2.36-расм. Икки томонлама ҳаракатланувчи насос схемаси.
1- плунжер; 2- цилиндрлар; 3,6- сўриш клапанлари; 4,5- ҳайдаш клапанлари.
Плунжернинг ўнг томонга қўзғалишида, чап томонидаги сўриш клапани очилади ва суюқлик цилиндрнинг бўшлиғига сўрилади. Шу вақтда эса, ўнг томондаги узатиш клапани очилиб, суюқлик цилиндрнинг ўнг қисмидан қувурга узатилади. Плунжер орқага қайтганда эса, ўнг томоннинг сўриш клапани очилиб, чап томоннинг узатиш клапани очилади.
Плунжерда сиқиш ҳалқалари бўлмайди ва узунлигининг диаметрига нисбати катта бўлади.
Суюқликни бир текисда узатишни таъминлаш учун уч томонлама ҳаракатланадиган насослар ёрдамида амалга ошириш мумкин. Оддий ҳаракатли (бир томонлама) насослар кетма-кет жойлашган бўлиб, бундай кривошиплар ўзаро 120° бурчак остида кетма-кет жойлашган бўлади (2.37- расм).
Кривошипнинг тўлиқ битта айланишида, 3 марта сўриш ва 3 марта узатиш жараёни содир бўлади.
2.37-расм. Уч томонлама ишлайдиган насос схемасн (триплекс-насос).
1-цилиндрлар; 2- плунжерлар; 3- тирсакли ўқ; 4- шатунлар.
Поршенли насос поршенининг битта ҳаракатидаги назарий унумдорлиги, поршеннинг вақт бирлигида ҳосил қилган ҳажми билан аниқланади.
Агар поршен сиқиб чиқараётган суюқлик ҳажми (м 3) V= f S бўлса, унда бир йўлли насоснинг ўртача назарий унумдорлиги (м3/соат):
бу ерда f - цилиндрнинг кўндаланг кесими; S - поршен йўли узунлиги, яъни бошланғич ва охирги ҳаракат нуқталари орасидаги масофа; n - айланишлар частотаси.
Икки томонлама ҳаракатланадиган насосдаги кривошипнинг 1 та тўлиқ
айланганида 2 марта сўриш ва 2 марта узатиш содир бўлади. Поршеннинг ўртача қилган ҳаракатида цилиндр ичига f S га тенг бўлган миқдорда суюқлик сўрилади, ўнг томондан эса (f - f ўқ) ∙ S миқдорида суюқлик сиқиб чиқарилади (f ўқ- штокнинг кўндаланг кесими).
Насоснинг назарий унумдорлиги:
Ўқнинг кўндаланг кесим юзасини кичик деб олинса fўқ ˂˂ f , бир соатлик назарий узатиш микдори:
Насоснинг ҳақиқий унумдорлиги қуйидагича:
бу ерда ηV - клапан, сальник ва қувур тирқишларидан оқиб чиқиш пайтида,
йўқотиладиган суюқликни ҳисобга оладиган фойдали иш коэффициенти ηV -
0,85...0,99.
Кўп босқичли насосларнинг ҳақиқий унумдорлиги (м3/соат) да:
бу ерда i - ҳаракат карралиги.
Бу формула насоснинг ўртача унумдорлигини ифодалайди, лекин поршенни 1 марта бориб келишида суюқликнинг узатилиши нотекис амалга ошади.
Ихтиёрий вақтда поршенли насос узатган суюқлик миқдорини аниқлаш учун, поршен ҳаракати қонуниятини билиш керак.
Поршенни x миқдорда газ сўриши кривошипнинг бурилиш бурчаги α га нисбатан қуйидагича ифодалаш мумкин (2.38-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |