2-Мавзу- мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.(2-соат) Режа


Ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг кескинлашуви оқибатида юзага келган фожиалар



Download 109,39 Kb.
bet8/17
Sana22.02.2022
Hajmi109,39 Kb.
#100185
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
2-dars.Маъруза(1)

4. Ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг кескинлашуви оқибатида юзага келган фожиалар.

Маълумки, ХX асрнинг 80-йиллари охирларига келиб собиқ иттифоқда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий инқироз чуқурлашиб, беқарорлик кучайиб борди. Ўз навбатида неча йиллар давомида ҳал этилмаган, халқнинг сабр косасини тўлдирган муаммолар охир-оқибатда ижтимоий ларзаларга, миллий низоларга олиб келди.


Бўлиб ўтган можоролар ва тўқнашувлар сабаблари йиллар давомида ичида тўпланиб қолган ижтимоий муаммолар, иқтисодий тушкунлик, маънавий беқарорлик, шунингдек, узоқ йиллар якка ҳокимлик бир мафкура остида, бўйсунувчилик руҳияти остида яшаган одамларнинг оломончилик ҳаракати билан ўзининг ҳис-туйғуларини қондиришга интилиши каби омиллар эди. Ўзбекистонда рўй берган воқеалар 1989-1990йиллар давомида Иттифоқдаги барча марказий нашрлар-журналлар ва газеталарда босилди. Телевединие ва радиода махсус кўрсатув ва эшиттиришлар берилди. Уларнинг барчаси бир ғояни илгари сурар эди:Ўзбекистонда чуқур инқирозлар бошланган; халқнинг кайфияти тушиб кетган; республикада коррупция авжига чиққан; русийзабон халқ Ўзбекистонни ташлаб чиқиб кетмоқда; миллатчилик ва миллатлараро зиддиятлар кучайган; марказнинг ёрдамисиз бу ердаги муаммоларни ҳал этиш мумкин эмас ва ҳаказо.
Бундай салбий ҳолатлар, афсуски, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 1989 йилнинг май ойи охирлари – июннинг бошлари бутун Фарғона вилояти миллатлараро тўқнашувлар алангаси ичида қолиб кетди. Дастлаб 23 май куни бошланган фожеа икки кундан кейин Тошлоқ туманига, ундан сўнг эса Марғилон ва Қўқон шаҳарларига ҳам ёйилди.
Кейинчалик, аниқ тарихий далиллар асосида маълум бўлдики, ана шу тартибсизликларга, халқимиз, юртимиз манфаатларига мутлоқо зид бўлган ҳаракатларга миллий кийимларни кийиб олган, аслида бошқа миллатларга мансуб бўлган, махсус тайёргарлик билан кўчага чиққан кишилар ташкилотчилик қилишган, улар тинч аҳолини қўзғаб, жанжал чиқаришга даъват этган. Улар месхети турклари ва бошқа миллат вакилларига қарши иғво ва бўҳтон гапларни тарқатиб, содда оламонни ғалаён кўтаришга чақирдилар ва баъзи ҳолатларда бундай ёвуз ниятларини амалга оширишга эришдилар ҳам.

Download 109,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish