2-Мавзу- мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.(2-соат) Режа



Download 109,39 Kb.
bet1/17
Sana22.02.2022
Hajmi109,39 Kb.
#100185
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2-dars.Маъруза(1)


2-Мавзу- Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.(2-соат)
Режа:

  1. ХХ аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат.

  2. Марказнинг Ўзбекистонда амалга оширган қатағон сиёсати. “Пахта иши” “Ўзбек иши” номли кампаниялар.

  3. Аҳоли турмуш тарзининг оғирлашуви. Орол фожиаси.

  4. Ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг кескинлашуви оқибатида юзага келган фожиалар. И.Каримов – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. Мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти.

  5. 1991 йил август воқеалари. ГКЧП. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши.



1.ХХ аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат.
XX асрнинг сўнгги йилларига келиб СССР таркибидаги республикалар суверентетини ва инсон ҳукукларини поймол килган маъмурий буйруқбозлик тизими ўз даврини ўтаб бўлганлиги янада яққолроқ намоён бўла бошлади. Бу ҳол ўзбек халқининг мустақиллик учун бўлган курашини тезлаштириб юборди ва бозор иқтисодиётига асосланган фуқаролик демократик давлат қуриш асослари шакллана бошлади.
90-йилларнинг бошларига келиб Ўзбекистонда халқнинг мустақилликка эришишидан иборат азалий орзусини амалга ошириш бош масала бўлиб қолди. Мамлакатда шундай вазият вужудга келдики, бир томондан, бир-бирига қарама-қарши бўлган турли қарашлар шаклланди. Иккинчи томондан, ўша даврдаги марказий давлат раҳбарияти мамлакат ичкарисидаги вазиятни тўғри баҳолай олмади, миллий республикаларда мустақилликка эришиш тобора кучайиб бораётганининг олдини ололмай қолди.
80-йиллар охирига келиб, собиқ мамлакатда халқ хўжалигини бозор иқтисодиётига ўтказишни ҳаётнинг ўзи кун тартибига қўя бошлади ва унинг ҳуқуқий асосларини яратишни заруратга айлантирди. Шундай бўлса-да, 1990-1991-йилларда иқтисодиёт орқага қараб кета бошлади ва халқнинг турмуш тарзи, шароити ёмонлаша борди. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан таназзулга юз тута бошлади.
Мутахассислар ана шундай тисарилиш ҳодисасини мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига учта йўналишдаги кучлар манфаатлари тўқнашгани билан изоҳлайдилар. Жумладан:
Биринчи кучлар - Н.Рижков ва В.Павлов Дастури тарафдорлари. Улар собиқ СССРни сақлаб қолиш, халқ хўжалигини марказдан бошқариш, ҳуқуқни кўпроқ марказда тўплаш ниятида эдилар. Улар иқти­содиётни ривожлантиришда сотсиалистик йўлдан воз кечмасликни талаб қилар эдилар.
Иккинчи кучлар - С.Шаталин гуруҳи аъзолари тарафдорлари. Улар СССРни тарқатиб юбориш, иттифоқдош республикалар ўрнида суверен, Мустақил Давлатлар тузиш, чексиз хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, колхоз ва совхозларни тугатиб, фермер хўжаликлари тузишни кўзда тутдилар. Бу моҳиятан иқтисодий ривожланишнинг сотсиалистик йўлидан воз кечишни билдирар эди.
Учинчи кучлар - бу М.Горбачёв Дастурини қувватловчилар. Улар муроса йўлини қидириб, юқорида тилга олинган ҳар икки дастур йўналишларини уйғунлаштириш ва СССРни сақлаб қолиш, марказлашган маъмурий буйрақбозлик ҳокимиятини йўқотмаслик, «шоковая Терапия» («фалаж қилиб даволаш») усулидан фойдаланиш ғоясини илгари сурар эди. Янги Иттифоқ Шартномасини тайёрлаш ҳам шу мақсадларга йўналтирилган эди. Жумладан, янги Иттифоқ Шартномасида мамлакат номини ҳам «Сотсиалистик Республикалар Иттифоқи» деб эмас, «Мустақил Совет Республикалари», «Мустақил Давлатлар Иттифоқи» деб аташ тўғрисидаги таклифлар ҳам ўртага ташлана бошлади.
Лекин, барибир вужудга келган инқирозий ҳолатни тўхтатиб бўлмас эди. Шу сабабдан ҳам, давлат емирилишидан жиддий хавотирга тушган собиқ иттифоқ раҳбарияти 1990 йилнинг кузида марказ ва республикалар ўртасидаги муносабатларни янги ҳолатга ўтказиш мақсадида музокара жараёнини бошлашга мажбур бўлди1.
1990 йил охирларига келиб Болтиқбўйи мамлакатлари мустақиллик тўғрисидаги талабларни СССР Олий Кенгаши мажлиси ва халқ депутатлари қурилтойига кўндаланг қилиб қўйганларидан сўнг Президент М. Горбачев бир гуруҳи депутатлар ва раҳбарлар билан вазиятни ўрганиш, аниқроғи, тазйиқ қилиш, таъсирини ўтказиш мақсадида Болтиқбўйига борди. Гуруҳи таркибида Ўзбекистон Президенти И.Каримов ҳам бор эди. У ерда И.Каримов хақиқат билан юзма-юз келди ва шунда жуда катта қатъият ва фавқулодда журъат билан муносабатини билдирди. Комиссия ишини якунламасданоқ Горбачевни ҳам, унинг манфаатларини қўллаб-қувватловчи гуруҳни ҳам ташлаб, тезда орқага қайтди. Бу билан у Болтиқбўйи халқларинининг талаблари қонуний эканлиги, мустақиллик СССР таркибидан чиқиш-тарихий хақиқат, инсон ҳақ-ҳуқуқларинининг тантанаси эканлигини ошкора намоён қилди. Хақиқатдан ҳам, иттифоқ таркибида туриб ҳеч қандай миллий равнақ, маънавий тараққиёт тўғрисида гап бўлиши ҳам мумкин эмас эди.
Ўтган XX асрнинг 80-йиллари охирида жамиятда ҳукмрон доиралардан норозилик кучайиб борди ва халқ назарида обрўсиз­ланиб бўлган бошқарув тузилмаларини, энг аввало, бутун шўро сиёсий тизимининг ядроси бўлган коммунистик партияни янгилаш эҳтиёжи сезилмоқда эди. Ўша даврдаги вазиятга Ислом Каримов шундай баҳо беради: «Ижтимоий-сиёсий соҳада рўй бераётган жараёнлар ҳаммани ташвишга солмоқда. Қайта қуриш туфайли юзага келган демократия ва ошкоралик анархия ва сафсатабозликдан етарлича ҳимоя қилинган эмас...
Интизом ва тартиб кўнгилдагидек эмас, жиноятчилик кўпай­моқда, одамларнинг шахсий хавфсизлиги, ҳуқуқлари ва қадр-қиммати кафолатлари бузилмоқда»2. Ана шундай шароитда юқори хўжалик вазифаларида ишлаб келган Ислом Каримовнинг, сиёсий экспертлар таъбири билан айтганда, «соғлом технократизми ва прагматизми» уни ўша вақтда қабул қилинган кўпгина таомилларни четлаб, партия пирамидасининг чўққисига кўтарди.
1991 йил август ойига келиб бутун мамлакатда воқеалар шу даражада чувалашиб кетдики, унинг ечимини топиш ўта мушкул бўлиб қолди. Шу вазиятдан фойдаланиб 19-21 август кунлари Москвада давлат тунтариши қилишга ўриниб кўрилди. Фавқуллодда ҳолат давлат қўмитаси тузилиб, СССР Президенти М. Горбачев зўравонлик билан вазифасидан четлаштирилди3.

Download 109,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish