2-мавзу. Инсон тараккиёти концепцияси (4 соат)


Инсон тараққиёти даражаси ўлчовлари



Download 71,26 Kb.
bet6/8
Sana22.02.2022
Hajmi71,26 Kb.
#96228
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5406946724210018365

Инсон тараққиёти даражаси ўлчовлари.
ИТКга кўра, жамият ривожланиши марказида фақатгина оддий иқтисодий кўрсаткичлар эмас, балки аввало инсон туриши керак. Тараққиётнинг пировард мақсади ва унинг самарасининг бош мезони– одамларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг табиий, жамиятда умум эътироф этилган қадриятларга мос келадиган маънавий ва моддий эҳтиёжларини сифатлироқ қондириш, янада юқори турмуш даражасига эришиш демакдир.
Бир қарашда буларнинг барчаси– ўз-ўзидан равшан, оддий ҳақиқат ва ҳаммага маълум фикрлар бўлиб туюлиши мумкин. Зеро, ҳатто қадимги антик давр мутаффакирлари ҳам қайд этганидек: “бойлик биз интилаётган асл мақсадимиз эмаслиги аниқдир; у шунчаки фойдали ва ўзга нарсага эришиш учун хизмат қилади” (Аристотель). Нима сабабдан инсоният асл мақсад ва тараққиёт мезони инсон эканлигини тушуниш учун бунчалик узоқ йўл босди? Гап шунда бўлса керакки, Инсон тараққиёти концепциясининг муаллифларидан бири Маҳбуб ул-Ҳақ таъкидлаганидек, “ўз-ўзидан равшан нарса– бу баъзан кўра билиш энг мушкул бўлган нарсадир”. Бундан ташқари, инсоният аввалги даврларда инсоннинг имкониятларини кенгайтириш масаласини амалий ҳал этишга қодир эмас эди. Бу ҳол бунинг учун зарур шарт-шароит вужудга келгандагина, яъни– илмий-техник тараққиётнинг инқилобий ривожланиши ва инсон бунёдкорлик салоҳиятининг мислсиз ўсиши, глобализация ва халқаро ҳамкорликнинг мутлақо янги имкониятлари пайдо бўлиши, демократия вабозор иқтисодиёти кўламининг кенгайиши кузатилган тақдирдагина мумкин бўлди.
Дарҳақиқат, иқтисодий ривожланиш суръатларини таҳлил қилиш жараёни аниқ ва тушунарлидир: бу соҳадаги статистикакўрсаткичлари холис бўлиб, уларни қиёслаш мумкин. Аммо, “инсон тараққиёти” мувафаққиятини қандай баҳолаш керак?
Гапни шундан бошлаш керакки, турли жамиятлар, миллатлар ва халқларнинг дунёқараши, маданияти, қадриятлари турлича бўлса-да, барча жойда“турмушнинг юқорироқ даражаси” деганда умуман қарашлар ўхшаш бўлади. У оилавий фаровонлик, саломатлик, узоқ умр кўриш, моддий фаровонлик, маълумотнинг юқори сифат даражаси, нафақат салмоқли даромад, балки меҳнатдан маънавий қониқиш, жамоатчилик орасида обрў, хавфсизлик, маданий хордиқ каби тушунчаларни қамраб олади. Одамлар ҳар доим шахс ва фуқаро сифатида ўз дунёқарашларини ифодалаш имкониятига эга бўлишни, жамият ҳаётида иштирок этишни, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳурмат қилинишини, фикрлари эътиборга олинишини ҳар доим қадрлаб келишган ва қадрлашади. Шундан келиб чиққан ҳолда бир нарса тан олиндики, инсон тараққиётини баҳолаш қуйидаги тамойилларга ва тўртта компонентга таяниши керак:
1.Инсон тараққиёти фақат ижтимоий сиёсат билан чекланмайди. Иқтисодий ривожланишсиз, иқтисодий салоҳиятсиз одамларнинг этиёжларини қондириш, имкониятларини кенгайтиришга эришиб бўлмайди. Инсон тараққиёти концепциясинини фақат таълим ва соғлиқни сақлаш, гендер ривожланиш ва қашшоқликка қарши кураш кўрсаткичлари каби ижтимоий мезонлар статистикаси асосида таҳлил қилиш нотўғри. Ушбу маълумотлар жамғариш ва инвестициялар, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш, савдо ва технологиялар каби кўрсаткичларсиз инсон тараққиёти ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш имконини бермайди. Якуний натижада, жамиятнинг ривожланишини унинг самарадорлигига кўра, яъни одамларнинг моддий ва маънавий этиёжларини ондириш учун ресурслардан фойдаланиш оптималлигига кўра баҳолаш лозим. Шу сабабли инсон тараққиётининг бош тўрт компонентидан биттаси ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, иқтисодий ривожланиш ҳисобланади.
Шуни эътиборга олиш керакки, Инсон тараққиёти концепциясига кўра иқтисодий ривожланиш мафкураси ўзгаради. У эндиликда ялпи, иқтисодий кўрсаткичларга эришишга қаратилмай, инсон тараққиётининг бошқа тамойиллари ва компонентлари билан узвий бирикиши керак.
2. Жамиятнинг ривожланиш даражаси имкониятлар тенглигига кўра, у у ва мажбуриятлар тақсимланишининг адолатлилигига кўра баҳоланиши керак.
Имкониятлар тенглиги – мавҳум тушунча эмас. У аниқ , предметга эга, ҳуқуқий ва иқтисодий моҳиятга эга. Унинг мазмуни шундан иборатки, жамиятда у ёки бу белгига кўра, шу жумладан жинсига кўра, кам имтиёзли этник гуруҳлар, эксплуатация қилувчи синфларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий камситиш бўлмаслиги керак.
Ногиронларга мунтазам ёрдам кўрсатиш алҳ ида эътиборни талаб этади. Бунинг омиллари орасида қонунчиликда мустҳкамланган ва амалиётда қўлланиладиган сиёсий ҳуқ уқлар ва эркинликлар, соғлиқни са лаш тизими ва таълим тизимидан фойдаланиш, микромолиялаш тизими орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб- қувватлаш ва ҳ .к.лар бор. Шу сабабли инсон тараққиётининг иккинчи компоненти имкониятлар тенглиги ҳисобланади.
3. Инсон тараққиёти концепцияси иқтисодий ўсиш назариясидан фарқли ўлароқ ижтимоий тараққиётга узоқ муддатли жараён сифатида қарайди. Фақатгина бугун яшаётганлар эҳтиёжларини қондириш ҳақида ўйлаш билан чекланмасдан, келажак авлодлар учун муносиб ҳаётни таъминлаш ҳақида фикр юритмоқ зарур. Орол денгизи ҳудудидаги экологик оғир вазият юзага келишига сабаб бўлган маъмурий-буйруқбозлик шароитида табиатга нисбатан бўлган ваҳшийларча муносабат нималарга олиб келишини яққол кўрсатиб турибди.
Шунинг учун жамиятнинг мақсади– ривожланишнинг узлуксизлигини, унингбарқарор характерини таъминлашдир. Барқарор ривожланиш тамойиллари 1980 йилда Халқаро атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича комиссия томонидан тайёрланган «Бизнинг умумий келажагимиз» маърузасида белгиланган эди. Унда таъкидланишича, барқарор ривожланиш бу «бугунги куннинг этиёжларига жавоб берадиган, аммо улардан келгуси авлодларни ам баҳраманд бўлиш имкониятларидан маҳрум этмайдиган ривожланишдир». Ушбу тамойил Инсон тараққиёти Концепциясинининг учинчи компоненти бўлиб, у табиат, атроф-муҳитга нафақат инсон ҳаётининг энг муҳим ресурси, балки унинг капитали, ривожланиш омили сифатида қарашдир. Аксарият ҳолларда бу ресурс қайта тикланмайдиган, чекланган заҳирага эгадир. Шу боис ҳам ҳар қандай ишлаб чикариш омили каби унинг ривожланиши учун иқтисодий ўсиш ва одамларнинг этиёжлари кенгайиши баробарида зарур бўлган сармоялар талаб этилади.
4.Инсон тарраққиёти Концепциясига мувофиқ, ривожланишга инсоннинг маънавий ва моддий этиёжларини ондириш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан қаралади. Айни пайтда Инсон тараққиёти даражаси инсоннинг ўзи ҳам ривожланиш масалаларини ҳал қилишда қанчалик иштирок этаётганлиги билан ҳам белгиланади.
Ахир у ривожланишнинг нафақат объекти, балки субъекти ҳамдир. Шу билан бирга нафақат ривожланишининг воситаси ва омили, балки унинг мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир.
Шунинг учун инсон таррққиётининг тўртинчи компоненти – бу ижтимоий тарақиёт нафақат инсонларнинг манфаати йўлида, балки улар томонидан ҳам амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда шахс имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Бир томондан бу инсонларни қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилиш, уларнинг сиёсий фаоллиги ва ролини ошириш зарурлигини назарда тутади. Бошқа томондан, имкониятларни кенгайтириш инсон омили салоҳиятини, билими, кўникмалари, жисмоний ва ақлий қобилиятларини оширишни англатади. ҳозирги кунда инсоний капитал, билимлар иқтисоди салмоқли тарзда иқтисодий ўсиш манбаи бўлаётгани умумий равишда эътироф этилмоқда. Инсоний капиталга сармоялар киритиш энг катта самара бермоқда.
Хулоса илиб айтиш мумкинки, Инсон тара иёти Концепцияси – бу самарали ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳамда уни мантиқий якунига изчил равишда етказиш, яъни одамлар имкониятларини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқий ва эркинликларини рўёбга чиқариш, бугунги ва келгуси авлодларнинг маънавий ва моддий этиёжларини қондиришдир.

Download 71,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish