2-мавзу. Инсон тараккиёти концепцияси (4 соат)


Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари



Download 71,26 Kb.
bet3/8
Sana22.02.2022
Hajmi71,26 Kb.
#96228
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5406946724210018365

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари
Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришганидан сўнг қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий хужжат “Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларацияси” бўлди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ижтимоий ривожланиш ва давлат қурилишининг, ўзининг ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим устувори сифатида белгилаб олди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 60 та асосий халқаро ҳужжатга қўшилгани, БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган 6 та асосий халқаро шартноманинг иштирокчиси эканлиги ҳудди шундан далолат беради.
Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий қонунчиликларида ўз ифодасини топиб, инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ишонарли ҳимоя қилишни таъминламоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси “Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб”14 сўзлари билан бошланади. Мамлакатнинг Асосий Қонунида мустахкамлаб қўйилган Ўзбекистон фуқароларининг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари принцип жиҳатидан Инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларацияси қоидаларига мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов кўрсатиб ўтганидек, Бизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси энг демократик, халқаро миқёсда эътироф этилган меъёр ва талабларга жавоб беради”, дейиш учун тўла асосларимиз бор15.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” деб алоҳида таъкидланган (43-модда).
Конституциянинг учинчи бўлими ўзига хос ҳисобланади, унинг асосий мақсади - фуқаролик жамиятининг анъаналарини тиклаш, ижтимоий бирлашмалари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари мақомини ҳуқуқий тарзда расмийлаштириш, уларнинг реал ва барқарор ривожланишини таъминлашдан иборат.
Демократия ва инсон ҳуқуқларининг конституциявий асоси умуминсоний ва миллий қадриятлар бирлигини ифода этади. Ўзбекистон ўз маданиятининг бой салоҳиятига мувофиқ инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон халқаро стандартларга интилишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон босқичма-босқич инсон ҳуқуқларини ижтимоий тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг асоси сифатида тикламоқда. Халқаро ҳуқуқ конституциявий қурилишнинг муҳим манбаси сифатида белгиланган. Бу дегани, Ўзбекистоннинг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига, инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, демократия идеаллари, фуқаролик жамиятини, миллатлараро тинчликни таъминлашга содиқликни билдиради.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил ва тизимли сиёсатнинг асосий йўналишлари белгилаб олинган. Улар қуйидагиларни назарда тутади:
• инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қабул қилинган қонунчилик хужжатлари ижросини таъминлаш, шунингдек бу соҳадаги ҳуқуқий асосни такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўриш;
• инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишларнинг ахволини доимий ва комплекс мониторингини олиб бориш;
• фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликнинг турли шаклларини, айниқса қишлоқ жойларида ривожланириш;
• нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий аҳборот воситаларининг мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишларини дастаклашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
• БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги органлари ва тузилмалари билан халқаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида қўйилган энг муҳим қадамлар қаторида қуйидаги алоҳида таъкидлаш керак.
2008 йил 1 январдан эътиборан ўлим жазоси тўла бекор қилинди. Ўзбекистон парламенти Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ўлим жазосига тааллуқли Иккинчи Факультатив протоколини ратификация қилди. Ўзбекистон Иккинчи Факультатив протоколни ратификация қилган жаҳондаги 67-давлат бўлди.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидларини тўла амалга оширишга йўналтирилган демократик институтлар – “Хабеас корпус” ва “Мираида қоидалари” ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этилди. Мазкур институтларнинг жорий этилиши инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг, унинг дахлсизлиги таъминлашнинг муҳим омилига айланди.
Судлар амалиётида яраштириш институти кенг оммалашди. Буни 100 мингдан кўпроқ кишига нисбатан яраштириш тартиби қўлланилганлиги кўрсатиб хисоблаганда турмадагилар сони 151 нафари ташкил этади. Бу МДҲ ва Европа мамлакатларида энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Кейинги 10 йил давомида мамлакатда қамоққа олинганлар, озодликдан маҳрум этиш жойларда сақланадиганлар сони икки баравардан кўпроққа камайди.
Мамлакатда сиёсий партияларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ролини ошириш тўғрисидаги конституциявий қонун муваффақиятли амалга оширилмоқда. Халқаро сайлов стандартлари миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этилди. Халқаро ва чет эл кузатувчилари институти мустаҳкамлаб қўйилди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини амалга ошириш ҳамда ҳимоя қилиш мониторингини олиб бориш парламент фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бу Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунлар амалга оширилишини парламент назоратини олиб бориш тартиби, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро конвенцияларнинг мониторингини қамраб олган.
Олий Мажлис амалиётига парламент эшитуви институти жорий этилди. 2010-2011 йилларда мамлакат парламенти аъзолари энг муҳим вазирликларнинг мамлакат томонидан БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш доирасидаги, шунингдек Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция қоидалари юзасидан мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тингладилар. Ушбу тажриба миллий ва халқаро саъй-харакатлар доирасида очиқлик юқори даражасини таъминлашга даъват этилган.
Инсон ҳуқуқларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини (моиторингини) ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик фонди ва Парламент комиссияси ташкил этилди. Мазкур Парламент комиссияси Жамоатчилик фонди маблағларини бошқаради. Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ижроия ҳокимият органлари тасарруфидан парламентга олиб берилди.
Мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий аҳборот воситаларини либераллаштириш бўйича кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чоралар комплекси амалга оширилди. Оммавий аҳборот воситаларини ривожлантиришнинг демократик талаблар ва стандартларга жавоб берадиган қонунчилик базаси яратилди. Аҳборот соҳасининг самарали амал этиши, ОАВ эркин ривожланишини, уларнинг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ошкоралиги ва очиқлигини таъминлашда фаоллигини кучайтириш, аҳборот муҳитида замонавий аҳборот-коммуникация технологияларини жорий этишга йўналтирилган 10 тага яқин қонунчилик хужжатлари қабул қилинди.
Ўзбекистон парламенти БМТнинг Трансмиллий жиноятчиликка қарши конвенциясини тўлдирадиган Инсон, айниқса аёллар ва болалар билан савдо қилишнинг олдини олиш ва бунга барҳам бериш тўғрисидаги протоколини ратификация қилди. Инсон савдосига қарши кураш тўғрисида”ги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентниннг Инсон савдосига қарши курашиш бўйича миллий ҳаракат режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Марказда ва махаллий миқёсда фаолият олиб борадиган идоралараро комиссия ташкил этилди. Инсон савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича реабилитация маркази иш бошлади.
Ўзбекистон БМТнинг Коррупцияга қарши кураш бўйича конвенциясига қўшилди. Мазкур конвенция жиноятчиликнинг бу турига қарши кураш олиб бориш бўйича қўшимча таъсирчан чораларни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга даъват этилган. Мамлакатда коррупция билан боғлиқ хавфларга самарали кураш олиб бориш, фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашда фаол иштирок этишларини дастаклаш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда.
Адвокатура институти ислоҳ этилди, суд қарорлари ижросини таъминлаш тизими, прокуратура фаолияти такомиллаштирилди, бутун суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштиришга қаратилган қатор бошқа чоралар кўрилди. Ҳимоячи ҳуқуқлари жиддий равишда кенгайтирилди. Ҳозир хатто гувоҳ ҳам адвокат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Суд жараёнида айблов ва ҳимоя томонларининг процессуал ҳуқуқларини тенглаштиришни таъминлаш, адвокатуранинг ўзи ўзини бошқариш таъсирчан марказлаштирилган тизимини яратиш, адвокатлар касб малакасини оширишнинг мажбурий тизимини жорий этишга қаратилган чоралар изчил амалга оширилмоқда.



Download 71,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish