга (кишиларнинг хулқ-атвори ва интилишлари ижтимоий мақом ва индивидларнинг ижтимоий функсиялари билан белгиланади);
2) меҳнат тақсимоти чуқур амалга ошади (таьлим ва иш тажрибаси билан боғлиқ касб-малака асосида);
3) муносабатлар расмий тизимда тартибга солинади (қонун, тартиб, битимлар асосида);
4) ижтимоий бошқарув мураккаб тизимга эга (бошқарув институти, бошқаришнинг махсус органлари);
5) дин бошқарув тизимидан ажралган;
6) кўплаб ижтимоий институтлар мавжуд.
Демак, ҳозирги пайтда жамият кишилараро муносабатларнинг расмийлашувига олиб келувчи ижтимоий алоқалар тизимининг мураккаблашуви билан характерланувчи ижтимоий ташкилотнинг замонавий шаклидир. Умуман олганда, шахслараро муносабат ва ҳис-туйғуларнинг боғланиши жамиятни ифодалайди.
Ўзбек жамияти замонавий жамият бўлса ҳам, унда кўплаб аньаналар сақланган. Маьлумки, ўзбек халқи азалдан жамоа бўлиб, уюшиб яшашга одатланган, тўйда ҳам, азада ҳам ёнма-ён туриб, оддий кунларда бир-бирига кўмаклашишган. Катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиш, миллатидан қатьий назар одамларга хайрихоҳлик, ўзгаларга ёрдам туйғуси ўзбек халқига тарихан хосдир. Шунинг учун ҳам ИА.Каримов 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Олий Кенгашининг Х сессиясида «Истиқлол йўллари ва муаммолари» мавзуида нутқ сўзлар экан, «...биз ижтимоий тараққиёт ва янгиланиш борасида ўз йўлимиз бор, деб эьлон қилдик...Бозор иқтисодиётига ўтар эканмиз, миллий-тарихий турмуш тарзимизни, халқимиз урф-одатларини, аньаналаримизни, кишиларнинг фикрлаш тарзини хисобга оламиз»1 ̶ дейди ва туб ислоҳотларни амалга ошириш борасида дастлабки тамойилини белгилаб берди.
Жамият тушунчасига атрофлича ёндашув «жамоа» ва «ҳамжамият» (ижтимоий гуруҳ) тушунчаларига тўхталишни тақозо этади.
Ўзбекистон, албатта, замонавий жамият. Шу билан бирга, бизда аньанавий жамиятаинг кўплаб элементлари мавжуд.
Жамоа ̶ бу ананавий жамиятдир. Жамоа ва жамият ўртасидаги алоқалар асосида 3 гипотеза ётади:
̶ эволюсион ўсиб ўтиш (жамоа ривожланиб, мураккаблашиб, жамиятга айланади);
̶ интеграсиявий қўшилув (турли даражада бўлган тизимларнинг ўзаро таьсирида архаик ижтимоий ташкилот замонавийлашиб боради);
̶ параллел бгфга мавжуд бўлиш (турли-туман жамоалар интеграсиялашмайди, балки ўз хусусиятларини сақлаган ҳолда замонавий жамият таркибида алоҳида-алоҳида бўлади).
Демак, жамоа уруғчилик алоқалари асосида вужудга келган ва ижтимоий муносабатларнинг бевосита тури билан характерланувчи ижтимоий ташкилотнинг дастлабки шаклидир.
«Жамият» тушунчасини (Е.Шилзга кўра) агар у қуйидаги талабларга жавоб берса, кишилар бирлашмасига нисбатан қўллаш мумкин:
1) бирлашма катта бир тизим (жамият)нинг бир қисми бўлмаса;
2) никоҳ ушбу бирлашма намояндалари орасида тузилса;
3) бирлашма болалар туғилиши билан тўлдириб борилса;
4) шахсий ҳисобланган ҳудудга эгалик қилинганда;
5) ўз номи ва тарихига эга бўлиш;
6) ўз бошқарув тизимига эга бўлиш;
7) бирлашма қадриятларнинг умумий тизими (урф-одат, аньана меьёрлар, қонун-қоидалар) ̶ маданият асосида ташкил топади.
Социология жамиятни тизим сифатада унинг структураси, функсиялари ва тизими элементларини ўрганади. Жамиятга нисбатан тизимли муносабатнинг моҳиятини аниқлаш учун, аввало, тизим нима эканлигига тўхталишимиз керак.

Download 199,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish