2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet31/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Диний эътиқодлар. Ўрта Осиёда VI-VII асрларда Зардўштийлик, Буддавийлик, Христианлик, Монийлик ва Қам (шамонийлик) динлари мавжуд эди. Аҳолининг кўпчилиги зардуштийлик динига эътиқод қилган. Самарқанд вилоятининг Ургут тумани нафақат Суғдда, балки бутун Ўрта Осиёда насронийлик маркази ҳисобланган. Илк ўрта асрларда Ўрта Осиё халқларининг мафкуравий ҳаётида Моний дини ҳам анча чуқур илдиз отган эди. Моний дини таълимоти бўйича оламнинг ибтидоси икки қарама-қарши яратувчи: ёруғлик ва эзгулик ҳамда зулмат ва ёвузликдан иборат. Моний динининг аркони: ибодат, рўза, садақа ҳисобланган. Аркон - диндаги энг муҳим вазифа, суянчиқ, маъмурият.
Турк хоқонлигининг чорвадор аҳолиси қадимдан Шомонлик динига эътиқод қилган. Бу дин жон ва руҳларга, ота-боболар руҳига сиғиниш эътиқодини тарбиялаган. Қадимги турклар ўз динини «қам» деб юритганлар, чунки уларда «шомон» деган сўз бўлмаган, бу дин коинотни йўқликдан бор қилган Кўк Тангрига эътиқод қилувчи якка худолик дини ҳисобланади. Чорвадор кўчманчи аҳоли Тангрига бағишланган маросимлар ўтказиб, қурбонликка қора қашқа от сўйилган. Қам-шомон - Кўк Тангрига сиғинувчи якка худолик дини. (Туркий балбал мозортош ҳайкали топилган.)
Санъат. Тасвирий санъатда - рассомлик ва хайкалтарошлик равнақ топади. Сурхон воҳасида Болаликтепа, Зарафшон водийсида Панжикент, Афросиёб ва Варахша, Фарғонада Қува каби ёдгорликлардан деворий суратлар, ҳайкаллар ва ганчкори нақшлар топиб ўрганилган. Деворий тасвирлар ўша замоннинг мураккаб ҳаёти, диний эътиқоди ва ташқи мамлакатлар билан алоқалар ҳақида ҳикоя қилувчи манбадир. Афросиёб ва Варахшадан деворий тасвирлар топилган. (Зардуштийларнинг VI-VII асрларга оид оссуарийларида пештоқ остида турган шакллар тасвирланган. Айритомда арфа (чилтор) чалаётган қиз тасвирланган.)
Хайкалтарошлик ривожига айниқса будда дини кучли таъсир кўрсатган. Будданинг баҳайбат ҳайкаллари: Фарғона водийсида Қувадан, Қўрғонтепа яқинида Ажинатепадан 12 метрли будда ҳайкали топилган. (Қувадаги буддавийлик ибодатхонасидан ҳайкалнинг бош қисми топилган, Кофирқалъадан VII-VIII асрларга оид одам боши тасвирланган сопол кўза топилган). Бадиий ёғоч ўймакорлиги санъати ҳам бу даврда юқори даражада ривожланган. Илк ўрта аср ганчкорлик санъати намуналари Бухоро ҳукмдорлари Варахша қароргоҳида тадқиқ этилган, сарой деворларини турли геометрик шакллар, мевали дарахт ва ўсимликларнинг ўймакор нақшлари, ов манзараси безаб турган. (Варахшадан VI-VII асрларга оид ганчкор Ҳумо қуши тасвири, Олқор (тоғ эчкиси) овининг ганчкор бўртма тасвири топилган.)
Мусиқа. Ўрта Осиёда санъатнинг: мусиқа, рақс, қўшиқчилик, қизиқчилик, дорбозлик каби соҳалари ҳам ривожланган эди. Санъат соҳасида Бухоро қизиқчилари, Самарқанд найчилари, Тошкент раққослари шуҳрат топган эди. Чоч раққослари ижро этган «Чоч рақси» ва ўйноқи «Доира рақси» Хитой аъёнларини ҳайратга солган. Бухорода уста ҳунармандлар 10 турдаги чолғу асбобларини ясаган.


Таянч сўзлар ва атамалар: Хоқон, Бумин, Истами, Тўнг ябғу, Шери Кишвар, Абрўй, Будун; Сўғд, Тохаристон, Фарғона, Чоч, Элоқ, Иштихон, Уструшона; Болаликтепа, Панжикент, Варахша.
Мустаҳкам марказлашган давлат - бу барча ҳудудлари ягона ҳукмдор ҳокимияти томонидан идора қилинувчи давлатдир. Будун - чорвадор аҳоли. Хоқон - буюк ҳукмдор, подшоҳ, император. Ябғу хоқон - хоқон уруғидан бўлган юрт ҳокими. Шад - 10 минг қўшин қўмондони. Ясоқ - деҳқонлар ва чорвадорлардан олинадиган солиқ.Ихшид - вилоят ҳокими. Куҳандиз (арк) - шаҳарнинг ҳоким қасри жойлашган қисми. Шаҳристон - шаҳарнинг ички қисми. Рабод - шаҳарнинг ташқи мавзеси.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish