12-маъруза.
Мавзу: Суюқликларни узатиш. Насослар. 2 соат.
Режа:
1. Насослар ва уларнинг турлари.
2. Насосларнинг асосий параметрлари.
3. Поршенли насослар.
Қурилмаларда ва қувур ичида суюқлик унинг боши ва охиридаги босимлар фарқи туфайли ҳаракат қилади. Суюқликнинг қуйи сатҳдан юқори сатҳга узатиш учун эса, насослардан фойдаланилади. Бунда суюқликга босимнинг потенциал энергияси таъсир эттирилади.
Насос шундай гидравлик машинаки, унда электр юриткичнинг механик энергияси суюқликнинг ҳаракатланиш (узатиш) энергиясига айлантириб берилади.
Ҳаракатланиш турига қараб ҳажмий, куракли (марказдан қочма), уюрмавий ва ўқли насосларга бўлинади.
Ҳажмий насосларнинг ишлаш принципи ёпиқ ҳажм ичида сиқиб чиқариш усулига асосланган бўлиб, илгарилама-қайтма ва айланма ҳаракатлар туфайли суюқлик сиқиб чиқарилади. Ҳажмий насосларга поршенли, ротацион, винтли, шестерняли ва пластинали гидравлик машиналар киради. Марказдан қочма насосларда босим марказдан қочма куч таъсирида, яъни насос қобиғи (асоси)га жойлашган куракли ғилдиракнинг айланиши туфайли содир бўлади.
Уюрмавий насосларда уюрма энергияси ҳисобига узатилади. Бу ишчи
ғилдиракнинг айланишида уюрманинг тезда ҳосил бўлиши ва сўниши билан амалга ошади.
Айтиб ўтилган насослардан ташқари, яна оқимчали насослар, ҳамда
газлифтлар ва монтежю деб номланадиган машиналардан ҳам фойдаланилади.
Бу насосларда газ, сув ва буғларнинг босимларидан фойдаланилади.
Насосларнинг асосий параметрлари.
Насосларнинг асосий параметрлари бўлиб унумдорлик, напор ва қувватлари ҳисобланади.
Унумдорлик V (м3/с) - бу суюқликнинг ҳажмий сарфи бўлиб, ҳайдаш қувури орқали насос ёрдамида узатилган суюқлик миқдорини билдиради.
Насос напори Н (м) - бу насоснинг масса бирлигига эга бўлган суюқликка берган солиштирма энергиясидир.
Фойдали қувват Nф (Вт) —напор Н ва суюқлик массавий сарфи ρg V
кўпайтмасига тенг миқдордаги суюқлик потенциал энергиясига айтилади:
Насос ўқидаги қувват N e ни аниқлаш учун фойдали қувватни насос фойдали иш коэффициентига бўлиш керак ва у насоснинг йўқотган энергиясини характерлайди:
Насос йўқотган энергияси конструкциянинг мукаммаллиги, ишлатиш
самарадорлиги ва насоснинг едирилиши ҳисобга олинади:
бу ерда ηV - узатиш ф.и.к.; суюқликнинг клапан, сальник, ҳар хил тирқишлардан оқиб чиқиб кетишини ҳисобга олади, яъни ηV= V/Vназ ҳақиқий унумдорликнинг назарий унумдорликка нисбатини характерлайди; ηГ - гидравлик ф.и.к.; ηГ=Н/Нназ ҳажмий напорни назарий напорга нисбатини билдиради; ηмех - механик ф.и.к.; подшипник, сальник ва бошқа элементларда ишҳаланишга йўқотилган қувват.
Насоснинг фойдали иш коэффициенти ηН поршенли насослар учун 0,8...09, марказдан қочма насос учун 0,7...0,95 ни ташкил этади.
Насос қурилмасининг тўлиқ фойдали иш коэффициенти:
бу ерда NЮ - юриткич истеъмол қуввати; ηуз - узатиш ф.и.к.; ηю - юриткич ф.и.к.
Юриткичнинг аниқ қуввати, насосни ишга тушириш онида (вақтида)ги
Do'stlaringiz bilan baham: |