2-Мавзу- мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.(2-соат) Режа


Собиқ Иттифоқдаги ўртача ҳаёт даражасига нисбатан Ўзбекистондаги оғир ва аянчли ижтимоий-иқтисодий манзара



Download 109,39 Kb.
bet5/17
Sana22.02.2022
Hajmi109,39 Kb.
#100185
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2-dars.Маъруза(1)

Собиқ Иттифоқдаги ўртача ҳаёт даражасига нисбатан Ўзбекистондаги оғир ва аянчли ижтимоий-иқтисодий манзара



Аҳоли жон бошига

1

Ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш

12-ўрин

2

Миллий даромад ишлаб чиқариш

2 ҳисса паст

3

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш

40 фоиз

4

Саноатдаги меҳнат унумдорлиги

40 фоиз

5

Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат унумдорлиги

50 фоиз

6

Гўшт, сут ва сут маҳсулотлари, тухум истеъмоли

50 фоиз

7

Ойига 75 сўмдан кам ялпи даромад оладиганлар улуши (45 фоиз аҳоли)

2 ҳисса паст



Шу ўринда қуйидаги маълумотларни ҳам келтиришни лозим топдик.
1989 йилда Ўзбекистон аҳолиси жон бошига истеъмол қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдори
(1 кишига килограмм ҳисобида)10



Маҳсулот турлари

СССР

ЎзССР

1

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари

67

31

2

Сут ва сут маҳсулотлари

363

201

3

Тухум (дона)

