2. Ислом динига қарши олиб борилган хуружлар маънавий
қадриятларга нисбатан ҳурматсизлик нишонаси.
Ҳозирги кунда (2018 йил маълумотига кўра) Ўзбекистон аҳолисининг сони 33 млн.дан ошган бўлиб, улар 130 дан зиёд миллатга мансуб ҳисобланади. Фуқароларнинг 93% дан зиёди ислом динига эътиқод қилади. 3,5% га яқин фуқаролар православ динига мансуб бўлиб, қолганларини бошқа конфессия вакиллари ташкил этади. Бугунги кунда тинчлик ва барқарор ривожланишга таҳдид солаётган диний мутаассибчилик, экстремизм, терроризмнинг сабаби ҳам айрим кишиларнинг дин, унинг асл моҳиятидан беҳабарлиги, саводсизлиги билан боғлиқ. Маърифатгина турли бузғунчи, вайронкор ғоялар таъсирини камайтиради. Ўзбекистонда “Жаҳолатга қарши маърифат” деган шиорнинг ўртага ташланиши, “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас” деган тамойил мамлакатимизда динлараро тотувлик муҳитини шакллантирди. Ҳозир Ўзбекистонда “секуляризм”, секуляризация, секуляр сиёсат деган тушунчалар илмий муомалага кириб келди. Ушбу тушунчаларни илмий таҳлил қилиш ва уларнинг маъносини тўғри тушуниш ва изоҳлаш давлат ва жамият, дин ва давлат муносабатларини ягона мақсад атрофида умумлаштиради, айрим нохуш ҳодисаларни – экстремизм, диний мутаассибчилик, ақидапарастлик каби салбий ҳодисаларнинг олдини олади. Этимологик жиҳатдан қараганда “секуляризм” атамаси лотинча “secular”, “secularus” сўзидан олинган бўлиб, “дунёвий тамойил”, “дунёвийлик” деган маънони англатади. “Секуляризм” собиқ шўро даврида ҳатто “даҳрийлик”, “атеизм” деган маънога ҳам яқинлаштирилиб, давлат расмий мафкураси даражасигача кўтарилган, дин ва диндорлар қувғинга учраб, К. Маркснинг “дин – халқ учун афюндир” деган тезиси оммалаштирилган эди. Аслини олганда секуляризм инсоният тарихида ижобий из қолдирди. Секуляризмни нотўғри тушуниш, нотўғри ҳаракат – атеизм ёки экстремизмга олиб боради. Бунга асло йўл қўйиш мумкин эмас. секуляризм сиёсати давлат ва дин ўзаро бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслиги лозимлигини, буюк мақсадлар атрофида бирлашишини, фуқаролараро, динлараро бўлинишга, қарама-қаршиликларга асло йўл қўйиб бўлмаслигига ундайди. Ўзбекистонда динга оид давлат сиёсати юқорида
таъкидланганидек, дин ва давлат муносабатларини айнан шундай тушунишга асосланади.
Энди “ресекуляризация” дегани нима эканлиги ҳақида тўхтаб ўтамиз. “Ресекуляризация” дин ва давлат муносабатларида атеизм, даҳрийлик сиёсати ҳукм сурган даврларга барҳам бериш, дин ва давлат ўртасида зиддиятни эмас, балки ўзаро диалогни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ сиёсатдир. Ресекуляризация аҳолисининг кўпчилигини бир конфессияга эътиқод қилувчи фуқаролар ташкил этувчи жамият учун ўта муҳимдир. Чунки ресекуляризация сиёсати воситасида жамиятда фуқаролараро, аниқроғи ота-она, ота-бола ёҳуд ака-ука ўртасида эътиқод, иймон масаласида ўзаро ажралиш, бўлиниш ва ҳатто қарама-қарши туриш, уришиш эмас, балки ўзаро кечиримлилик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, дўстлик муносабатлари қарор топади, давлат сиёсатининг обрўйи ошишига эришилади. Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш учун курашни ўз ичига олади.Ресекуляризация ислом динининг бозор муносабатларига ўтиш муносабати билан жамиятда табиий равишда юзага келган маргиналлашув, ортиқча меҳнат ресурсларининг шакллануви, собиқ тузум қулагандан сўнг “мафкуравий вакуум” (бўшлиқ) юзага келиши, бундай ҳолатдан халқаро исломий кучлар томонидан фойдаланиб қолишга уриниш, панисломизм ғояларининг минтақага кириб келиши, ўрта аср қабилидаги “халифалик” давлатини тузиш васвасаси билан боғлиқ. Ушбу жараёнлар маҳаллий аҳолининг ислом динига оид кўп асрлик анъаналари билан алоқадорэканлиги билан ресекуляризация муаммосини янада долзарблаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |