2018 йил дин соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар
1.2018 йил 16 апрель - “Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси президенти фармони қабул қилинган.
2.2018 йил 4 май - Олий мажлис қонунчилик палатаси кенгаши ва Сенат кенгаши”Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ижросини мониторинг қилиш ишчи гуруҳи тасдиқланди.
3.2018 йил 30 июнь – “Экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
4. 2018 йил 31 май - Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш,қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.
5.2018 йил 22 июнь – Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. (Қуроъншунослик, ҳадисшунослик, калом тарихи ва манбашунослик, ақида кафедралари ташкил этилди.)
6. 2018 йил 16 ноябрь – “Халқлар ва диний таълимотларнинг маънавий ахлоқий яқинлаштирилиши” мавзуида диний ташкилот вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
7.2018 йил 12 декабрь – БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилинди.
8. Диний жиноятлари учун маҳкум этилган 3000 нафар фуқаро авф этилди.
2019 йил диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар
2019 йил 4 сентябрь Диний – маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида. ПҚ-4436
2020 йил диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар
19 августда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши;
7 декабрда АҚШ Ўзбекистонни диний эркинлик бўйича «Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати»дан (Special Watch List) чиқарди.
Изоҳ:- Сўнгги бир йил ичида ҳукуматлари эришган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Судан ва Ўзбекистон махсус кузатув рўйхатидан чиқарилганлигини эълон қилишдан мамнунман. Уларнинг қонунлари ва амалиётдаги жасоратли ислоҳотлари бошқалар учун ўрнакдир», - дейилади Майкл Помпеонинг хабарида.
Ўзбекистон 2018 йилда диний эркинлик бўйича алоҳида хавотирдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилди. Мамлакат 2006 йилдан бери ушбу рўйхатда қолиб келаётганди.
Хабарда айтилишича, АҚШ диний эркинликнинг бузилиши сабабли Тожикистон ва Туркманистонни алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган давлатлар қаторига киритган.
Қора рўйхатга Бирма, Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Нигерия, Покистон, Саудия Арабистони ва Эритрея ҳам киритилган. Ушбу мамлакатлар 1998 йилги Халқаро диний эркинлик тўғрисидаги қонунга биноан «диний эркинликнинг мунтазам ва қўпол равишда бузилиши» туфайли алоҳида хавотирга сабаб бўлмоқда, деди Давлат департаменти раҳбари.
Россия, Комор ороллари, Куба ва Никарагуа махсус кузатув рўйхатига киритилган, чунки ушбу мамлакатлар ҳукуматлари «диний эркинликни жиддий бузган», дея тушунтирди АҚШ Давлат департаменти.
Помпеонинг хулоса ўрнида маълум қилишича, АҚШ «бутун дунё бўйлаб диний сабабларга кўра юз бериши мумкин бўлган таъқибларни тўхтатиш учун тинимсиз ҳаракат қилишда давом этади».
Do'stlaringiz bilan baham: |