268

119

4

Картошка

98

25

5

Сабзавот ва полиз

95

95

6

Мева ва резаворлар

41

27

7

Нон ва нон маҳсулотлари

129

167



1988 йилда Иттифоқ бўйича етиштирилган пахта толасининг 62,6 фоизи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган. Ўзбекистон аҳолисининг ҳар бири ҳисобига тўғри келган, етиштирилган пахтадан тўқилган газмол миқдори 238,8 метр квадратни ташкил қилиши зарур эди. Ҳақиқатда эса, бу кўрсаткич Ўзбекистонда 25,1 метр квадратга тенг бўлган11.
Бундай ҳолни келтириб чиқарган асосий ҳолат, барча маҳсулотларни тақсимлашнинг ўта марказлашганлиги эди. Собиқ тузумнинг “демократик централизм” деган мантиқсиз бир принципи бор эди. Ҳамма ишни юқоридан пастга қараб белгилаб берадиган бу принцип иқтисодий-сиёсий ҳаётда айниқса мажбурий зуғум билан ўтказилар эди. Барча маблағ давлат бюджетига олинар ва марказдан қайта тақсимланарди.
Шу ерда бир ҳолат киши эътиборини ўзига жалб қилади. Ўзбекистон бўйича ҳар бир аҳоли жон бошига 64,4 килограмм мева ва резаворлар етиштирилгани ҳолда, унинг истеъмоли Иттифоқ бўйича 41 килограммга, Ўзбекистонда эса 27 килограммга тенг бўлган. Ўша даврда озиқ-овқат маҳсулотлари тақсимотидан келиб чиққан бундай номутаносиблик Ўзбекистон аҳолисининг ҳақли эътирозини келти­риб чиқарарди.
Қуйидаги рақамга эътиборни қаратамиз: озиқ-овқат маҳсулот­ларидан ўша давр статистикасида собиқ Иттифоқда аҳоли жон бошига 98 килограмм картошка истеъмол қилингани ҳолда, бу кўрсаткич Ўзбекистонда 25 килограммга тенг бўлган. Пахта яккаҳокимлининг ҳалокатли оқибати сабзавот-полиз экинлари экиладиган майдонлар миқдори доимий равишда қисқариб боришида ҳам намоён бўлди. Совет ҳокимиятининг сўнгги ўн йиллигида, аввалги даврларда бўлгани каби, пахта етиштиришнинг оғир режалари кўп жиҳатдан чигит экиладиган майдонларнинг кенгайиши ҳисобига бажариларди. 80-йилларнинг ўрталарига келиб, экин экиладиган майдонларнинг 90 фоизи пахтага ажратилган бўлиб, сабзавот ва картошка экиладиган майдонлар бор-йўғи 5 фоизни ташкил этарди12.
Республиканинг пахтачиликка ҳаддан ташқари ихтисослашти­рилганлиги оқибатида ғалла ва гўштнинг қарийб 70 фоизи, картошканинг 60 фоизи, қанд-шакарнинг, қуритилган сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳаммаси четдан келтириларди13. Бу эса Ўзбек­ис­тонни марказлашган тақсимотга боғлиқлигини кучайтириб, республика дастурхонининг анча камбағаллашувига таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон эндигина мустақилликка эришган 90-йиллар бош­ларида ёш республикамиз олдида жуда кўп муаммолар кўндаланг турарди. Энг муҳим масалалардан бири аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашдан иборат эди. Энг катта муаммо шунда эдики, собиқ Иттифоқнинг пахта базасига айланиб қолган Ўзбекистонга мустақилликка қадар кўплаб турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бошқа жойлардан олиб келинарди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий турларини ўзимизда етиштириш ва бу маҳсулотлар бўйича бошқа мамлакатларга қарам бўлиб қолмаслик нафақат иқтисодий, балки сиёсий мустақилликни ҳам таъминловчи муҳим омиллардан бири эди. Энг асосийси, ғалла мустақиллигига эришиш Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигига ҳам дахлдор бўлиб, жамиятнинг иқтисодий негизларини мустаҳкамлашдаги ўрни беқиёс эди.
Қилинган саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатимизда “1991 йили жон бошига 170 килограмм нон истеъмол қилинган бўлса, 1995 йилда бу кўрсаткич 118 килорраммга тушди. Бу халқимиз дастурхонида нондан ташқари гўшт, сут, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотлари тури ва миқдори кўпайиши натижасидир”14.
Иқтисодчи мутахассислар йиллик эҳтиёжимизни ҳисоблаб чиқиб, 1992 йилда 5 миллион тонна ғалла кераклигини маълум қилганлар. Ўша йиллари Ўзбекистонга четдан йилига ўртача 3 миллион тоннага яқин буғдой келтирилган. Табиийки, бундай миқдордаги ғалла асосан республикамиздан олиб кетилаётган пахта толаси ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар эвазига берилган. Собиқ иттифоқ таназзулга юз тутгач, ана шу ғаллани четдан ўзимиз сотиб олишимизга тўғри келди. Бунинг учун, биринчи навбатда, валюта керак эди. Баъзи ғалла сотувчи давлатлар эса ўзларининг сиёсий манфаатларини ҳам орага тиқиштиришга уринарди. Қолаверса, сотиб олинган ғаллани юртимизга етказиб келиш учун катта миқдорда йўл харажатлари ҳам талаб қилинарди. Шу боис мустақилликнинг дастлабки йилларида маълум бир шартлар ва каттагина маблағлар эвазига четдан, яъни Москвадан бериладиган нарядлар асосида Самара (Россия) ёки Украина, Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятидан дон келтириш муаммосига барҳам бериш давлатимиз раҳбарини кўп ўйлантирар эди. Шундай даврлар бўлганки, юртимизга Канада ва АҚШдан ун олиб келишга ҳам тўғри келган. Минг-минглаб тонна маҳсулот юк кемаларида океан орқали Болтиқбўйи денгиз портига келтирилар, у ерда катта қийинчиликлар билан вагонларга юкланиб, Ўзбекистонга ташиб келтирилар эди.
Шу ўринда Президент Ислом Каримовнинг ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг X сессиясидаги (1992 йил, июль) қуйидаги фикрларини келтириш ўринли: «... жуда оғир аҳволга тушиб, нақд очарчилик остонасида турибмиз... Халқимизни, иқтисодиётимизни таъминлаш масаласида жуда катта хавф туғилди...»15. Бу гаплар ортида Ватан, халқ тақдири, ташвиши ҳамда улкан вазифа ётарди.
Вазият жуда қалтис тус олган, яъни мамлакатимиз ғалла захира­сининг «таги» кўриниб қолган ана шу йилларда Президентимиз масалани кўндаланг қўйди: ғалла мустақиллигига эришишимиз шарт.
Мавжуд табиий бойликлардан унумли фойдаланиш, асосий эътиборни жаҳон андозаларига мос келадиган сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратиш орқали эркин конвертацияланадиган валютани ўз кучимиз билан топиш масаласи кун тартибида асосий вазифалардан қилиб қўйилди.
Аслида собиқ иттифоқнинг халқ хўжалиги комплексида хомашё базаси сифатида қаралган юртимизда ўша кезларда муаммоси бўлмаган соҳанинг ўзи йўқ эди. Лекин, қанчалик мушкул бўлмасин, ўтиш даврида ёнилғи муаммосини ҳал этиш, уни қидириб топиш, қазиб олиш, қайта ишлаш учун маблағ жалб этиш, қисқаси, ёнилғи мустақиллигига эришиш устувор вазифа этиб белгиланди.
Буни ҳал этиш учун, энг аввало, нефть ва ғалла мустақиллигига эришиш, озиқ-овқат, электротехника, автомобилсозлик саноатини ривожлантириш зарур эди. Масалан, нефть маҳсулотлари таъминоти масаласини олиб кўрайлик. 1990 йилларда 1 баррель (159 литр) нефтнинг нархи ўрта хисобда 15-20 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, охирги пайтларда 1 баррель нефтнинг баҳоси 100 доллардан ҳам ошиб кетгани қайд этилмоқда. Юртбошимиз томонидан бу муаммонинг ҳам ечими топилди. Хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда қисқа фурсатда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бунёд этилгани шулар жумласидандир. Агар давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ўз вақтида Бухорода янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиб, Фарғонада мавжуд нефтни қайта ишлаш заводи қайта таъмирланмаганда, бугунги кунда республикамиз ушбу нархларда нефть сотиб олиш учун катта миқдордаги валюта захираларимизни сарфлашга мажбур бўларди.
Эндиликда мамлакатимиз ёнилғи қарамлигидан тамомила қутилди. Ҳатто уни четга экспорт ҳам қила бошладик. Шу билан бирга, янги захираларни излаб топиш бўйича ишлар илмий асосларда кенг йўлга қўйилган.
Шунингдек, аграр соҳа изчил ислоҳ қилиниб, пахта яккаҳокимлигига чек қўйилгани, ғалла ва бошқа озиқ-овқат экинлари майдонлари кенгайтирилгани туфайли дон ва ун, гўшт ва сут, мева ва сабзавотга бўлган ички талабни тўлалигича қондириш имконияти вужудга келди.
Президент Ислом Каримов ташаббуси ва раҳбарлигида мамлакат аҳолисини ўзимизда етиштирилган дон билан таъминлаш юзасидан махсус дастур ишлаб чиқилди. Унинг босқичма-босқич амалга оширила бошлаши натижасида бир қатор муаммолар ўз ечимларини топди. Булар:

Download 109,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish