3. МОДЕЛ. Табиатдаги объектлар уларда бевосита назарий ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш учун жуда мураккаб бўлади. Илм-фан, шунинг учун объектлар билан эмас, балки уларнинг моделлари билан ишлайди ва фақат натижалар объектларда текшириб кўрилади. Модел тушунчаси на фақат табиий, балки ижтимоий фанларда, шунингдек санхатда хам кенг тарқалган. Бунда модел тушунчасига турлича махно берилади. Шуни билиш керакки, модел - бу тадқиқот объектини олдиндан танланган алмаштириш усулидир. Баъзида бундай алмаштириш объектни аналитик соддалаштирилган ифодасига ўтиш, яхни объектни маълум бир ахборот билан алмаштириш билан хосил қилинади. Баъзида объект табиатан ўзига бир хил бўлган ёки бир хил бўлмаган объект билан алмаштирилади (мисол учун дарё ёки тўғон ўзининг кичрайтирилган моделда ўрганилиши мумкин).
Моделни танлаш - илмий тадқиқотларнинг назарий жихатдан қийин масалаларидан биридир. Тушунарлики, модел, объектда қўйилаётган вазифага адекват (мос) бўлиши керак. Мос келиш бу холатда, қўйилган вазифа учун ахамиятли бўлган объектни сифатларини моделда хосил қилиш махносини беради. Аммо, қандай қилиб, олдиндан объектнинг қайси бир сифатлари ахамиятлигини билиш мумкин? Тахкидлаш мумкинки, агар модел аввалдан маълум бўлса ва объект тўғрисидаги билимларни аниқласа хам, унда тадқиқот ахамиятли, янги натижалар бермайди. Модел хар қачон гипотеза ва тахминдир. Фан ва техниканинг турли сохаларида кўплаб моделлар таклиф қилинади. Аммо, уларнинг барчасини тўрт классга бўлиш мумкин: оғзаки (вербал), график, математик ва физикавий моделлар.
4. ВАЗИФАНИ ИФОДАЛАШ (ТАЪРИФЛАШ). Вазифани қўйиш ёки ифодалашни уни танлаш ёки вазифа юзасидан оғзаки тортишувлар билан алмаштириб юбормаслик керак. Вазифани қўйиш ва ифодалаш - бу берилган ва қидирилаётган ўзгарувчилар орасидаги ўзаро боғланишларнинг миқдорий тизимини аниқлашдир. Бунда бахзи бир, ўзаро боғланишларни, функциялар ва функционаллар кўринишида шартли белгилаш рухсат этилади.
Тўғри ва аниқ ифодаланган вазифа, нима берилган ёки маълум хисобланади, нимани танлаш керак ва амалиётда хар қачон бор бўлган чекланишлар нимадан иборат деган тушунчаларга турлича махно беришга йўл қўймайди. Шунинг учун вазифани қўйиш, илмий тадқиқот алгоритмининг мураккаб босқичларидан бирига киради, чунки у ўрганилаётган сохани чуқур билишни тақазо қилади.
Бу босқични мухимлиги сабаблиги, уни чизиқли электрик тўрт қутбли элемент мисолида кўриб чиқамиз. Агар кириш тебраниши U1(t) ва талаб қилинаётган U2(t) берилган бўлса, унда мос равишдаги тўрт қутбли элементни синтези масаласи унинг h(t) жавоби тариқасида қўйилиши мумкин. Унда, маълумки у қўйидаги формуладан аниқланади:
U2(t) = U1( ) h(t- ) d (1.1)
Баъзида, тенглама вазифани ечими деб хисобланади, бу хатодир.
Тенглама - вазифанинг қўйилиши бўлиб, бу тенгламадан h(t) ни хисоблаб чиқариш тадқиқотнинг алохида босқичидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |