w1 тезлик қиймати wсўр га нисбатан анча кичик бўлгани учун, w1=0 деб қабул қилсак бўлади.
(2.83) тенгламадан шу нарса кўриниб турибдики, рсўр камайиши билан сўриш баландлиги ортади. Суюқлик насос ичида қайнаб кетмаслиги учун, рсўр қиймати суюқлик узатилаётган температурадаги сув буғи тўйиниш босими Рв дан катта бўлиши керак , яъни рсўр > рt.
Шундай қилиб, сўриш баландлигининг чегаравий қийматини қуйидагича аниқлаймиз:
бу ерда рат - атмосфера босими; pam=p1
Акс ҳолда, суюқлик насос ичида қайнаб кетади, ва интенсив буғ ҳосил
бўлишга олиб келади. Буғ пуфакчалари суюқлик билан юқори босимли зонага
кириб қолса, томчига айланиб, бўшлиқлар ҳосил қилади, гидравлик зарба шовқин бўлишига олиб келади, яъни кавитация ҳодисаси содир бўлади.
Кавитация бўлиши насос унумдорлигини пасайтиради, гидравлик зарба
билан ишлаган насос, тез едирилади, коррозияга учрайди ва унинг тез бузилишига олиб келади.
Поршенли насослар.
Поршенли насослар плунжер ёки поршенни цилиндрда илгарилама қайтма ҳаракати ёрдамида суюқликни сиқиб чиқариш принципига асосланган (2.35-расм). Поршенни ўнг томонга қилган ҳаракатидан кейин, цилиндрнинг чап қисмида ҳавони сийракланиши содир бўлиб, сўриш клапани очилади ва сўриш қувури орқали суюқлик цилиндрга тортиб олинади. Поршен чапга сурилганда сўриш клапани беркилиб, узатиш клапани очилади ва суюқлик ҳайдаш қувури орқали узатила бошлайди.
2.35-расм. Бир томонлама ҳаракатланувчи, горизонтал поршенли насос
схемаси.
1-поршен; 2-зичловчи ҳалқалар; 3- сўриш клапани; 4-цилиндр қопқоғи; 5-ҳайдаш (узатиш)
клапани; 6-цилиндр; 7-кривошип 8-шатун механизми.
Поршен кривошип-шатунли механизм ёрдамида ҳаракатга келтирилади.
Поршен цилиндрда зичловчи ҳалқалар ёрдамида сиқиб турилади. Поршенли
насослар узатмаси турига қараб, бевосита уланувчи ва узатмали бўлади.
Бевосита уланган насослар буғ насослар ёрдамида ҳаракатланади, бунда
насос поршен билан битта штокда жойлашган бўлади. Узатмали насослар
электр юриткич ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Насослар кривошип айланиш частотасига қараб, секин айланадиган (п=45...60 мин-1), ўртача (п=60...120 мин -1) ва тез айланадиган (п=120...180 мин-1)ларга бўлинади.
Поршенли насослар вертикал ва горизонтал бўлиши мумкин.
Юқори босимли насослар 100 МПа гача бўлган босимни таъминлаб берса, юқори маҳсулдорлик насос эса, соатига 60 м3 суюқлик ҳайдаб беради.
Поршенли насослар учун сўриш ва узатиш жараёни даврий бўлиб,суюқликни узатиш бир текис амалга ошмайди.
Нотекис узатишни бартараф этиш учун кўп томонлама таъсир этувчи
насослар қўлланилади.
Икки томонлама таъсир этувчи насосда 2 та сўриш ва 2 та узатиш клапани бор (2.36-расм). Кривошип тулиқ айланиб чиққанда цилиндрнинг ҳам чап, ҳам ўнг томонидан навбатма-навбат узатиш ва сўриш жараёнлари содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |