2-Мавзу- мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.(2-соат) Режа



Download 109,39 Kb.
bet10/17
Sana22.02.2022
Hajmi109,39 Kb.
#100185
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
2-dars.Маъруза(1)

Фарғона фожиаси. 1989 йилнинг май-июнь ойларида Фарғона вилоятида фожиали воқеалар бўлиб ўтди. Ўша йилнинг 20 май куни Қувасойда туб аҳоли билан шу ерда истиқомат қиладиган месхети турклари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди (месхети турклари СССР Давлат Мудофаа комитетининг 1944 йил 31 июль қарори асосида Грузиядан депортация (қувғин) қилиниб, 1944 йил ноябрь ойида жами 30 минг месхети турклар Ўзбекистонга мажбуран кўчириб келинган)34. Республика раҳбарияти воқеаларни ўз вақтида тўғри баҳолай олмагани туфайли вазият янада кескинлашди. Ўша йилнинг июнь ойида Тошлоқ ва Марғилонда шундай тўқнашувлар юз бериб, кейинчалик Фарғонанинг жанубига кўчди. 8 июнь куни Қўқон шаҳрида тинч намойишчилар собиқ Иттифоқ ИИВнинг ички қўшинлари томонидан ўққа тутилди. Оммавий тартибсизликлар оқибатида жами 103 нафар киши ҳалок бўлди35.
Шу ўринда Юртбошимиз Ислом Каримовнинг “Ди Цайт” немис ҳафтаномасининг “1989 йилда Ўзбекистонда месхети турклари билан миллатлараро қонли тўқнашув бўлди. Бунинг сабаблари нимада? Кескинликни қандай тугатиш мумкин?” деган саволларига жавобларда (“Халқ сўзи” газетасида 1991 йил 21 мартда эълон қилинган) бу ҳолатни шундай изоҳлайди:
– Гапни саволингизнинг сўнгги қисмидан бошлайман. Кескинлик тугатилган, ҳозир бундай кескинлик йўқ. Фарғона воқеаларига, республиканинг бошқа жойларида, хусусан, Тошкент вилоятида юз берган можароларга келганда эса булар ўнлаб йиллар давомида тўпланиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳал қилинмаганининг оқибатидир, бошқа сабаблар ҳам мавжуд. Бу ўринда 45 йилдан кўпроқ олдин, Сталин ҳукмронлиги йилларида бутун-бутун халқларга, шу жумладан, месхети туркларига нисбатан йўл қўйилган тарихий адолатсизликлар тўғрисида гапирмаслик нотўғри бўлур эди. Ўзбекистонга бадарға қилинган бошқа халқлар – қрим татарлари, чеченлар, ингушлар билан биргаликда 150 мингга яқин месхети туркларини олиб келишди. Шу йиллар давомида улар ўзбеклар ва республикамизнинг бошқа халқлар билан ёнма-ён яшаб келишди. Мамлакатда қайта қуриш бошланди, СССР Олий Кенгаши йўл қўйилган тарихий адолатсизликни қоралади. Бироқ бу ишни бошлаганимиз билан охирига етказмадик – юз берган адолатсизлик тўғрисида бутун дунёга эълон қилдик, аммо адолатни тиклаш йўлларини таклиф қилмадик.
Қрим татарлар уюшқоқлиги ва аниқ мақсадни кўзлаб иш олиб боришгани туфайли ўз аждодларининг ерига қайтишга муваффақ бўлишди. Месхети турклари ҳаракатининг шимолий Кавказдаги раҳбарлари эса шунчаки митинг ва намойишлар ташкил этибгина қолмай, ватангдошларини маҳаллий аҳолига гиж-гижлай бошлади, шу тариқа бошқариб бўлмайдиган жараёнларни вужудга келтиришди. Мен юз берган воқеанинг асосий сабаби айнан шу нарса демоқчи эмасман. Биз 45 йил бирга яшадик, Ўзбекистонда ҳеч ким, келгиндилар бу ердан чиқиб кетсин, деган эмас.
Мантиққа зид туюлса ҳам, ошкоралик, демократия жараёнлари ҳар қандай гапни гапириш, ҳар қандай ишни қилиш мумкин бўлган вазиятни вужудга келтирди. Демократия ҳамма нарсани қилиш мумкин, деб тушуниш бошланди. Республика раҳбарияти воқеаларнинг олдини олиш учун сезгирлик кўрсата олмади. Фарғона фожиасидан олдин юз берган барча жараёнларга сиёсий баҳо берилмади. Ўзингиз хулоса чиқараверинг, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида бу фожиа тўғрида фақат 10 кун кейингина хабар қилинди – зора тинч ўтиб кетса, деб кутиб туришди. Яна бу қарама-қаршиликка жалб қилинган одамларнинг умумий маданият даражасини, уларнинг онги савиясини ҳам ҳисобга олиш керак, халқлар унча қизиққон бўлмаган шимолда бундай жараёнлар қон тўкилишига олиб келмайди36.
Фарғона воқеаларига сабабчи омиллар бир қанча эди. Ушбу салбий омиллар вилоят раҳбарияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ташкилотчилик ишларида жиддий хатолар содир этаётганлари, уларнинг ижтимоий-сиёсий вазиятга объектив баҳо бера олмагани ва ёшларни иш ўринлари билан таъминлашнинг чора-тадбирларини белгиламаганлари эди.
Умуман, 1984–1989 йиллардаги ижтимоий аҳволни қуйидагича баҳолаш мумкин эди: собиқ Иттифоқ коммунистик партиясининг қарорига асосан Ўзбекистонга юборилган «десантчилар» гуруҳининг зўравонликлари «чегарадан чиқиб кетди» ва аҳолининг оммавий норозилигига сабаб бўлди, Қувасой, Фарғона, Бўка ва Паркентда содир бўлган воқеалар мамлакат аҳолисини фуқаролар урушига тортаётгани аён бўлиб қолди. Хуллас, ушбу йилларда мамлака­тимизда ўта қалтис ва мураккаб сиёсий вазият вужудга келган эди.
2011 йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистон телевиде­ниеси орқали намойиш этилган «Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси» ҳужжатли фильмини томоша қилиш асносида Президентимиз Ислом Каримов 1989 йилнинг 25 июнь куни эса у жанжал-тўполонлар алангаси ичида қолиб кетган Фарғонага йўл олганлигини кўрамиз. Ловуллаб ёнаётган уйлар, таҳлика ва саросимага тушган шаҳар ва қишлоқлар, қаҳр-ғазабга тўлган одамларнинг ичига дадил кириб боради. Улар билан чин дилдан, ҳеч нарсани яширмасдан очиқ гаплашади. Бу инсонларнинг шу вақтга қадар ҳеч ким эшитмаган оҳу нолаларини тинглаб, ўзининг юракдан чиққан самимий ва ҳаққоний сўзлари билан бамисоли уларнинг қалбидаги жароҳатларга малҳам қўйгандек бўлади, кўнгилларида сўнган умид учқунларини уйғотади. Тартиб-интизомни тиклаш, қон тўкилишининг олдини олиш бўйича бутун масъулиятни ўз зиммасига олиб, аниқ чора-тадбирлар кўради.

Download 109,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish