ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ
ИСЛОМШУНОСЛИК ФАКУЛТЕТИ
ТАъЛИМ ЙЎНАЛИШИ: 5130300 (ИСЛОМ ТАРИХИ ВА МАНБАШУНОСЛИГИ)
МАНБАШУНОСЛИК ФАНИДАН
КУРС ИШИ
МАВЗУ: ЎРТА ОСИЁДА АРАБ ТИЛИНИНГ РАСМИЙ ТИЛГА АЙЛАНИШИ: САБАБ ВА ОҚИБАТ
БАЖАРДИ: ИСЛОМШУНОСЛИК (Ислом тарихи ва манбашунослик)
3-босқич талабаси: Қаххоров Абдувоҳоб
Илмий-раҳбар: Н. МУҲАММЕДОВ
ТОШКЕНТ-2021
ЎРТА ОСИЁДА АРАБ ТИЛИНИНГ РАСМИЙ ТИЛГА АЙЛАНИШИ: САБАБ ВА ОҚИБАТ
МУНДАРИЖА:
КИРИШ…………………………………………………………………...…….3
И БОБ. Араблар томонидан Ўрта Осиёни фатҳ этишлари
Арабларнинг Ўрта Осиёга юришлари…………………….…………..…...4
Ўрта Осиёга араб тилининг кириб келиши ва тарқалиши…..…………….…...9
ИИ БОБ. Араб тилининг расмий тилга айланиши: сабаблари ва оқибатлари.
2.1. Араб тили расмий тил sifatida……………………………………………….19
2.2. Ўрта Осиё давлатларида Араб тилига бўлган қизиқиш…………..………...24
3.3. Ҳозирги кунда араб тилининг ahamiyati………………………..………...…26
ХУЛОСА……………………………………………………………….…..……39
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати …………………………………………..30
КИРИШ
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
Мавзунинг долзарблиги. Дунёда етакчи ўринда турадиган тиллар қаторида Араб тилининг ўрни жуда ҳам беқиёсдир. Араб тилининг жуда кўп луғатларга бой тиллиги ўзининг гўзаллиги билан ажралиб турувчи бошқа тиллардан фарқли o’лароқ араб тили ўзининг бой тарихига эга тил ҳисобланади. Курс иши ёзиш давомида араб тилининг Ўрта Осиёга кириб келиши, тарихи, ҳамда ҳозирги кундаги аҳамиятлари ҳақида батафсил ўргандим ва батафсил ёритишга ҳаракат қилдим.
Араб тили – Сомий тиллар гуруҳининг жанубий тармогʻига мансуб тил. Яқин ва Оʻрта Шарқ ҳамда Африка шим.586даги йигирмадан ортиқ мамлакатнинг расмий давлат тили ҳисобланади. Араб тилида 200 млн. дан ортиқ аҳоли гаплашади (1997). Қадимий Араб тили милоддан аввалги 5 – 4-асрларга тааллуқли обидалар орқали маълумдир. У мумтоз араб тилининг пайдо боʻлишига замин боʻлган. Мумтоз Араб тилининг лексик ва грамматик шаклланиши жоҳилия даври (5 – 7-асрлар) шоирларининг огʻзаки ижодларида намоён боʻла бошлаган. Қуръони Каримнинг нозил боʻлиши натижасида мумтоз Араб тили бадиияти янада гоʻзаллашди ва грамматик меъёрлари мукаммаллашди. 8 – 9-асрларда мумтоз Араб тили грамматикаси ишлаб чиқилди, ислом ёйилган оʻлкаларда расмий ва илмий тил боʻлиб қолди. Ибн Сино, Беруний, Хоразмий ва бошқа илмий асарларини ана шу тилда ёзганлар. Мумтоз Араб тили лексик жиҳатдан бир оз оʻзгарган ҳолда, ҳозирга қадар арабларнинг адабий тили боʻлиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби араб дунёсини бирлаштириб турувчи Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф ва бошқа моʻътабар манбалардир. Араб дунёсидаги вақтли матбуот, нашрлар, радио ва телевидение ҳозирги шу тилда. Араб соʻзлашув тили адабий тилдан кескин фарқланади, фонетик ва лексик жиҳатдан бирбирига оʻхшамайди. Миср, Судан, Сурия, Ироқ, Магʻриб, Хасания (Мавритания), Шоа (Нигерия, Камерун, Нигер) лаҳжаларига боʻлинади. Ушбу лаҳжалар асосан 3 сабабга коʻра юзага келган: 1) араб адабий тилига қурайш қабиласи (Макка) шевасида нозил боʻлган Қуръони Карим тили асос боʻлган, зеро оʻша вақтлардаёқ Арабистон ярим оролда яшовчи қабилаларнинг тилларида турли тафовутлар бор эди; 2) ҳозирги араб дунёсининг аксар қисми келиб чиқиши араб боʻлмаган халқлардир. Улар ислом таъсирида араблашган. Уларнинг ҳозирги соʻзлашув тилида исломгача мавжуд боʻлган она тиллари унсурларининг боʻлиши, табиий; 3) араб дунёсининг аксар қисми гʻарб истилочилари ҳукмронлиги остида боʻлганлиги ҳудудий лаҳжаларнинг жиддий фарқланишига олиб келган. Туркистон, хусусан ҳозирги Оʻзбекистон ҳудуди Араб халифалиги томонидан боʻйсундирилгач ва ислом маҳаллий аҳоли томонидан қабул қилингач, Араб тили ҳамда араб ёзуви мазкур ҳудудда илмфан тили ва ёзувига айланди. Шу билан богʻлиқ ҳолда арабшунослик вужудга келди.Ад.: Шарбатов Г. Ш., Современний арабский язик, М., 1961; Талабов Э., Араб тили, Т., 1993.Сарвар Абдуллаев.1
Do'stlaringiz bilan baham: |